С, Сангинов, М. Ҳидоятов
БАҲОВУДДИН НАҚШБАНД - Ўрта Осиёда тасаввуф таълимотининг янги тариқатига асос солган донишманд. Тўлиқ исми — Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд. У 1318 Йили Бухоро шаҳри яқинида жоилашган Қасри Ҳиндиён қишло-гида туғилди, Сўнг бу қишлоқ Қасри Орифон деб атала бош-ланди. У деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан кун кечир-ган, молу дунега ҳирс қўймаган, бир умр тер тўкиб, ҳалол меҳнат билан Аллоҳни қалбига жо қилиб яшаган донишманд-дир.
Мутасаввуф олимнинг «Дил ба ёру, даст ба кор», яъни ёр (Аллоҳ) қалбингда, қўлинг иш билан банд бўлсин, деган шиори бутун мусулмон оламида шуҳрат қозонган. Нақшбан-дия а^ли сунна эътиқодига амал қилувчи тариқатдир. Бу та-риқатдаги зотлар қуйидаги шартларга амал қилишлари шарт: тавба қилиш; Пайғамбар суннатларига тўлиқ амал қилиш; шариатга зид келувчи бидъатлардан қочиш; диний масала-ларда осонликлардан воз кечиб, тақвони кучайтиришга амал қилиш; зулм ва ноҳакликларга йўл қўймаслик; қарзни ўз вақтида тўлаш; розилик сўраш, қазо намозларини ўқиш; Ал-лоҳни ҳар дақиқада- ёдлаш.
Нақшбандия тариқати шариат билаи зоҳирни поклаш, тариқат билан ботиний покланишга алоҳида эътибор қарата-
54
Башорат
ди. Унга кирган ҳар бир киши яна ўн бир асосий тамойилга риоя қилиши талаб этилади:
Хуш дар дам — яъни нафас олиб чиқаришда ҳушёр
бўлиш, ғафлатда қолмай, Аллохни эслаш лозим.
Назар бар қадам — яъни, камтар бўлиш ва шукур
қилишни ўзида мужассам этиш.
Сафар дар ватан — сайри сулук мартабаларини босиб
ўтишни ўзида мужассам этиш.
Хизмат дар анжуман — зоҳиран — халқ билан, боти-
нан — Аллоҳ билан бирга бўлиш.
Ёд кард — Аллоҳни ёд этиб, мосуводан кўнглини узиш.
Бозгашт -- Аллоҳим, мақсадим — сенсан, талабим
истагим сенинг розилигингдир, деган мақомда туриш.
Нигоҳдошт — қалбдаги фикр ва хотираларни мулоҳаза
қилиш.
Ёд дошт — ҳар дам Аллоҳдан хабардор бўлиш.
Вуқуфи замон — ҳар лаҳза ўз ҳолидан хабардор бўлиш,
вақтдан унумли фойдаланиш.
Вуқуфи адалий — муршид, шайх берган зикр вазифа-
сининг саноғига риоя қилиш.
Вуқуфи қалбий — қалбнинг Аллохдан хабардор бўли-
ши.
Нақшбандийликнинг асосий шиори -- Муҳаммад пай-ғамбар ва саҳобалар яшагандек яшашга, яъни бировлар ҳисо-бига яшамай, пешона тери билан меҳнат қилиб, топилган неъматларнигина ҳалол деб ҳисоблаш. Нақшбанд ҳам шунга амал қилган. Инсонни комилликка олиб борувчи йўлларга ва маънавий софликка даъват этгани боис, мазкур тариқат-нинг мавқеи, мартабаси, боргаи сари ортиб, юксалиб бор-ган ва бутун дунёга кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |