А. Исломов
АХЛОҚ (лотин. «тотШ» — қоидага, хулқ-атворга, урф-одатга тааллуқли, ахлоқли) кишилар орасидаги муносабат-ларни тартибга солишнинг ўзига хос усули, у ёки бу жами-ятда қабул қилинган ва риоя қилиниши лозим бўлган тар-тиб, одоб, ўзаро муносабат ҳамда мулоқотнинг қонун-қоида-лари, мезонлари йиғиндиси; ҳар бир инсон тан оладиган этик қадрият; инсон мавжудлиганинг ўз-ўзини тарбиялаш, тартибга солиш ва бошқаришнинг ўзига хос усули. Ахлоқ кишилар хулқ-атворлари, мулоқотлари, муносабатларининг ёзилмаган, лекин жамият томонидан қабул қилинган ҳамда қўллаб-қувватланадиган «олтин қоидалар»ини ифодалайди. Ахлоқ биринчидан, умумижтимоий аҳамиятга молик бўлган қадриятларни (бошқа кишилар ҳуқуҳдарини тан олиш, адо-лат, қалоллик, ишонч, садоқат, мулойимдик, бошқалар би-лан келиша олиш, тил топишиш, жамоада ўзини тута би-лиш каби) қамраб олади. Иккинчидан, ахлоқ кишиларга хос сифатлар (хислатлар)нинг муҳим томонини ифодалайди. Ах~ лоқ мураккаб тузилишга эга бўлган яхлит ижшмоий ҳодиса бўлиб, ахлоқий онг ахлоқий хатги-ҳаракатлар, ахлоқий му-носабатларни ўз ичига олади. Ахлоқий онг ахлоқий хатги-ҳаракатлар ва муносабатларнинг ифодаси ҳисобланади. Унинг таркибига ахлоқий ҳис-туйку, ирода, ақл-заковат, интуи-ция, хаёл, хотира кабилар киради. Ахлоқнинг субъекти ин-сон унинг мезони, баҳоси ~ виждон. Ахлоққа доир хатти-ҳаракатлар, муносабатлар алоҳида олинган инсон, жамоа, ижтимоий гуруҳга хос бўлган хусусиятдир. Улар намуна ку-чига таянади ва идеаллар, ахлоқ меъёрлари, урф-одатлар, қонун-қоидалар, «виждон», «адолат», «бурч», «маъсулият», «бахт», яхшилик», «ёмонлик» каби категориялар, шунинг-дек, шахснинг ахлоқий сифатлари (раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, беминнат ердам, гамхўрлик, садоқат кабилар)ни ўз ичига олади. Ахлоқ жамият ҳаёти, ижтимоий муносабатлари билан белгиланади. Ахлоқнинг илдизлари урф-одатларга бо-риб тақалади. Лекин ахлоқ билан урф-одат бир нарса эмас. Урф-одат, ахлокдан фарқли ўлароқ, муайян қолипга тушган (стандартлашган), мавжуд ва бўлиши лозим нарсаларни ифо-далайди. Ахлоқ инсонга ўз йўлини танлаш, ўз хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари муносабатларини белгилаб олиш имкони-ни беради. Ахлоқий масъулият туфайли инсон ўз хатти-ҳара-катларини жамият ёки муайян ижтимоий гуруҳ манфаатла-
49
Ақида
рига мослаштиришга, «яхшилик» сари йўналтиришга инти-лади. Ахлоқ инсон ҳаётининг барча томонлари (шахсий ва ижтимоий, моддий ва маънавий кабилар)га бевосита таал-луқлидир. Ахлоқ — кишиларнинг юриш-туришларида, хулқ-атворларида, ўзларини кишилар орасида тутишларида намо-ён бўлади. Ахлоқ мезонлари ва намуналари жамият бағрида етилади, уларда илгари сурилган талаблар универсал ва бар-ча учун риоя қилиниши зарурийдир.
Ахлоқ шахс эркинлиги ва ижодкорлиги билан бевосита боғлиқ. Шахс жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий қадриятлар-ни танлаб олади, ўзлаштиради, мавжуд вазиятга татбиқ эта-ди ва такомиллаштиради. Ахлоқий баҳолаш жамоатчилик фик-рига таянади. Ахлоқ барча учун бирдек хшмат қиладиган, қотиб қолган қоидалар йиғиндиси эмас, балки инсон ва жамият ҳаёти давомида шаклланиб, сайқалланиб, такомил-лашиб борадиган ижтимоий ҳодисадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |