С. Комилова, С. Валиева
АҚИДА -- арабча сўз бўлиб, акида, ақида ва ақидата
шаклларида ҳам келиб, бидиш, бир нарсага ишониш, эъти-қод қўйиш, тушуниш маъноларини англатади. Биринчи маъ-носида ақидали одам — диндор, художўй тушунчасида кела-ди. Акидатул ражл деб бирор-бир дин ёки мазҳабга эътиқод қўйган киши тушунилади. Яхши ақидага эга бўлган киши -шак-шубҳадан ҳоли бўлган соғлом ва тўғри динга эътиқод қўйган шахс ҳисобланади. Ақиданинг кўплик шакли ақойид бўлиб, у шундай нарсаки, ўзи амалда бўлмаса ҳам руҳ унга ишонади. Ақида — бу кўнгил унга боғланган нарсадир. Ақида-нинг «қўшимча» ва «дил» деган маънолари ҳам мавжуд. Рам-зий маънода «ҳолва» деган маъноси ҳам бор. Ақида шундай нарсаки, унга юз тутадилар ва тасдиқяайдидар. Нимага ишо-нилса ва унга ихлос қўйилса, ўша нарса ақидадир. Ақида ишонч, виждон эркинлиги демакдир. Ўз иродасига кўра би-рор динга эътиқод қўииш ақида дейилади.
М. Қодиров
АКСИОЛОГИЯ — (юнон. «ахю» — қадрият ва «1о§о§» -фан, таълимот) атамаси илмий билимлар соҳасига XIX аср-нинг иккинчи ярмида олмон қадриятшуноси Э. Гартман ва франиуз олими П. Лапи томонидан киритилган. Уни қадрият-
лар ҳақидаги фан ёки тўгридан-тўгри «Қадриятшунослик» деб аташ мумкин. «Қадрият» мазкур фанга ном берган бўлиб, унинг асосий тушунчадир. А'.-аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, ак-сиологик билиш, қадриятли ёндошув ва бошқалар асосида
50
Аксиология
тўштанган қадриятлар тўғрисидаги билимлар системасидир. У яқингача муайян фалсафий фан даражасига етган илмий сис-тема сифатида яхлит ҳолатда баён қилинмаган эди.
Собиқ Итгифоқда XX асрнинг 60-йилларигача, бу соҳада тадқиқотлар олиб борилмади, 90-йилларгача фалсафий қўллан-ма ва дарсликларда алоқида мавзу сифатида ўз ўрнини топмади. Якка мафкура ҳукмронлиги а.ни алоҳида фанга айланишига йўл қўймади, бу ном билан собиқ Иттифоқда бирорта ҳам дарслик ёки ўқув қўлланмаси чоп этилмаган. Ҳатто универси-тетларнинг файласуф, тарихчи мутахассислар тайёрлайдиган бўлимларида ҳам а. бўйича махсус курслар ўқитилмас эди. Мавзуга алоқадор тадқиқот, диссертания, рисола ва китоблар-"дй ҳам а. иборасига урғу берилмас, масала кичик илмий йўналишга тааллукди деб қаралар эди. Умуман олганда, ўша даврдаги қадриятлар мавзусига бевосита тегишли асарларда ҳам аксиологиянинг жуда кўп муҳим масалалари, масалан, аксиологик қонунлар, аксиологик жараёнлар диалектикаси, аксиологик профилактика, аксиологик прогноз, аксиологик экспертиза, аксиологик баҳрлаш, аксиологик зиддият қонуни ва ҳакозоларнинг таҳлили йўқ. Айниқса тарихнинг бурилиш даврларида энг муҳим аксиологик муаммолардан бирига айла-надиган қадриятларнинг қадрсизланиши ва қайта баҳоланиши каби масалаларнинг собиқ Иттифоқда жуда кам ўрганилганли-ги ниҳоятда ачинарли ҳоддир.
Ҳозир республикамизда фалсафий билимлар системаси-га умуминсоний қараш вужудга келаётганлиги сабабли, ак-сиологияга нисбатан ижобий жараёнлар кечмокда, қадри-ятлар мавзусига катта эътибор берилмокда. Мустақилликни мустаҳкамлаш, республикада умуминсоний қадриятларга асосланган янги демократик жамият қуриш жараени қад-риятлар мавзусини долзарблаштириб юборди. Ўтиш даврида қадриятларни қайта бахрлаш, азалий шарқона қадриятлар-ни тиклаш, асраб-авайлаш ва келажак авлодларга мерос қол-дкриш, реформа ва ўзгаришларнинг қадриятли мезонлари-ни аниқлаш, муаммоларни ҳал қилишнинг ана шу мезон-ларга мос усулларини қўллаш каби масалалар пайдо бўлди. Уларни ечиш аксиологик мавзуларни кун тартибига қўя бошлади. а.нинг юртимиздаги ривожланиш жараёни тадқи-қотлар доирасини кенгайтиришни, мавзунинг турли қирра-ларини илмий, назарий ва амалий жиҳатдан таҳдил қилиш-ни заруриятга айлантиради. Бу йуналишдаги тадқиқот ва изланишлар мавзунинг янги қирраларини очиб беришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |