Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet31/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Ж. Вафоева
АССОЦИАЦИЯ (айзосю -- бирлаштириш, қўшиш) -психика элементлари ўртасидаги алоқа бўлиб, шу алоқа ту-
42
Атомизм
файли, бир унсурнинг юзага келиши, муайян шароитда у билан боғлиқ бўлган бошқа унсурни вужудга келтиради. а.нинг энг оддий натижаси, масалан, инсоннинг алифбедаги ҳарф-ларни изчиллик билан такрорлашидан иборат. А., субъект билан объектнинг ўзаро таъсири жараёнида ўзаро таъсир-нинг оддий маҳсулларидан бири сифатида пайдо бўлиб, бу-юмлар "ва ҳодисаларнинг реал алоқаларини ўзида акс эгги-ради. А, психик фаолиятнинг зарур шартидир. А. инсон психи-каси (руҳияти)нинг барча мураккаб тузилишлари асосини ташкил этади.
Фалсафада а., ҳис-туйгулар ўртасидаги алоқалар сабаби сифатида қўлланилади. Арасту уларнинг ўхшашлиш ва фар-қини кўрсатиб берган.
А. билвосита тасаввур, ҳиссиёт, гештальтсифат, мақсад, аҳамият, исми, фикр жамлиги ва ҳ.к... ўзаро боғловчи воси-талар сифатида ишлатилади. Илгари барча ҳолатларда а. ёрда-мида ҳамма нарсани ўзаро боғлаш мумкин деб қаралар эди. Лекин бу умумий психология томонидан хато сифатида ин-кор этилди. Бугунги кунда а. назарияси ўрнини гештальтпси-хология алоқалари эгаллади.
АТАРАКСИЯ (юнон. аШгахш — безовталанмаслик) — до-нишманд қалбининг руҳий осойишталиги ва безовталанмас-лик ҳолатини ифодалайди. А. — шодлик, қайғуга бепарволи-ги, ҳиссиётларга берилмасликни билдиради.
Г. Раппарова
АТОМИЗМ (моддийликнинг узлуклилиги) —- материя-нинг узлукли, дискрет (дона-дона) тузилиши ҳақидаги таъ-лимот. Бу таълимотга кўра, материянинг ҳар бир шакли, умумий хоссаларни саклагани ҳолда, майда зарраларга бўли-ниши мумкин. Масалан, ҳар қандай кимёвий унсур майда зарраларга — атомларга бўлина олади; маълум частотали элек-тромагнит нурланиш фотонларга парчалана олади. Баъзан а. деганда умуман, қандайдир нарса ёки жараённинг узлуклиги тушунилади. А. тушунчаси қадим замонларда пайдо бўлган. Бу таълимотни дастлаб, қадимги юнон мутафаккирлари Лев-кипп, Демокрит ва Эпикур яратган. Кейинроқ уни Лукреций Кар ривожлантирди. Уларнинг таълимотига кўра олам асоси-ни атомлар ва бўшлиқ ташкил этади. Бўшлиқ чексиздир ва у муайян шаклга эга эмас. Борлиқнинг унсурлари ҳисобланган атомлар эса муайян зичликка эга, ички тузилишида уларни таркибий қисмларга ажратиб турадиган бўшлиққа ўрин йўқ. Борлиқ, бу — чексиз миқдордаги майда зарралар — атомлар
43
Атомизм
мажмуаси. Атомлар бўлинмас зарралар бўлиб, миқдор жиҳа-тидан чексиз бўлгани каби шаклан ҳам бениҳоя, абадий ва ўзгармасдир. Пайдо бўлиш ва йўқ бўлишнинг атомларга ало-қаси йўқ. Атомларнинг ўзаро ҳаракати эътироф этилса-да, уларнинг ички ҳаракати тан олинмайди. Атом шар, бурчак-симон, илгаксимон, якорсимон, букилган ва ҳ.к. шаклларда намоён бўлади. Атом шаклларининг хилма-хиллиги орқали нарсалар турли-туманлигини изоҳлаб бериш мумкин. Бундан ташқари, атомлар муайян тартиб ва ҳолатга ҳам эгадир. Лев-кипп ва Демокрит атомлари муайян сифатларга эга эмас, уларнинг ранг, ҳид, товуш ва шунга ўхшаш хоссаларга ало-қаси йўқ. Улар моддаларнинг ўша вақтларда маълум бўлган ҳар қандай ўзгаришида (ёниши, эриши, буғланиши ва ҳ.к.) уларнинг маълум сифат тафовути сақланиб қолишини, яъни бир нарса иккинчи нарсага айланавермаслигини билганлар. Масалан, ош тузини металга, темирни олтинга айлантириш мумкин эмас. Бу ҳолда материя, турли атомларнинг муайян миқдоридан ташкил топган атомлар бўлинмаслиги натижа-сида улар орасидаги тафовут сак^паниб қолади деган хулосага келганлар.
Атомлар катгалиги ва геометрик шакли билан бир-бири-дан фарқ қилади. Атомларнинг маълум йиғиндиси муайян жисмни ташкил этади. Оламдаги жисмлар ҳаракати мана шу атомлар ҳаракатидандир. Қадимги атомистлар материянинг узлуклигини юзаки тушунганлар. Уларнинг таълимотлари ма-териализмнинг илк шакли бўлиб, улар нарса йўқдан пайдо бўла олмайди, бор нарса ҳ,ам йўқ бўлиб ҳам кетмайди, деган тушунчани берадилар. А. гоялари ҳамма олимлар томонидан эътироф этилаверган эмас. Айниқса Аристотель бунга қарши эди. Унингча табиатдаги ажойиб тартиботни атомларнинг та-содифий ҳаракатлари ва уланишларидан келиб чиқади деб тасаввур қилиш мумкин эмас; «ўлик», пассив материя, са-мовий жисмлар (юлдуз ва сайёралар) қатъий тартибли ҳара-катини, қаёт жараенларининг оламдаги ранг-баранг ҳодиса-ларнинг сабабчиси бўла олмайди. Буларнинг сабаби, Аристо-тель фикрича, нарсаларнинг «ички жонидир». Мухаммад ал-Хоразмий бўлиниш-бўлинмаслик муаммосини арифметик ва геометрик ҳамда вақг нуқгаи назаридан тадқиқ этди. У мод-дийликнинг чексиз мавжуд бўлишининг тарафдори эди. Кўпгина олимлар, хусусан Абу Райҳон Беруний, Аристотел-нинг узлуксизликни инкор этишига қарши чиқди. Беруний фикрича, моддани чексиз парчалаш мумкин эмас. Ўрта аср шарқ фалсафасида, муътакаллим ва муьтазила оқимлари ўрта-сидаги курашда а. масалаларида турли қарашлар бўлди. Муъ-тазилийлар Демокрит а.ни ривожлантириб, материализм мод-
44
Лтрибут
диюнчилик гоясига амал қилган бўлса, муътакаллимлар эса Пифагор а.ига ён босди (Пифагор а.и атомларни ғайритаби-ий куч ҳаракатга келтиради, деган эди).
Антик дунс фалсафий тафаккури эътироф этган атомлар (бундай қараш фан соҳасида то XIX асрга қадар яшаб кел-ди) замонавий атомистикадаги элементар зарраларга ўхшаб кетади. Лекин элементар зарраларнинг бир-бирига айланиши беқиесдир. "XVII—XVIII асрларда Галилей, Бойль, Ньютон, М. Ломоносов атомизм назариясини яратдилар. XIX асрга келиб, Дальтон, Менделеев ва Бутлеров кимевий атомизмни шакллантирадилар. Лекин шунга қарамасдан, атомлар — «олам биносининг ғиштчалари», деган тасаввурлар ҳукмронлик қилиб келади. Замонавий фан атомларнинг тузилиши мурак-•^-каб эканлигини асослаб берди. Ҳозирги вақтда анъанавий элементар зарралар билан бир қаторда, ноанъанавий анти-зарралар кашф этилмоқцаки, бу вазият олам манзараси қақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартириб юбормоқца. Маз-кур зарралар сифат жиҳатдан ўзига хос хосса ва хусусият-ларга эга бўлиб, улар узлукли ва узлуксиз, корпускуляр ва тўлқинлар бирлигини ташкил этади. Оддий кузатувларга асос-ланган атомизм ўрнига замонавий тажриба, назарий тафак-кур ютуклари билан бойитилган ғояларга йўл очилмокда.
Атомистика нарсалар мустақил унсурлар ва атомлардан иборатлигини тан олувчи таълимот бўлиб, ушбу нарсаларда-ги барча ўзгариш, силжиш, бирлашиш ва ажралишлар ушбу унсурларга боғлиқ деб қарайди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish