Фалсафа қисқача изоҳли луғат


М. Баратова, Ишмурадова, Н. Шермуҳамедова



Download 1,98 Mb.
bet28/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

М. Баратова, Ишмурадова, Н. Шермуҳамедова
АПРИОРИ (лотин. -- арпог — олдиндан) -- фалсафа атамаси бўлиб, билиш назариясида муҳим аҳамиятга эга. Ай-ниқса И. Кант фалсафасида тажрибага боғлиқ бўлмаган ҳолда олинган билимни ифодалаб, унинг онгга азалдан хослигини билдиради. А. апостериори билимнинг тескариси.
Аристотель фалсафасида ушбу муаммога эътибор берил-ган нарсаларни уларнинг сабабларидан келиб чиқиб ўрга-
37
Априори
ниш — уларнинг заминини ташкил этувчи (мақсадли, фор-мал) сабабларни билиш а. ва сабабни унинг хатги-ҳаракати-дан билиш эса апостериордир. Лейбниц «априор» атамаси-нинг мавзусини ўзгартирди. Нарсаларни уларнинг сабабла-ридан келиб чиққан ҳолда гўдиқ ўрганиш мумкин. Унинг фаразига кўра улар мутлақ ҳақиқатга юқори ва охирги сабаб-лар бориб тақалганлигидан келиб чиқади ва а, билиш бу ақлнинг мушоҳадалилиги, асосланганлиги, равшанлиги, ол-динги билимларга бокланмаганлигини билдиради. Вольф ту-файли а. атамаси олмон фалсафасига кириб келди ва И. Кант томонидан ривожлантирилди.
Кант билимларимизни келиб чиқиш тўғрисвда шундай ёзган эди:
«...гарчи бизнинг барча билимларимиз тажрибадан бош-ланса ҳам, тажриба билан биргаликла бўлса қам шу сабаб-дан уларнинг ҳаммаси тажрибадан келиб чиқади, деган фикр келиб чиқмайди». Кантнинг фикрига кўра нарсалар ҳиссиё-тимизга таъсир қилиши билан бир вақтда. инсонга хос бўлган билиш фаолиятини ҳам уйғотади. Шунинг учун ҳам тажриба орқали олинган билим «ҳиссиет ердамида ва билиш қобшш-ятимиз ёрдамида олинган билимларнинг йишидисидан ибо-ратдир». Ушбу билиш фаолияти, инсоннинг тажрибага асос-ланган ва тажрибага асосланмаган билиш имкониятига эга-лигини намоён этади. Шундай бшшшш Кант априори деб атади.
Кейинчалик Кант муайян тажриба билан боғлиқ бўлма-ган, фақатгина шак-шубҳасш билимларни априори деб ата-ди, Пировардида Кант барча априор билимлардан «соф ап-риорилар»ни ажратиб олди. Улар ҳеч қандай эмпирик асос-лар билан боғлиқ эмасдир. Шу билан бир вақтда улар уму-мий ва зарурий хусусиятларга эга. Уларни Кант нисбатан кўпни ташкил қилувчи асосий илмий билимлар — қонун-лар, тамойиллар ва ҳ. мажмуасига киритди. Кант фикрига кўра ушбу априори, яъни умумий ва зарурий билимларга эмпирик йўл билан эга бўлиш мумкин эмас, улар тажриба-1'ача ёки тажрибага асосланмаган ҳолда шаклланадилар. Маз-кур билимлар ўз шакл-шамойилларига кўра априоридир, маз-муни эса тажрибадан келиб чиқади.
Кант априорисининг моҳияти — ҳар бир инсон билиш жараёнини бошлаганда, унга қадар мавжуд бўлган билимлар шакллари тўғрисида олдиндан хабардор бўлади. Билимларга хос булган хусусият бу зарурийлик ва умумийлик ғояларида ўз ифодасини топади.
Априорини ҳиссий шакллари -- макон ва замон, акл-нинг априори шакллари эса соф ақл, тафаккур тушунчала-
38
Арасту
ри, категориялари сифатида мавжуддир. Улар ўз навбатида миқаор, сифат, модаллик ва муносабатдан иборатдир. Ҳис-сиёт ва аклнинг априори шакллари ҳиссиёт ёрдамида тажри-бадан олинган хаотик (бетартиб) билимларни шакллантира-ди, уларни тартибли ва ўзаро боғликлигини таъминлайди. Ҳозирги замон фанлар методологиясида билимнинг априори шакллари фаннинг дастлабки постулатларига мансуб бўлади. Уларни танлашда шартлилик ва ўзаро келишувлик лаҳзалари борлиги тан олинади.
М. Абдуллаева
АРАСТУ (Аристотель) -- қадимги юнон файласуфи ва қомусий олими (384—322). У Фракиядаги Сташра шаҳрида таваллуд топган. 17 ёшида Афлотун (Платон) ташкил қштган академияга кириб, унда йигирма йил давомида таҳсил ола-ди. КеЙинчалик олим Искандар Зулқарнайн (Александр Ма-кедонский)нинг тарбияси билан машғул бўлади. У Афина шаҳрида лицей ташкил қилади. Бу лиией гтерипатетик -сайр қилувчи файласуфлар мактаби деб аталади. Арасту кўплаб асарлар ёзган. Уларнинг анчагина қисми бизгача етиб келган. «Топика», «Метафизика», «Поэтика», «Риторика», «Жон тўғрисида» «Органон», «Никомах этикаси», «Эвдем этика-си», «Сиёсат» ва бошқа асарлар унинг қаламига мансубдир. Бу асарлар фалсафа, этика, эстетика, психология, мантиқ илми, табиатшунослик, тарих ва сиёсатга бағишлангандир. Шуни таъкидлаш лозимки, Арасту гарчи Афлотуннинг шо-гирди бўлиб, унинг ғояларидан баҳраманд бўлса-да, бироқ унинг таълимоти ва «мутлақ ғоя»сини қаттиқ танқид остига олади. Қуйидаги ибора Арастуга мансубдир: «Афлотун дўстим бўлса ҳам ҳақиқат менга қадрлироқдир», Арасту «ғоялар»нинг фойдасизлигини, унинг сабабий боғланишини инкор этади. Унииг борлиқ ҳақидаги таълимотида моддий нарсаларнинг объектив мавжудлиги тан олинади. Материя А. фикрича, уму-мий сабабдир, чунки унингсиз борлиқ бўлмайди. Нарсалар-нинг моҳияти ғояларда эмас, ўзидадир. Сабабнинг тўрт хили мавжуд: 1. Моддий сабаб ёки материя. 2. Шаклий сабаб ёки шакл. 3. Ишлаб чиқарувчи сабаб. 4. Охирги сабаб ёки мақсад. Материя буюм, жисмларнинг моддий асоси бўлиб хизмат қилади. Масалан, ҳайкал учун бринж, идиш ясаш учун эса кумуш моддий асос бўлиб хизмат қилади. У «шаклий сабаб»-ни бирламчи деб ҳисоблайди. Арастунинг руҳ тўфисидаги эътиқодига кўра инсон руҳи тананинг шакли ва моҳияти, тирик организмнинг ибтидоси ва сабаби ҳаракат манбаидир. У рухни учга бўлади. 1. Ўсимликлар ёки наботот дунёси рухи.
39



Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish