33
Антропогенез
сафий ғояни ўз ичига олади. А.т.ни диний ва илмий талқин қилиш мумкин. Ҳозирги даврда А.т.нинг аҳамияти, инсон-нинг коинотдаги фаоллигининг ортиши ва замонавий фан-нинг инсонпарварлик муаммосига жиддий ёндошуви орқали намоён бўлади. Бу тамойилнинг асосланиши Б. Картернинг «Катта сонларнинг мос келиши ва космологияда антроп та-мойил» номли мақоласидан бошланган. А.т.нинг «кучли» ва «кучсиз» даъволари мавжуд бўлиб, кучсиз а.т. бўйича биз-нинг (яъни кузатувчининг) Коинотдаги ўрнимизнинг аф-заллиги шундаки, бизнинг ҳозирги вазиятимиз шу Коинотда кузатувчи сифатида мавжуд эканлигимиз билан мувофиқ кел-гашшгидадир. Яъни а.т. бизнинг ҳозирги ҳолатимиз Коинот-нинг вужудга келган пайтидаги имкониятлар билан боғлан-ганлигини таъкидлайди. Ўша пайтда Коинотнинг ҳолати ўзгача бўлганда эди, биз — кузатувчилар мавжуд бўлмаган бўлар эдик. Кучли а.т. бўйича Коинот шундай вужудга келганки, бунда Коинот эволюциясининг маълум бир босқичида куза-тувчининг пайдо бўлиши, олдиндан мўлжалланган ёки бош-қача айтганда, режалаштирилгандир. Шундай қилиб, кучсиз а.т. бўиича кузатувчининг ҳолати Коинот эволюциясининг имкониятларига мос келади, кучли а.т. бўйича эса Коинот-даги барча имкониятлар кузатувчининг воқелигини таъмин-лаш учун мўлжаллангандир.
Б. Тураев, М. Абдуллаева
АНТРОПОГЕНЕЗ (юнон. ап*горо§ ва §епе§18 — инсон, келиб чиқиш) инсоннинг келиб чиқиш ва ривожланиш жа-раёни. Бу жараён тўгрисида турлича фикрлар мавжуд. Дар-вин, Гексли ва Гегель инсон олий даражада тараққий этган, одамсимон маймунлардан келиб чиққан дейдилар. Замона-вий фан а.нинг ижтимоий меҳнат назариясини тасдиқда-моқда. Инсоннинг пайдо бўлиш ва ривожланиши жараёни бир қанча босқичларга бўлинади. 1-босқич австралопитек-ларнинг (инсоннинг энг яқин аждодлари) — Жанубий Аф-рикада яшаган одамсимон маймунларнинг ер юзида яшаши. ҳамма нарсани ейиши, табиий жис\шарни қуроллар сифати-да ишлатиши, сўнгра бу қуролларни ясай бошлаши билан изо)у]анади. Бу ҳол икки оёқли антропоидларнинг ҳайвондан инсонга ўтувчи вужудларнинг пайдо бўлишига шарт-шароит туғдирган.
2-босқич, а.нинг бошланғич поғонасидаги вакилларидан — энг қадимги кишилар — питекантроплар ва синантроплар-дан иборат ибтидоий поданинг ташкил топиши билан бок-лиқдир. Бу энг қадимги кишилар кўпол тош қ^фолларини ясаганлар, биргалашиб ҳайвонларни овлаганлар, оловдан
34
'/
Do'stlaringiz bilan baham: |