Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet215/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Э. Иззетова, И. Ҳошимова
ҲУКМ — тафаккур шакллари орасида алоҳида ўрин тута-ди. У орқали нарса ва ҳодисаларнинг турли томонлари ҳақида-ги фикрлар ифодаланади. Ҳукмнинг асосий вазифаси — нар-санинг хусусият ва муносабатларини кўрсатиш, нарсага му-айян хусусиятнинг хослигини қайд қилишдир. Нарса ва ҳоди-саларнинг хусусиятларини билиш орқали улар хдққда турли абстракциялар (умумий тушунчалар) ҳосил бўлади. Бу абст-ракциялар ҳукмлар ёрдамида ифодаланади. Ҳ. орқали нарса ва ҳодисалар қақида билимлар акс этгирилади.
Ҳ. нарса ва ҳодисаларнинг ҳамма томови ҳақидаги фикр-ни ифодалайди. У нисбатан тугалланган фикрдир. Ҳ. буюм ёки ҳодисалар ўртасидаги маълум муносабатларни баён эта-ди. Шунинг учун у чин ёки хато бўлади. Ташқи дунёга мос келган, тўғри ифодаланган ҳукм чин бўлади, акс ҳодда, у хато бўлади. Ҳукмни ифодалаш учун тил воситалари талаб қилинади ва у гап орқали ифодаланади. Ҳ. нарса ва ҳодиса-ларга маълум бир хусусиятнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодалайдиган тафаккур шаклидир.
Тузилиши бўйича ҳукмлар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Ҳ. атамалари (субъект ва предикат) биттадан бўлса, оддий хукм бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм дейилади. Субъект (8) фикр қилинаётган нарса ва ҳодисани билдиради.
Ғолиб Мирзо
Предикат (Р) эса нарсага хос хусусиятни, муносабатни бил-диради. У нарса ҳақидаги янги билимни билдиради. Ҳукм-нинг учинчи зарурий унсури мантиқий боғламадир. У субъект ва предикатни бир-бири билан боклайди, натижада ҳ. ҳосил бўлади.
Э. Расулев
ҒОЛИБ МИРЗО — форсий ва урду тилларда ижод қил-ган Ҳиндистоннинг кўзга кўринган адиби ва мутафаккири Мирзо Асадуллохон Ғолибдир. Унинг асл насли-насаби Ўрта Осиёдан бўлиб, унинг катта буваси қўқонлик Турсунбекхон, отаси Абдулдахон самарқандлик бўлиб, кейинчалик отаси Самарқандни тарк этиб, Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи хукмронлик қилган даврда хдрбий қўмондон бўлиб хизмат қилган. Бу ҳақда М. Р. ўз байтларидан бирида шундай ёзади:
«Асл насабимни сўрасангиз сиз агар,
Самарқанд фуқаросиман.
Касб-коримиз деҳқончиликдир».
М.Р. 1796 йили Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида таваллуд топади. Кейинчалик ўсмирлик чоғида ота-онаси билан Деҳли шаҳрига кўчиб келишди. М.Р. болалик чоғлариданоқ, Шарқ санъати-шеъриятини катта ҳавас билан ўргана бошлади. Ай-ниқса унда шеъриятга ҳавас эрта уйғонган. Гарчанд Ғолиб зодагонлар оиласидан чиққан бўлса ҳам онги, вужуди уни янги, ҳур ҳаётга чорларди. Унинг шеърлари ғам-андухга тўлган эди. Афсуски, Ғолиб янги ҳур жамиятни кўришга муяссар бўла олмай, 1869 Йили вафот этди. Ҳаётбахш инсонпарвар-лик, янгиликларни ҳормай-толмай таргиб этиш, инсоний ҳақ-ҳуқуққа ишонч М.Р. ижодининг ўзагини ташкил этади. Ундан кейин қуйидаги асарлари қолган: форсий тилида назм ва наср куллиёти, урду тилида «Девонэ Ғолиб», «Қигъалар» тўпламини, «Панчэ оҳанг», «Достону Бу», «Миҳре Нимрўз», «Урду муалла», «Мактублар». Ролибнинг фалсафий-ах.чоқий қарашлари мазмунан ислом руҳида бўлган. Лекин жамиятда дин ҳукмронлик қшшшдан қатьи назар, у диний догматизм-дан, фанатизмдан халос бўлиш йўлини ахтарди. Унинг бу фикрини талайгина замондошлари ва тарихчи олимлари ҳур фикр деб аташди. Ғолиб дунёқарашининг марказида идеали-стик монизм ётади. Унинг идеалистик монизми икки асосий тамойилдан иборат: 1) Тауҳил-бирлик; 2) Вахдат ал-вужуд-борлиқнинг бирлиги, яъни Аллоҳнинг танҳолиги. Бу тамо-йиллар Ғолибни дин, фалсафа, табиат ва инсонга бўлган муносабатини биддиради. Бу тамойилга биноан, Ролиб барча динларнинг мохдяти бир, деган хулосага келади.
«Мен яккаго ягонага сиғинаман. Ақидаю удумлардан воз
кечаман. Динлар ўртасидаги фарқлар тарк этилди. Унда улар айланур хақиқий имон заррасига», — деб ёзган М.Ғ.
Табиат Ғолиб ижодида реал ҳаққонийлик касб этади. Унинг реаллиги шундаки, табиат ва худо бир демакдир. Мод-дий дуненинг барча кўриниши, бу ҳақиқий илоҳий моҳият кўринишидир. Борлиқнинг бирлиги бу Аллоҳнинг бирлиги-дир. Бу айнан, сўфийлар назариясидир. Лекин Ролиб тасав-вуф таълимотини тўла қабул этмай, аксинча ундан чекина-ди. Дунёнинг эманцияси худодан деб билди. Ғолиб фикрича борлиқ реаллигинииг мезони унинг руҳий мохиятни бшш-шидадир. Баъзан у инсоннинг худо билан мистик мулоқотда бўлишини рад этиб, аклга катта эътибор беради. Ролибнинг дунёқараши ўзига хос тартибга эга. Ғолиб борлиқни дунё-нинг моҳиятини таърифлар экан, уларни сира ҳувиллаб қол-ган ҳолда кўрган эмас. Олам доимо ўзгаришда, қарама-қар-шилик ҳодисаларнинг бирлиги ва курашидан иборат, дейди Ғолиб. Бу бирлик ва қарама-қаршиликни ҳар ерда, яъни табиатда, жамиятда, инсоннинг шахсий дунёсида кўрди. Яра-тилиш ва емирилиш шакллари, яхшилик ва ёвузляк, қара-ма-қаршиликлар бирлиги Ғолибнинг бутун ижодида бирма-бир ўтган. Биздан ташқарида дунё бору, айни вақтда дунё йўқ. Чунки у мутлақ холининг аксидир—мутлақ холининг акси майда заррачалардан, яъни атомлардан иборат, дейди Ғолиб. Гарчанд унинг фикрича, зарралар онгда бўлса ҳам уларнинг ҳаракат қилиши, бўйсуниши, йўналиши мутлақ руҳга боғлиқ. Ғолибнинг дунёқараши, нафақат унинг ўзи яшаган, балки кейинги даврда ҳам катта аҳамият касб этади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish