Э. Иззетова
ЎЗАРО БОРЛАНИШ (ўзаро алоқадорлик) — тушунчаси
бирон-бир нарса, ҳодисанинг, иккикчи нарса ҳодиса билан боғлиқ бўлган ҳолда мавжудлигини ифодалайди. Боғланиш бир ва икки ёқлама бўлиши мумкин. Иккиёқлама боғла-ниш — ўзаро боғланиш. Нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро^ало-қаси (бир-бирига таъсири) ўзаро боғланиш дейилади. Ўзаро боғланиш, оламдаги нарса ва ҳодисалар умумий алоқадор-лигининг ўзига хос кўриниши ҳисобланади. Борлиқдаги жа-мики нарса ва ҳодисалар, жараёнлар бир-бирлари билан ўзаро муайян алоқадорликда (боғланишда) бўлади. Ўзаро боғла-ниш нарса ва^ ҳодисалар мавжудлигининг объектив шакли ҳисобланади. Ўзаро боғланиш икки маънода қўлланилади: 1) Ҳеч бир нарса, ҳодиса ёки жараён ўз-ўзича, бошқаларсиз, бошқа нарса ва ҳодисалардан ҳоли (мустақил) тарзда мав-жуд бўлиши мумкин эмас. Хдр бир нарса бошқа нарсалар билан муайян боғланишда бўлади. Бунда ўзаро бокпаниш олам-нинг намоён бўлишининг муайян шакли маъносида ишла-тилади. 2) Ўзаро боғланиш диалектика таълимотининг та-мойили маъносини ифодалайди. Маълумки, ўзаро умумий, универсал боғланишлар, диалектиканинг энг умумий тамой-или сифатида борлиқвинг барча кўринишига хосдир (қаранг: диалектика). Ўзаро боғланиш (алоқадорлик) нарса ва ҳоди-саларнинг бир-бирларига кўрсатадиган таъсирида намоён бўлади. Бу жараён ўзаро таъсир ва акс таъсир деб юритилади. И. Кант ўзаро богланиш нарса ва ҳодисалардаги умумийлик-ни, борлиқни ифодалайди деб билади. Окказионализм фал-сафасида Лейбниц, Лотце қарашларида ўзаро боғланиш ме-тафизик жиҳатдан талқин қилинган. Психологияда ўзаро боғ-ланиш (алоқадорлик), руҳ ва жисм, психик ва жисмоний омилларнинг таъсири мисолида акс этган. Психофизик па-раллелизм назарияси тарафдорлари томонидан илгари су-рилган «икки сабаб-икки оқибат» фаразига кўра, ҳар қандай жисмоний ва руҳий жараён икки (руҳий ва жисмоний) са-баб ва^икки (руҳий ва жисмоний) оқибатни келтириб чиқа-ради. Ўзаро боғланиш ва алоқадорлик шакллари оддий зар-раларнинг таъсири ва акс таъсири: сайёралар орасидаги боғ-ланиш; тирик организмлардаги модда алмашинуви, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидаги алоқадорлик, табиат ва жамиятнинг боғланиши. ижтимоий алоқадорлик кабилардан ташкил то
Қадрият
химиявий унсурларнинг даврий тизими кабилар киради. Фал-сафий қонунлар энг умумий қонунлар туркумига киради.
Қ.ларнинг намоён бўлишига қараб, статистик ва дина-мик қ.ларга бўлинишини ҳам инобатга олиш керак. Статис-тик қ.лар мутлақ маънодаги зарурий қонунлар эмас, улар эҳтимоллик назариясига мувофиқ, кўп сонли бўлакларда ўрта-ча натижа сифатида намоён бўлади.
Статистик қ.лар маълум шароитда бўлиш эҳтимолини бил-диради. Динамик қ.лар сабабий боғланиш шакли бўлиб, бун-да тизимнинг муайян ҳолати унинг кейинги ҳамма ҳолатла-рини бир хил аниқлик тарзда аниқяайди. Бунинг натижасида бошлангич шартларни билиш, тизимнинг ялпи ривожлани-шини олдиндан аниқ белгилаш имкониятини беради. Дина-мик қ.лар ташқи таъсирларга камроқ боғлиқ бўлиб, нисба-тан озроқ сонли бўлакларга эга бўлган барча тизимларда, ўзига хос тарзда амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |