Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet211/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Қ. Назаров
РАЗЗОЛИЙ — мусулмон Шарқининг йирик файласуфи. Исломнинг машҳур илоҳиётчиси Абу Ҳамид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий (1059—1111) Эроннинг Тус шаҳрида косиб оиласида таваллуд топган. Ғ. дастлабки таълим-тарбия-ни Тусда олгач, сўнгра Журжонда ўз илмини давом эттира-ди. Уз даврининг машҳур олими — Абу Наср қўлида ислом асослари билан бирга бир қатор дунёвий илмларни ҳам ўрганади. Кейинчалик илмини ошириш мақсадида Журжон-дан Тусга қайтгач, олдин Нишопурга, сўнфа Бағдодга бора-ди. У ерда Ғ. исломий илмлар билан биргаликда, дунёвий илмларни жумладан, мантиқ, фиққ, фалсафани чуқур ўрга-нади.
Ғ. кейинчалик «Низомия» мадрасасида фиқҳ, мантиқ, ислом фалсафасидан сабоқ берди. Ҳаётининг сўнгги йилла-рида мударрисликни ташлаб, зоҳидликка берилиб, ижод би-лан шугулланди.
Р. фиқхга оид «Важид», «Қосид», «Ал-Қистос ул-муста-қим» каби қатор асарларини ёзган бўлса, у ахлоққа оид «Кимёи саодат», «Аюҳал-валад» («Эй фарзанд») асарларини ҳам езади.
Ғ.нинг калом таълимотига оид «Гавҳар ул-ақоид», «Ар рисолат ул-кудсия», «Иқмои ул авом ан илм ул-калом» каби асарлари нафақат ўз ватанидагина, батки барча мусулмон мамлакатларига кенг ёйилган эди. Бу асарлар мадрасаларда ўқитилиб келинган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Р.нинг
е
Роя
бутун мусулмон дунёсига танилишида «калом» йўлидан че-кинган ҳамда исломни заифлаштириш йўлидан борган муъ-тазилийлар, ботинийларга қарши ёзган «Фадоиқ ал-Боти-ния», «Таҳофут ул-фалосифа» каби асарлари унга катга шуҳ-рат келтирган. Ғаззолий ўзининг «Иҳиёи улум ад-дин» («Ди-ний илмларни тирилтириш») ва бошқа асарларида ислом таълимотининг яхлит тизимини ишлаб чиққан ва уни фал-сафий жиҳатдан асослашга уринади. Ғ. билишни инкор этма-ган бўлса-да, Аллоҳни ақл билан эмас, балки махсус руҳий жисмоний (психофизик) ҳаракатлар — сиғиниш, ибодатлар орқали англаш мумкин, деган эди. У ўзининг «Таҳофут ул-фалосифа» («Фалсафанинг раддияси») асарида ўтмишдош файласуф а шомалар — Форобий ва Ибн Синоларнинг Аф-лотун ва Арасту фалсафий таълимотлари таъсирида бўлган-ликлари, уларнинг қарашларини қабул қилганликлари учун қаггиқ танқид қилган эди. У ўзининг мазкур асарида Абу Наср Форобий ва Ибн Синоларнинг исломий илмларини, хусусан, Қуръони Каримни инсон акли билимлари тарозиси билан ўлчашларни қоралаб, инсонларнинг акли билимлари-ни Қуръон таълимоти асосида ўрганиш керак, деган «Иҳиёи улум ад-дин» асарида билиш инсоннинг дилида юзага кела-ди, у инсоннинг дилида мужассамланади, деган фикрга ке-лади.
«Дил, — дейди имом Ғаззолий, — бу илоҳий неъмат, уни оддий жисмий юрак маъносида тушунмаслик лозим. Жон, деб давом этади яна — Аллоҳ сингари оламдан ташқарида, олам эса — Аллоҳ томонидан яратилган». У ислом ақидала-рини мистик-неоплатоник ғоялар билан қориштирди. Ғ.нинг бу қарашларини ўрта аср даврининг йирик файласуфи Ибн Рушд «раддияга қарши раддия» асарида қаттиқ танқид ости-га олди.
Ғ. ўз асарларида тасаввуф таълимотига ҳам катта қизи-қиш билан қараган. У ўзининг «Аюҳал-валад», «Иҳиёи улум ад-дин» каби асарларида тасаввуф илми тўғрисида ўз қараш-ларини баён этган. У тасаввуфни калом таълимоти билан бирлаштириш йўлидан борди. Бу билан у амалда ислом ило-ҳиётчиси сифатида ғоявий кураш майдонига чиқди.
ГОЯ (юнон. Шеа) — борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни фикрда акс эттириш шакли бўлиб, унда оламни билиш ва амалий тарзда ўзгартириш мақсадлари, уларга эришиш йўлла-ри ва воситалари ҳақида маълумотлар мужассамланган, анг-ланган бўлади. Фалсафада ғоя тушунчаси қадимдан мавжуд. Демокрит ғ.ларни (акд билан билиб олинадиган, бўлинмас шаю!лар)ни атомлардан иборат деб билган. Платон (Афло-тун) эса уларни ҳиссий олам нарсаларининг ақлда аввалдан
Ҳаракат
мавжуд образи, хақиқий борлиқ сифатида тасаввур қилган. Ўрта асрларда ғ.га нисбатан, улар нарсаларнинг илоҳий руҳ-га тааллуқли образи, худо буюмларни ўзида мавжуд бўлган ғоялар асосида яратади, деган қараш ҳукмрон бўлган. XVII— XVIII асрларда ғ.нинг билиш усули эканлиги ҳақидаги таъ-лимотлар пайдо бўлиб, уларга ғ.ларнинг келиб чиқиши, би-лишнинг турли даражалари ва шакллари билан алоқаси, би-лиш жараёнида тутган урни, объектив воқеликка муносаба-ти масалалари муҳокама қилинади. Олмон мумтоз фалсафа-сида Кант, ғ.ларни ақл тушунчалари сифатида асослаб, ҳис-сиётимизда уларга мувофиқ келадигаи нарса йўқ деб уқтир-ган. Фихте фикрича, ғ. «мен»нинг мақсадидан иборат бўлиб, оламни у ана шунга мувофиқ ҳолда яратади. Гегель фалсафа-сида ғ. объектив қақиқат, тараққиёт жараёнини ўзида тўла гавдалантирадиган моҳият сифатида талқин қилинади.
Ғ. ҳақида гап кетганда, авваламбор, унинг тажриба нати-жаларини умумлаштирувчи, билим шакли эканлигига эъти-борни қаратиш зарур. Бу билим, предмет ва ҳодисаларнинг мавжуд хусусиятлари, ҳозирги хрлатини акс эттириш билан бир қаторда уларнинг тараққий этиш тенденцияларини, ке-лажакда эришадиган ҳолатларини ҳам ифода қилади. Ғ. объек-тив воқеликка янада яқин турган уни нисбатан тўлароқ, аниқроқ ифода қиладиган, турмушга татбиқ қилиш учун тайёр бўлган билимдан иборат. Демак, ғ.нинг муҳим хусусиятлари-дан бири — унинг билиш ва амалий фаолият ўртасида фаол воситачи эканлиги, янги нарсаларни яратишнинг зарурий унсури бўлишқдан иборат. Фанда ғ. мавжуд билимларни син-тез қилиш ва умумлаштириш, тартибга солишда муҳим аҳами-ятга эга. Хусусан, у яратилаётган илмий назариянинг ўзаги-ни ташкил этгани хрлда унинг қолган барча унсурларини (масалан, бошланғич ва асосий тушунчалар фундаментал -асосий қонунлар, гипотезалар, тамойиллар ва шу кабилар-ни) ўз атрофида бирлаштириб, яхлит тизим ҳолига келтира-ди. Шунингдек, ғ. ҳодисаларни тушунтириш муаммоларини ечишнинг янги усулларини қидириб топишнинг эвристик тамойиллари сифатида илмий билишда мухдтм аҳамият касб этади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish