О. Файзуллаев, С. Комилова, Ш. Қаҳҳорова
ҲА.ҚИҚАТ - - объектнинг билувчи субъект томонидан адекват акс эттирилиши, унинг ўз-ўзича, мавжудлигига кўра, инсон ва унинг онгидан ташқарида мустақил мавжуд ҳолда ифодаланиши, \иссий, эмпирик тажриба, тушунчалар, ғоялар, хукмлар, назариялар, таълимотлар ва дунёнинг бир бутун манзарасининг диалектик ривожланишдаги объектив мазмунидир. Ҳ. категорияси билиш усулларини ҳам акс этти-ради. Ҳақиқатни билишнинг буюмларга мослиги сифатида тушуниш (корреспонденция тамойили) қадимгй дунё мута-факкирларига, чунончи, Арастуга бориб тақалади. Ҳақиқат-ни тушунишдаги ушбу анъана Янги давр фалсафасида давом эттирилди.
Идеалистик тизимларда ҳ. идеал объеетларнинг абадий ўзгармас ва мутлақ хоссаси (Платон, Августин), ёки априор
Ҳақиқат
Ҳақиқат
шаклларга эга (Кант) тафаккурнинг ўз-ўзига мувофиклиги (когеренция назарияси) тарзида тушунилган. Олмон мумтоз идеализми Фихтедан бошлаб, ҳ. талқинига диалектик тус берди. Гегелнинг фикрича, ҳ. билим ривожланишининг диа-лектик жараёни тушунчалар, ҳукмлар ва назариялар тизими-дир.
Субъектив идеалистик эмпиризм тарафдорларининг нуқ-таи назари ҳақиқатни тафаккурнинг субъект сезгиларига мос-лиги (Юм, Рассель) ёки ғояларнинг шахснинг муваффақи-ятга эришишга интилишига мослиги ва ниҳоят сезгиларнинг оддий ўзаро мувофиклиги (Мах, Авенариус) тарзида тушу-нишдан иборат. Неопозитивистлар ҳақиқатни, фан қоидала-рининг ҳиссий тажриба билан мослиги сифатида қарайдилар. Конвенционализм (А. Пуанкаре) ҳ. таърифи ва унинг мазму-ни нисбий хусусиятга эгалигидан келиб чиқади. Экзистенци-ализм вакиллари ҳақиқатни, субъектив-идеалистик равиш-да, шахс руҳий ҳолатининг шакли деб талқин этадилар. Ҳозир-ги замон Ғарб фалсафасида ҳ., ички мувофиқликка эга бўлган когерент тизим сифагида таърифланмоқда Лейбницнинг факт ва мантиқ қақиқатлари ҳақидаги ғоясига аниқдик киритил-мокда. Мантиқий мезон муаммоси, ҳақиқий дедуктив тизим-ларни қуриш қонунлари, ҳ. корреспонденцияси концепция-сининг турли жиҳатлари ва у билан боглиқ қақиқатнинг се-мантик таърифи ва бошқалар тахлил этилмокда. Замонавий Ғарб фалсафасидаги ҳак^иқатга оид турли концепцияларга хос, умумий жиҳат -- уларда билим (айниқса ижтимоий-тарихий) мазмунининг объективлиги инкор этилади.
X- — доимий равишда ёлғон-яшиқ ва янглишувларни ен-гиш билан боғлиқ, ички зиддиятли жараёндир. Фан—тайёр ва тўлиқ ҳақиқатлар мажмуи эмас, балки уларга эришиш, чекланган, тахминий билимдан борган сайин умумийроқ, чуқурроқ ва аниқроқ билимга томон ҳаракатланиш бўлиб, бу жараён чексиз давом этади. Ҳ. нисбийдир, чунки тафаккур объектни тўла ифодаламайди, балки уни — доимий ўзгариб ва ривожланиб турувчи муайян доирада, шароитларда, му-носабатларда акс этгиради. Билиш жараёнининг қар бир бос-қичи жамият ҳаётининг тарихий шароитлари, амалиёт дара-жаси билан чекланган бўлади. Тарихан аввал келувчи наза-рия янги назария таркибида нисбий \ақиқат тарзида ва бу билан тўлароқ ҳамда аниқроқ назариянинг хусусий ҳолати сифатида талқин этилади (мас., Ньютоннинг мумтоз меха-никаси ва Эйнштейннинг нисбийлик назарияси).
Ҳар бир нисбий ҳақиқатда унинг объектив эканлиги са-бабли, мутлақ билим «зарраси» мавжуд. Мутлақ ҳақиқат нар-са ва хрдисани, предметни тўла акс эттирувчи ва билиш-нинг кейинги ривожланишида инкор этилмайдиган билим-
Do'stlaringiz bilan baham: |