Фалсафа қисқача изоҳли луғат


И. Ҳошимова ЭЛЕЙ МАКТАБИ



Download 1,98 Mb.
bet208/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

И. Ҳошимова
ЭЛЕЙ МАКТАБИ — юнон фалсафий мактаби (милоддан аввалги VI—V асрлар), Элей шаҳрида (Жанубий Италия) пайдо бўлган бу мактаб, ривожланиб борган сари э.м. фалса-фасига хос тамойиллар ҳам кучая борган. Асосий намоянда-лари: Ксенофан, Парменид, элейлик Зенон ва Самос оро-лидаш Мелисс (милоддан аввалги V аср). Милет мактаби ва Гераклитнинг нарсаларни ўзгарувчан бош асоси ҳақидаги сти-хияди диа^1ектикага оид қарашига қарши, э.м., чин борлиқ-нинг ўзгармас моҳияти ва кўзга кўринувчи барча ўзгаришлар ҳамда тафовутларнинг хаёлий эканлиги ҳақидаги таълимот-ни илгари сурган. Бу қоида билишнинг асослари бўлмиш ҳиссий тажрибани камситишга олиб келди ва кейинчалик
г Юнг Карл Густав
нкятларда эҳтимоллик усулларининг ишлатилиши фанлар-нинг ривожи, моҳияти ва талабидан келиб чиқади.
Хулоса қилиб айтганда, биз эҳтимоллик дунёсида яшаш ва фаолиятнинг энг мақбул йўлларини топиш ҳамда аниқ-лаш бизнинг муҳим мақсадимиз ва ҳаёт тарзимиз ҳисоблана-ди.
У. Ҳайдаров
ЮНГ КАРЛ ГУСТАВ (1875-1961) - Швейцариялик пси-холог, аналитик психологиянинг асосчиси. 1906 йилдан 3. Фрейднинг шогирди ва сафдоши бўлди. Лекин беморлар би-
лан амалий иш жараёнида Юнгнинг аста-секин устози фик-рига ҳамоҳанг бўлган нуқтаи назари ўзгара бошлайди. 1913 йили Фрейд ва Юнг муносабатлари тангликка учраб, оқиба-тида узилади. Юнгнинг фикрига кўра, онгсизлик инсоннинг тарихий ривожланиши жараёнида онгдан қувғин этилган қора нуқсонлар океани ва жисмоний интилиш эмас, балки бу ўтган умр хақида эсдаликлар, шунингдек, интуитив қабул қилиш аппарати бўлиб, онгли фикрлаш имкониятидан анча ортикдир. Онгсизлик инсонга зарар етказмай, балки ҳимоя вазифасини бажариб, айни вақгда, шахс ривожланишининг маълум босқичига ўгишига имкон яратади. Юнг ўзининг даст-лабки ишларидаеқ, замонавий лсихологиядаги асл ғоялар-дан бири—жамоа онгсизлик архетиплари ғоясини илгари суради. Бу -- қандайдир, мифологик сиймо бўлиб, бутун инсоният учун умумий ва инсон заруратлари, эҳтиёжлари, инстинктлари, интилишлари ва имкониятларининг адекват ифодасидир. Бу сиймолар, вақт ва бўшлиқдан ташқари пи-ровард натижада инсоният тарихининг ибтидосидир. Бунда архетип тушунчаси Платон (Афлотун) роядарига яқинлаша-ди. Унинг тадқиқотларини иккинчи муҳим мавзуи европалик кишининг руҳий ҳаёти ҳамда инсон шахси ва жамият ирра-ционал бузилишининг келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлашдир. Бу мавзу бўйича муаллифнинг фикрлари унинг асосий асари — «Психологик типлар. Индивидуалиция пси-хологияси»да баён этилган. Юнг онгнинг тўрт қутбини ажра-тади: фикрлаш, ҳис-туйғу, сезиш ва интуиция. Улар онгда алоҳида мавжуд бўлмаса ҳам улардан бири шахснинг ҳаётида муҳим мавқеига эга ва уни фақат бошқа иккилик қутблари-дан бири тўлдиради. Фикрлаш сезги, ҳис-туйғу, интуиция билан мустахкамланади. Бирини иккиликнинг аникловчи аҳамият ғарблик кишига хосдир. Шуниси аниқки, ҳис-туйғу ва интуиция «ҳаракатланмаган» бўлиб, онгсизлик жаб\асига сиқиб чиқарилади ва бостирилади. Бу ҳолат эса уларни назо-рат қилинмайдиган фаоллиги ва тўсатдан кечадиган стресс-лар ёки бошқа мустақил комштекслар тарзндаги тутқанокдар
Ўзаро боғланиш
қосил бўлиши билан хавфли ҳисобланади. Онгли иккилик қутбидан етакчи мавқенинг онгсизликка ўтишини Юнг «энан-тиотермия» (қарама-қарши соҳиллар) деб атайди. «Экстра-верт» ва «интроверт» атамалари икки умумий психологик турларга тааллукдидир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish