Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet214/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Ҳиссии цабуллаш
дир. Инсоният нисбий ҳақиқатлар йиғиндисидан ташкил то-падиган мутлақ ҳ.ни эгаллаш йўлидан бормоқда.
Билишга диалектик ёндашувнинг асосий тамойиллари-дан бири ҳақиқатнинг муайянлиги бўлиб, у энг аввало би-лиш объекти мавжуд бўлган барча шароитларни аниқ ҳисоб-га олишни, унинг ривожланишидаги асосий, муҳим хосса-лар, алоқалар ва тамойилларни бир-биридан ажратишни та-қозо этади. Ҳақиқатнинг муайянлиги тамойили фактларга умумий формулалар ва мавҳум схемалар билан эмас, балки реал шароитлар ва муайян вазиятларни инобатга олган ҳолда ёндашишни талаб қилади. Онгимизда, амалиётда бевосита ёки билвосита тасдиқланган ёки рўёбга чиқиши мумкин бўлган фикргина ҳақиқий, объективдир. Инсон ўзининг нар-салар тўғрисидаги тушунчасини амалда тасдикланган бошқа тушунчалар билан қиёсларкан, бу билан у ўз тушунчасини нарсанинг ўзи билан билвосита, яъни мантиқан қиёслайди. Шундай қилиб, ҳ.нинг мантиқий мезони унинг амалий ме-зонидан келиб чиқади. Тушунчанинг ҳаётга мослиги фақат инсон ўзи шакллантирган тушунчага мос нарсани амалда топа билган, ишлаб чиқара олган ёки яратган шароитдагина тўла исботланади.
Ҳ. га эришишнинг назарий ва ижтимоий шароитлари би-лан боғлиқ муаммолари билиш назарияси ва билиш социо-логияси соҳасида ўрганилади.
С. Раззоқов
ҲИССИЙ ҚАБУЛЛАШ — борлиқдаги буюм ва ҳодиса-ларнинг яхлит образи бўлиб, улар сезги аъзоларига бевосита
таъсир этганда содир бўлади.
Ҳ.қ.нинг сезгидан фарқи шундаки, у буюмдаги айрим хусусият ва сифатларнигина акс эттирмай, борлиқдаги буюм ва ҳодисаларни умумлашган, яхлит ҳолда ифодалайди. Маса-лан, оддимизда турган столни ҳис этганда буюмнинг рангли доғларини, алоҳида шакл ва қиёфасинигина эмас, балки унга тегишли ҳамма ташқи хусусиятларини бир бутун ҳолда кўрамиз. Ҳ.қ., яхлит образ сифатида унда акс этувчи объект-нинг ҳар хил томон ва хусусиятларнинг бирлигини ифода-лайди. Ҳ.қ.га шундай хусусият — доимийлик (константлик) хосдир. Муайян буюмни биз ҳар хил шароитда ҳис қилиши-миз мумкин. Шунга қарамасдан, биз буюмларининг шакли-ни, ўлчовини ва бошқа хусусиятларини нисбатан доимий, ўзгармасдек ҳис қиламиз. Шунга биноан, ҳар бир буюм ҳис-сий қабулда ўз-ўзига айнандек ифодаланади. Инсоннинг ҳис-сий қабули унинг бошқа сезувчанлик қобилияти каби тари-хий, ижтимоий-маданий ривожланиш маҳсулидир. У ижти-моий-амалий фаолият жараёнида шаклланган ва ривожлан-
Ҳукм
ган. Инсондаги ҳ.қ. у ёки бу даражада, онгли равишда инсо-ний тушунча ва тасаввурлар тизимини қамраб олади. Бирон-бир буюмнинг ҳ.қ. мазмуни, кўпинча бу буюмнинг амалиёт-да қандай аҳамиятга эга эканлигига бошиқ бўлади. Биз учун катта аҳамиятга эга бўлган буюм хусусияти ва белгилари аниқ ва равшан қабул қилинади, бошқалари эса аксинча, сезилмай қолади. Билимимизнинг мазмуни ва чуқурлигига боғлиқ ҳолда бизни ўраб турган оламни биз бошқача қабул қиламиз. Ҳ.қ.га эса инсоннинг қабул этилувчига муносаба-ти, унинг интилиши, хоҳиши, сезгиси, талаби, қизиқиши таъсир этади, ташқи дунёни билиш жараёнида ҳ.қ. катта аҳамият касб этади. Сезиш ииъикоснинг бошқа шакллари — билан бир қаторда (ҳис қилиш, тасаввур), бизнинг билиши-мизни сезувчи тўқимасини ташкил этади. Шу асосда инсон ташқи дунёни унинг бутун ранг-баранглиги ва турли-туман-лигида кўради.
Ҳиссий қабул доимо англанган ҳолда мавҳум мантиқий тафаккур учун тушунчаларнинг шаклланишида сезиш таян-чи бўлиб хизмат қилади. Ҳ.Қ- муаммоси Ўрта Осиё мутафак-кирлари — Абу Райҳон Беруний, Форобий, Ибн Сино каби-лар томонидан ҳам чуқур ва мукаммал ишлаб чиқилган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish