Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet10/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
ON

Қадимги юнон фалсафасини натурфалсафий, мумтоз ва эллинизм даврларига бўлиш мумкин. Натурфалсафий даврда юнон фалсафаси олдида оламнинг яхлит космологик-онтологик манзарасини яратиш вазифаси турган. Дастлаб Юнонистонда натурфалсафасининг пайдо бўлиши тажрибага таянувчи илмий билимлар етарли эмаслиги, олам тўғрисида умумий мушоҳада юритишда мавжуд барча билимларнинг қўшилиши билан белгиланади. Шу боис антик натурфалсафанинг асосий хусусияти космоцентризмга тақалади. Бу масалани юнон мутафаккирлари борлиқда мавжуд турли-туман ҳодисаларни ягона асосга – субстанцияга келтириш йўли билан ҳал этишга уринишган.
Натурфалсафий давр (эр.ол. VI аср) Иония натурфалсафаси деб аталган мактабнинг вакиллари бўлган Толис (Фалес), Анаксимандр ва Анаксименлар билан бошланади. Уларнинг ҳар уччаласи Кичик Осиёдаги юнон шаҳар-давлати бўлган Милет шаҳрида туғилган эди. Милетлик мутафаккирлар биринчи бўлиб Коинотни уйғун равишда тузилган, ўз-ўзидан ривожланувчи ва ўзи томонидан бошқариладиган тизим сифатида тасвирлашга уриндилар. Олам ҳеч қандай худолар ва ҳеч қандай одамлар томонидан яратилган эмас. У доимо мавжуд бўлиши лозим. Уни бошқараётган қонунларни инсон тушуниб етиши мумкин. Уларда ҳеч қандай тушуниб бўлмайдиган, сирли нарса йўқ. Шундай қилиб, дунёни диний-афсонавий тушуниш йўлидан уни инсон ақли воситасида тушунишга ҳал қилувчи қадам кўйилди.
Биринчи файласуфлар ноилож равишда барча ашёларинг биринчи ибтидоси, биринчи сабаби нима, деган саволга дуч келишлари муқаррар эди. Фалес ва Анаксименлар фикрича, ҳамма нарсалар пайдо бўлиб, пировардида яна унга айланадиган бирламчи жавҳар табиатнинг тўрт асосий ҳодисасидан бири бўлмоғи лозим эди. Фалес бу нарсада устунликни сувга берган бўлса, Анаксимен ҳавога берди. Фалеснинг (мил. йил 624-547йй.) оламнинг асосини сув ташкил қилади, деб билишига сабаб, унинг кўз олдида сувнинг ҳайвонот, наботат ва инсоният ҳаётида ҳал қилувчи ўрни ва аҳамияти гавдаланар эди. Фалес денгизнинг кемалар, савдо-сотиқ ишлари; дарёларнинг, масалан, Нилнинг деҳқончиликдаги муҳим аҳамиятини кўрар, мушоҳада этар, айниқса, ёмғирнинг экин-тикин ишлари учун ҳаётбахш ҳислатлари уни ҳайратга солган эди. Шунинг учун У ҳамма нарса сувдан пайдо бўлади ва ҳамма нарса сув шаклига айланади, дейди.
Фалеснинг дўсти, иониялик Анаксимен (мил. авв.588-525йй.) бўлса, борлиқнинг асосида ҳаво ётади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, табиатдаги ҳамма табиий ҳодисалар ҳавонинг қуюқланиши ёки суюқланишидан ҳосил бўлади. Ҳавонинг суюқланиши уни ўтга, оловга; қуюқланиши эса уни шамолга, булутга кейин эса сувга, ерга, оқибатда тошга айлантиради.
Аммо табиат ҳодисаларини мажҳул назарий идрок қилиш бобида Анаксимандр (мил. авв. 610-547 йй.) ҳаммадан илгарилаб кетди. У барча мавжуд нарсаларнинг биринчи сабаби ва асоси апейрон, деб эълон қилди. Апейрон номуайян, конкрет бўлмаган, умумий моддадир, «апейрон» ҳамма конкрет нарса ва буюмларнинг негизини ташкил қилади, дейди. Сифат жиҳатдан уни тўрт табиий ҳодисанинг бирортасига боғлаб бўлмайди ва шу билан бирга у доимий ҳаракатдадир. Узлуксиз ҳаракат жараёнида апейрондан қарама-қарши ибтидолар бўлган иссиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик ва шунга ўхшашлар ажралиб чиқади. Қарама-қаршиликларнинг ушбу жуфтликлари ўзаро таъсирга киришиб табиатнинг ҳам тирик ва ҳам ўлик ҳодисаларини вужудга келтирадилар.
Юнонистонлик файласуфлар шуни яхши тушунар эдиларки, ҳар қандай билимларнинг энг ишончли асоси бўлиб тажриба, тажрибавий изланишлар ва кузатиш хизмат қилади. Моҳият жиҳатдан улар фақат биринчи файласуфларгина бўлиб қолмай, балки юнон ва бутун Европа фанининг асосчилари бўлган биринчи олимлар ҳам эдилар. Қадимгиларнинг ўзлари Фалесни «биринчи риёзидон» (математик), «биринчи мунажжим», «биринчи физик» деб атар эдилар. Бобиллик мунажжимларнинг илгариги кашфиётларидан фойдаланиб, Фалес эрамиздан олдинги 585 йилда юз бериши мумкин бўлган қуёш тутилишини олдиндан башорат қилган эди. У биринчи бўлиб бир неча асосий геометрик теоремалларни исбот қилди, истеъмолга циркуль ва бурчак ўлчовчи асбобни киритди. Маълум бўлган ер юзини биринчи географик харитасини тузган киши сифатида Анаксимандрни ёд этадилар. У ер юзини цилиндр шаклида, ҳавода муаллақ осилиб турган ҳолатда тасаввур этган. Анаксимандр осмон гумбази бўйлаб ҳаракат қиладиган ёритгичлар ҳолатини намойиш этадиган «самовий доира»ни кашф этдики, унда ёритгичларни Ерга ва бир-бирларига нисбатан жойлашганликларини кўрсатувчи имконият мавжуд эди.
Милетдан кейинги Иония фалсафасининг маркази, файласуф Гераклит (мил. авв. 530—470 йй.) нинг ватани Эфес шаҳри эди. Дунёнинг бирламчи унсурини Гераклит оловда кўрди. Гераклитнинг фалсафа тарихидаги аҳамияти шунда эдики, у моддага хос бўлган қонунийлик зарурияти ҳақидаги масалани дунёнинг диалектик ривожланиши ҳолати билан боғлаб тушунтирди. Қарама-қаршиликларнинг диалектик бирлиги Гераклит томонидан шундай ифодаландики, улар бир-бирларини доимо ўзаро уйғунликда тўлдирадилар ва шу жиҳатдан пайдо бўладилар. У ўз фалсафасининг асосий нуқтаи назарларини ҳаммага кенг маълум бўлган бир қатор ҳикматли сўзларда ифодалади: «ҳамма нарса оқимда, ҳамма нарса ўзгаришда», «бир дарёга икки марта шўнғиб бўлмайди» ва ҳоказо.
Жанубий Италияда фаолият кўрсатган машҳур фалсафий мактаб пифагорчилар мактаби эди. Пифагорчилар демократияга душман бўлган, оммадан ажралиб қолган, ўз қобиғига ўралган аслзодалар тўдаси эди. Уларнинг сирли таълимоти кўпроқ нозик таб хусусиятга эга бўлиб, ақлий юксакликка даъво қилар эди. Пифагор ( эр. авв. 580— 570 йй.) ва унинг издошлари математик ҳисоб-китоблар билан қизиқишар, сонлар ва рақамлар бирикмасини сирли руҳда талқин қилар эдилар. Дин ва ахлоқни пифагорчилар жамиятни тартибга солишнинг ажралмас қисми ҳисоблар эдилар. Бу ҳинд ва эрон тасаввуфий қарашлари таъсирининг натижаси эди. Пифагорчилар ахлоқни халқни аслзодаларга бўйсунишини таъминлайдиган ижтимоий уйғунликнинг асоси деб ҳисоблар эдилар. Унинг энг муҳим қисми ҳеч қандай шартларсиз бўйсуниш эди.
Ўзгарувчанликни ҳам, барқарорликни ҳам ҳисобга олувчи Гераклит диалектикаси замондошлари томонидан қабул қилинмади ва жуда ҳам хилма-хил тарзда танқил остига олинди. Агар Кратил барқарорлик лаҳзасини инкор этишга чақирган бўлса, Элеатчилардан бўлган Ксенофан (эр. авв. 570- 478 йй.), Парменид (эр. авв. 540—480 йй.) ва Зенон (эр. авв. 490—430 йй.)лар бутун эътиборни айнан ана шу барқарорлик лаҳзасига қаратдилар. Улар Гераклитни ўзгарувчанлик ролини ортиқча ошириб юборишда айбладилар. Ҳис-туйғу дунёси берадиган маълумотлар омонат ва ўзгарувчан бўлганлигини (дам туғилади, дам гуллайди, дам ўлади) тан олган ҳолда, элеатлар бу омонат ҳиссий дунёга ягона қўзғалмас борлиқ дунёсининг қарама-қарши қўйдилар. Бу дунё соф тафаккурга очиқ бўлганлиги учун ҳам фақат унигина ҳақиқий борлиқ сифатида тан олмоқ лозим. Элеатлар моддиюнчилигининг табиийлиги, уларнинг онг билан моддий дунёни бир-бирига қарама-қарши қўйишга бўлган тамойиллари шу нарсага олиб келдики, диалектикани ташқи дунёга нисбатан қўллаб-қуватлаб, шу билан биргаликда улар ғоявий дунёни метафизик осойишталик салтанати, деб эълон қилдилар. Абадийлик ва ўзгармаслик улар томонидан ҳақиқийликнинг сифати ҳисобланди. Билиш ривожида мушкул вазият пайдо бўлди: баъзилар, тасвирий ибора билан айтганда, дунёни олов оқимида эритдилар, бошқалар эса уни кўзғалмас тошда кристаллга айлантирдилар (муайян бир шаклга киритдилар).
Бу давр моддиюнчилигининг энг ёрқин вакиллари Анаксагор ва Эмпедокл эдилар. Анаскагор (эр. авв. 500 - 428  йй.) фикрича, дунё даставвал ҳаракатсиз қотишмадан иборат бўлиб, энг кичик заррачалардан («уруғлар») ташкил топган эдики, унга ақл (нус) ҳаракат бағишлаган. Анаксагорнинг ақл ҳақидаги таълимоти фаолиятсиз моддага ҳаракат манбасини кескин қарама-қарши қўйганлигини билдирар эди. Бу нарса фалсафий фикрнинг келгуси ривожига (янги замон фалсафасининг «биринчи туртки» ғояси) сезиларли таъсир кўрсатди. Эмпедокл (эр. авв. 484-424 гг. йй.) барча нарсалар асосида бирламчи тўрт унсур («барча ашёларнинг ўзаги»): олов, ҳаво, тупроқ ва сувни кўрди. Эмпедокл ақидасича, барча ашёлар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайдиган, турли мутаносибликда бир-бири билан қўшилган тўрт унсурдан ташкил топганлар. Модданинг ҳаракати (Анаксагорда бўлганидек) коинотдаги бошланғич тартибсизликни бартараф қилган ва уни ўзини уюштирган ва унинг ақлидан ташқарида бўлган нарса сифатида ифодаланади. Тўрт унсур ҳақидаги назарияни Арасту қабул қилганлиги туфайли, у XVII асргача Европа физикасининг асоси бўлиб хизмат қилди. Эмпедоклнинг сезиш назарияси ҳам кўпларга, жумладан Афлотун ва Арастуга ҳам катта таъсир ўтказдики, унга биноан сезги аъзоларининг «баданидан тер чиқадиган тешик»ларига қабул қилинаётган объектдан ажралиб чиқаётган моддий «тўлдирувчилар» кирадилар.
Қадимги Юнонистоннинг моддиюнчилик қарашлари ўзининг энг гуллаб-яшнаган даврига Милетлик Левкипп (эр. авв.500-440йй.) ва Абдерлик Демокрит (эр. авв.460-330 йй.) таълимотларида эришди. Левкипп атомистик фалсафага асос солди. Унинг шогирди Демокрит уни кенгайтириб, сайқаллаштирди ва ҳар томонлама умумий фалсафий тизим яратди. Ушбу назарияга мувофиқ дунё бўшлиқ ва ҳаракатдаги атомлардан, яъни сифат жиҳатдан бир хил ва ўзгармайдиган, аммо шакл ва андоза жиҳатдан турлича бўлган чексиз майда бўлинмас заррачалардан ташкил топган. Атомлар бўшлиқда ҳаракат қиладилар ва уларнинг бир-бирига қўшилиши бутун дунёни вужудга келтиради. Тирик мавжудот тирик бўлмаган нарсадан руҳи борлиги билан фарқ қилади. Руҳ доира шаклидаги ҳаракатланувчи атомлардан ташкил топган. Демокрит руҳни ўладиган нарса деб ҳисоблади. Қачонки, бадан ўлса, атомлар маконга сочилиб кетади. Демокрит таълимотидаги энг муҳим қоида, бу модданинг ажралмас хусусияти сифатида тақдим этилган ва унга хос бўлган ҳаракат ҳақидаги қарашдир. Ҳаракат руҳ таъсирининг натижаси бўлмай, балки модданинг ўзини хусусиятидир.
Демокрит таълимотида ижтимоий ва ахлоқий муаммолар катта ўрин тутади. Давлат тузумининг энг яхши шакли сифатида у демократияни ҳисоблади, энг хайрли иш деб донишмандликни билди. Демокрит кўп қиррали олим бўлиб, унинг асарлари ўша замондаги барча билим соҳаларини қамраб олган эди. Демокрит фалсафаси Европа фалсафаси ва табиатшунослик фанлари ривожига катта таъсир кўрсатди.
Эрамиздан олдинги V аср бошидаги барча фалсафий мактабларни коинот ва борлиқ ҳақида ягона таълимот яратиб, дунёнинг ягоналиги ва хилма-хиллигини тушунтириб бериш истаги бирлаштирган эди. Бироқ эрамиздан олдинги V- асрнинг ўрталаридан бошлаб Юнонистоннинг маънавий ҳаётида кескин бурилиш юз берди, яъни бундан кейин фалсафа асосига дунё эмас, балки инсон қўйилди. Бундай маънавий тўнтаришда софистларнинг (юнонча софос-оқил) ўрни кам эмас эди. Софистлар ҳаракатининг пайдо бўлиши жамият таркибининг мураккаблашиши билан боғлиқ бўлиб, касби сиёсий фаолият билан шуғулланиш бўлган тоифанинг кўпайиши, муваффақиятли сиёсий фаолият олиб бориш учун зарур бўлган муайян билимлар ҳажмининг ошиши билан ифодаланар эди.
Сафарда кезиб юриб, пул ишлаш мақсадида донишмандлик ва нотиқлик илмидан дарс берувчи ўқитувчи-софист-касбий билимлар олиш жараёни заруриятининг табиий натижаси эди. Софистлар таълимоти туғилишининг бошқа бир сабаби - билимларнинг ўзини мантиқий ривожи эди. Ўзининг асосига кўра, ақлий мушоҳадага таянган табиатни ўрганувчи файласуфларининг ҳамма нарсани қамраб олувчи коинот тўғрисидаги таълимотлари жуда бўш ва омонат асосга қурилган эди. Вақт ўтиши билан коинотнинг бош тасвирини кўплаб алоҳида олинган тажрибавий кузатишлар ва хусусий фанларнинг хулосалари билан мувофиқлаштириш қийинлашиб борди. Табиат фалсафаси билан муайян воқейликдаги билимлар ўртасидаги узилиш кучлироқ даражада англашилгани сари натурфалсафага нисбатан ижтимоий умидсизлик ошиб борди. Ана шундай умидга ишончсизликнинг ифодачилари софистлар эдилар. Ушбу ишончсизлик ўзининг назарий асосини софистлар томонидан қўйилган хақиқат мезони муаммосида топди: инсон билимларига ишониш мумкинми? Уларнинг тўғри ёки ёлғон эканлигини қандай қилиб текшириш мумкин? Умумий тарзда софистларнинг таълимоти релятивизм (нисбийлик)эди. Софистлар фаолияти хусусиятининг ўзи бунга имкон берган эди, чунки улар ҳар қандай нуқтаи назарни ҳимоя қилишга ўргатар эдилар. Бундай таълимотнинг асосида мутлақ хақиқат ва объектив қадриятларнинг йўқлиги ҳақидаги таълимоти ётар эди.
Софистлар таълимотининг энг машҳур вакиллари Абдер шаҳридан бўлган Протагор (эр.авв.  485410 йй.) ва Леонтинлик Горгий (эр.авв. 483 — 380 йй.) эдилар. Протагор барча ҳодисалар ва идрокнинг нисбийлиги ва уларнинг муқаррар равишда субъективлиги (бир тарафлама эканлиги) ҳақидаги қоидани олдинги сурди («инсон барча ашёларнинг мезонидир»). Протагор қадимги даврлардаёқ софизм деб ном олган оғзаки баҳс мусобақаларига асос солдики, унда софистлар мантиқий мушкул ҳолатларни қўллар ва умум томонидан қабул қилинган фикрлардан кескин фарқ қиладиган нуқтаи назарларни баён қилар эдилар. Софистлар Юнонистонда билимларнинг кенг тарқалишига имкон яратдилар. Бундан ташқари, далилларга асосланган фан софистик ишончсизлик асосига қурилган кучли рақиб билан дуч келиб, унинг натижасида мустаҳкамланди. Баъзи софистлар анъанавий диний ақидаларга қарама-қарши бўлган фикрларни баён қилдилар. Масалан, Протагор худолар бор ёки йўқлигини билмаслигини таъкидлаган эди. Дин халқни итоатда тутиб туриш учун айёр сиёсатчи томонидан ўйлаб чиқарилган деган нуқтаи назарни Критий (эр. авв. 460—403 йй.) га тааллуқли дейдилар.
Афинада софистларнинг муросасиз душмани сифатида Суқрот (эр.ол. 470-399 йй.) майдонга чиқди. У софистларга қарши ўлароқ, барибир хақиқат мавжуд ва у баҳсда топилиши мумкин, деган фикрда эди. Суқротнинг кучи баҳс юритиш соҳасида у ишлаб чиққан усулда эдики, унда бир қатор саволлар бериш йўли билан оппонентни ўз нуқтаи назарини нотўғри эканлигини тан олишгача олиб бориб, сўнгра шу усулнинг ўзи билан ўз қарашларининг адолатлилигини исбот қилар эди. Суқрот таълимотининг асосида донишмандлар томонидан билиб олинадиган, объектив равишда мавжуд бўлган руҳ тўғрисидаги ғоя ётар эди. У ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш учун касбий билимлар зарурлигини таъкидлаган эди. Ана шундан сиёсий хулосалар ҳам қилинар эди, яъни давлатга раҳбарлик қилиш –бу ҳам касб ва шунинг учун шу нарса зарурки, у билан шундай касбга эга бўлганлар шуғуллансин. Бундай нуқтаи назар Афина демократиясининг асосий қоидаларига бутунлай қарама-қарши эди, негаки, полисни (давлат-шаҳар) бошқариш-ҳар бир фуқаронинг иши эди. Шу билан бирга Суқротнинг таълимоти олигархлар (бир тўда пулдорларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлиги) учун назарий асос яратдики, пировардида демос (халқ ҳокимияти) билан ихтилофга олиб келди. Бу нарса Суқротни маҳкум этилиши ва ўлими билан хотима топди.
Афлотун (эр.ол. 427-347йй.) Афинадаги аслзодалар уруғига мансуб эди. «Давлат» ва «Қонунлар» деган рисолаларида Афлотун орзудагидек полис (шаҳар-давлат)намунасини яратдики, унда табақаларга бўлинганлик тизими ўзининг қуйи табақалар фаолияти устидан жамият юқори табақаларининг қатъий назорати ўрнатилиши орқали синчковлик билан ишлаб чиқилган эди. Полис тепасида билимга эга бўлган кишилар, файласуфлар туриши лозим эди. Афлотуннинг фикрича, демократиянинг бебошлиги туфайли полис ҳалокат ёқасида турибди, негаки, у табиий келиб чиқиши жиҳатидан бошқаришга қобилияти йўқ одамларни бошлиқ қилиб, ўрнатилган тартибни бузди. Бундан чиқиш йўлини у полис хилидаги давлатларга хос бўлган дастлабки асосларни қайта тиклашда кўрди. Улар қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга бўйсуниш тартибидаги тизимни ташкил этадиларки, унда учта давлат табақасининг фаолият доираси аниқ ажратилган: ҳукмдор файласуфлар, ҳарбийлар ва ерга ишлов берувчилар. Ҳар ким ўз иши билан шуғулланади, давлат эса барча иш тартибини белгилайди ва ҳаммани назорат қилади. Афлотун фикрича, оилани жамиятнинг бошланғич ташкилоти сифатида йўқотиш, болаларни эса умумий қилиш лозим. Давлатнинг фаровонлиги унинг фуқароларининг қанчалик тарбия топганликларига боғлиқдир. Афлотун бунга шунчалик катта аҳамият бердики, муайян ёшга етгандан кейин болаларни ота-оналари ихтиёридан олиб, давлат тарбиясига беришни тавсия этди.
Афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ёзилган кўп сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози Суқротдир. Афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқей дунё-ҳақиқий ғоялар дунёсининг фақат тахминий инъикосидир. Ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга хос бўлиб, улардан ажралмасдир. Сиймолар (ғоялар), Афлотун фикрича, замон ва макондан ташқарида бўлиб, уларни идрок этиб бўлмайди, аммо уларни ақл мушоҳада қила олади. Ақл икки дунёни, яъни у дунё ва воқей дунёни бир-бири билан боғлайди.
Арасту (эр.ол. 384-322 йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. Унинг мероси эрамиздан олдинги IV асргача юнон фани тўплаган ҳақиқий билимлар мажмуаси эди. Баъзи маълумотларга қараганда, унинг томонидан ёзилган асарларнинг сони мингтага яқинлашади. Ўз устози Афлотундан фарқли ўлароқ, Арасту фикрича, моддий олам бирламчи бўлиб, ғоялар дунёси иккиламчидир. Бир ҳодисанинг икки томони сифатида шакл ва мазмунни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Табиат ҳақидаги таълимот унинг рисолаларида аввало ҳаракат ҳақидаги таълимот сифатида намоён бўладики, бу Арасту тизимининг энг қизиқ ва кучли томонидир. У диалектиканинг йирик вакили ҳисобланади. Диалектика унинг учун эҳтимолий ва хақиқатга ўхшаш билимлардан ҳақиқий ва ишончли билимлар олиш усули эди.
Файласуфнинг «Органон» деб умумий ном олган мантиқий асарлари хақиқат ва тафаккур қонунлари ҳақидаги таълимотдир. Ўрта асрларда «Органон» энг машҳур ва ўқиладиган асар бўлиб, ўрта асрлардаги барча схоластика (борлиқни текшириш ва ўрганишга эмас, балки дин ақидаларига суянган идеалистик фалсафа) унинг асосига қурилган эди. Арастунинг ҳайвонлар ҳақидаги рисолалари машҳур бўлиб, уларда қадимги даврда биринчи марта йирик организмларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тадқиқ этилган, уларнинг таъриф ва таснифлари берилган эди. Шунингдек, олим ўзини тарихчи, педагог, нотиқлик илмининг назариётчиси, ахлоқий ва сиёсий таълимотлар асосчиси сифатида ҳам намоён қилган эди. Унинг қаламига шундай ахлоқий рисолалар мансубки, уларда хайрли иш тушунчаси остида инсонлар фаолиятини оқилона бошқариш етар эди. Икки кескинлик орасидан ўртанчасини танлаш: масалан, жасорат қўрқув билан шиддатли журъат ўртасида турмоғи тавсия этилган эди. У шеъриятга кўп диққат-эътибор қаратди, негаки, унинг фикрича, назмий асар инсон руҳига самарали таъсир этади ва шу сабабдан ижтимоий ҳаёт учун муҳимдир.
Арасту орзудаги (идеал) давлат тузуми лойиҳасининг муаллифи сифатида шундай хулосага келдики, полис инсонлар уюшмасининг энг юқори шакли бўлиб, унда яшайдиган кишиларнинг мақсади фаровонликка эришишдир. Жамиятнинг асосий бирламчи ташкилоти оиладир. Ўзининг мулоҳазаларида Арасту табиатдан келиб чиқиб қуйидагиларни айтган: оила табиий бўлганидек, қуллик ҳам табиий, негаки, баъзиларнинг буйруқ бериши, бошқаларнинг эса тобе бўлиши табиат томонидан олдиндан белгилаб қўйилган.
Полиснинг (шаҳар-давлат) мавжуд турларини диққат билан кўриб чиққан файласуф бошқаришнинг тўғри уч шакли (салтанат, монархия, аристократия ва полития) ва уч нотўғри (тирания, олигархия ва демократия) шаклини топади. Уларнинг ҳар бирининг хусусиятларини муфассал кўрсатади ва баҳолаш мезони сифатида уларнинг фаровонликка қанчалик яқин турган ёки турмаганликларини белгилайди. Арасту шогирдлари орасида шуҳрат топган жуда кўп файласуфлар, физиклар, математиклар ва биологлар бор эди.
Қадимги дунё тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг охиридан эрамизнинг I асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган. Бу даврнинг фалсафий-сиёсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб кетган эди. Мумтоз шаҳар-давлатлар фуқаролари жамоасининг дунёқарашларини акс эттирган Афлотун мактаби, полисларнинг тушкунлиги сабабли ўзининг илгариги етакчилик мавқеини йўқотади. Эрамиздан олдинги IV асрдаёқ мавжуд бўлган ва полис мафкурасининг инқирози туфайли вужудга келган киниклар ва скептиклар оқимининг таъсири ошиб боради. Бироқ эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди.
Эрамиздан олдинги 302-йилда Афинада Қибриснинг Китион шаҳридан бўлган Зенон (эр. ол 336-264 йй.) томонидан асос солинган равоқийлар мактабига Сол шаҳридан бўлган Храсипп (эр.ол. III аср), Родослик Панетий (эр.ол. II аср) ва бошқа файласуфлар мансуб эдилар. Равоқийлар инсоннинг ахлоқий муаммоларига алоҳида диққат-эътибор қаратдилар. Уларнинг мақсади полис тузумининг инқирози, тўхтовсиз ҳарбий ва ижтимоий низолар, алоҳида шахснинг жамият билан алоқалари сустлашган шароитда ахлоқий-фалсафий таянч топиш эди. Агар ушбу шароитлар туғдирган таъсир натижасида адабиёт ва санъатда фуқаронинг ижтимоий борлиғининг қўнимсизлигини акс эттириш, ҳар нарсага қодир тақдир рамзида берилган бўлса, равоқийлар томонидан бу ҳолат барча мавжудотларни оқилона бошқарадиган олий куч (логос, табиат, худо)га инсоннинг қарамлиги сифатида тасвирланди. Инсон энди полис фуқароси эмас, балки коинот фуқароси эди. У бахт-саодатга эришиш учун олий куч томонидан белгилаб берилган ҳодисалар қонунийлигини билиб олмоғи лозим эди. У табиат билан мувофиқликда яшаш учун хайрли фаолият билан яшамоғи лозим эди.
Асосий хайри фаолият сифатида равоқийлар тушуниб яшашни («шарр» (ёмонлик) нима эканлигини билиш, «хайр» (яхшилик) нима эканлигини идрок этиш), яъни жасорат, адолатлилик, соғлом фикр ва унинг бошқа кўринишлари бўлган-руҳий олижаноблик, нафсни тийиш, тиришқоқлик, журъатлилик ва раҳмдилликни ҳисоблар эдилар. Фақат ахлоқий-гўзал нарсагагина яхшилик ва эзгулик аломати эди. Шу билан биргаликда яхшилик қандайдир фойда келтирадиган нарса ҳам эди. Равоқийларнинг ахлоқий тушунчалари орасида табиат ва жамият қонунларига мувофиқ келадиган, ақлий фаолият орқали келиб чиққан «керакли нарса» тўғрисидаги тасаввурни қайд этиб ўтиш лозим.
Равоқийларнинг эклектизми, асосий қоидаларининг кўп маънолилиги эллинистик дунёнинг турли табақалари (шу жумладан ҳукмрон табақалар доирасида ҳам), кейинчалик эса, Рим жамиятида ҳам уларнинг машҳур бўлиб кетишларини таъминлади. Рим равоқийларининг йирик вакиллари Сенека (эр.авв. 4 - 65 йй.), Эпиктет (50 -138 йй.) ва Марк Аврелий (121 йил 26 апрель – 180 йил 17 март) эдилар. Уларнинг барчалари дунёвий ақл ва дунёвий руҳ билан боғланган табиат ва жамиятнинг ягоналиги ҳақидаги равоқийлик қоидаларидан келиб чиқдилар. Ҳар бир одамдаги ақллар-логослар ва руҳлар дунёвий ақл ва дунёвий руҳнинг эманацияси (ўзидан нур чиқариши) эканлигини таъкидладилар. Улар фикрича, кишилар доно ва фазилатли одамлар биладиган ягона ҳукмронлик қилувчи коинот қонунлари зарурлигини идрок этган ҳолда, уларга кўнгилли равишда бўйсунишлари лозим. Улар яна шу тўғрида мушоҳада юритдиларки, ҳар ким бутун нарса қаршисида ўз бурчини бажариб, тақдир томонидан унга белгилаб берилган жойда бирор-бир нарсани ўзгартиришга интилмасдан, нолишсиз қолиш мажбуриятини олиши керак.
Сенека (эр. авв. 4 - 65 йй.) учун «яхши» император қандай бўлиши керак деган савол катта аҳамиятга эга эди, негаки, императорнинг бўлишлиги зарурият ҳисобланар эди. Император меъёрсиз мақтовни талаб қилмаслиги, фуқаролардан уларнинг мулкини тортиб олмаслиги, сенат ва «яхши» одамлар билан ҳисоблашиши, ўз билганича иш тутмасли, фуқароларнинг умумий фойдаси учун меҳнат қилмоғи зарур эдики, бунинг эвазига улар унга садоқат кўрсатиб, уни шарафлашлари лозим эди.
Собиқ қул бўлган Эпиктет (50 -138 йй.) асосий эътиборни ҳукмдорнинг сифатига эмас, балки унга тобеларнинг ҳатти-ҳаракатига қаратди. Озодликка йўл моддий неъматлардан, хоҳиш-истаклардан юз ўгиришда ётади, негаки, инсон нимани хоҳласа, уни бериши ва олиб қўйиши мумкин бўлган одамнинг қулига айланади. Ташқи томондан мулк, бадан, ҳаёт-хожага ёки тиранга бўйсунади ва шунинг учун уларнинг бу ташқи ҳуқуқларидан фойдаланишларига баҳслашиб ўтириш лозим эмас. Аммо инсоннинг ҳақиқий моҳияти, унинг ақли ва руҳи ҳеч кимга бўйсунмайди, унинг фикрий муҳокамасини ҳеч ким бошқара олмайди ва ҳеч ким унга хайрли ва эзгу ишлар қилишга халақит бера олмайди, демак, бахтли ва озод бўлишига тўсқинлик қила олмайди. Эпиктет учун ердаги барча ҳукмдорлардан юқори турган олий худо Зевс ҳақидаги тасаввур катта ўрин тутади. Унинг ўғли сифатида ўзини ҳис қилган инсон, ўзининг қандайдир ташқи фаровонлиги қондирилмаганлигидан доимо азобда бўлган сенатор ёки ҳатто подшонинг ўзидан кўра озодроқ бўлади.
Римнинг охирги равоқийчиси император Марк Аврелий (121 йил 26 апрель – 180 йил 17 март) эди. Унинг нуқтаи назарига кўра, дунёда бирор - бир нарсани ўзгартириб ёки тўғрилаб бўлмайди. Унинг таъкидлашича, барча кишилар ҳар доим лаганбардор, ёлғончи ва ўз манфаатини кўзловчи бўлганлар, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоладилар. Бу тартибсизлик орасида нима қолади? Фақат ўз заковатига хизмат қилиш, ўзини камолотга етказиш ва эзгулик. Аммо бундай ўзини қўярга жой тополмайдиган, ҳаётда ҳеч қандай мақсади бўлмаган эзгулик инсониятга хизмат қилиш борасидаги ўз маъносини йўқотар эди. Негаки, инсоният ўзгармас ва иллатлардан ҳоли бўлмаганлиги учун, уни ҳеч қачон илҳомлантириб бўлмас эди.
Эпикур (эр авв. 341 – 270 йй.) фалсафаси Демокрит моддиюнчилиги тараққиётида олдинга қўйилган қадам эди. Унинг атомлар ҳақидаги таълимотини қабул қилган Эпикур атомларнинг тўғри чизиқлик ҳаракатдан ички таъсир натижасида четга оғиши ҳақидаги тахминни ўртага қўйди. Бу билан у қонунийлик билан тасодифийлик уйғунлиги муаммосини олдинга сурди. Унинг фалсафасида инсон марказий ўринда туради. Эпикур ўз вазифасини инсонларни ўлим ва тақдир хавфидан озод қилишда деб билди. У худоларнинг табиат ва инсон ҳаётига аралашишларини рад этди ва руҳнинг моддийлигини исбот қилди. Худоларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, у худолар ҳақида «оломоннинг ёлғон уйдирмалари» га қарши чиқди. Ташвиш ва фаолиятни ҳузур-ҳаловат ҳолати билан сиғиштириб бўлмаганлигидан, худо «хушбахт ва безавол мавжудот бўлиб, ўзи ҳам ташвиш билмайди, бошқаларга ҳам нотинчликни раво кўрмайди ва шунинг учун ғазабга ҳам, иззат-ҳурмат қилишга ҳам дучор бўлмайди»1. Руҳ бадан каби атомлардан ташкил топган, аммо нозикроқ заррачалардан таркиб топган бўлиб, ҳамонамки тана қобиғида экан ҳис-туйғунинг бош сабабчисидир. Қачонки, қобиғ бузилса, атомлар руҳи тарқаб кетади ва ҳис-туйғу йўқолади. Инсон учун яхши ва ёмон нарса ҳис-туйғуда эканлигидан, ўлим эса –ҳис-туйғудан маҳрум бўлиш эканлигидан, ўлим инсонни қўрқитмаслиги керак, негаки «ҳамонамки биз бор эканмиз, ўлим ҳали йўқ, ўлим келганда эса, бизнинг ўзимиз йўқ бўламиз»2.
Эпикур маслакдоши учун оқиллик хосдир. Аммо равоқийдан фарқли ўлароқ, эпикурчи завқ, ҳис-туйғу, оғриқ, алам, меҳр-шафқатга очиқдир. У давлат ишларидан ўзини тийа олади, теран бўла олмайди ва гадойлик ҳам қилмайди. Эпикур инсон бахтини «лаззат» да, яъни хотиржамлик, вазминлик – атараксияни қўлга киритишда деб билди. Бунга фақат азоб-уқубатлардан қочиш ва фаол фаолиятдан ўзини тийиш, ҳамда билим ва ўз-ўзини камолотга етказиш йўли билан эришиш мумкин.
Қадимги Римда эпикурчиликнинг энг йирик вакили, «Ашёлар табиати ҳақида» фалсафий достон ёзган Тит Лукреций Кар (эр. авв. 99 - эр.55 йй. )  эди. У Демокрит ва Эпикур таълимотини қабул қилиб, бадиий шаклда ҳаёт ва ўлим ҳақидаги таълимотни ривожлантирди. Бунда у диний афсоналарни танқид остига олди. Лукреций фикрича, худоларга ишониш бутунлай табиий равишда, кўрқув ва табиий сабабларни билмасликнинг маҳсули сифатида келиб чиқади. Инсон бахтли яшаши учун, худолар олдидаги қўрқувдан озод бўлиши лозим. Эпикурчилик Рим жамиятида нисбатан узоқ сақланиб қолди. Бироқ, эрамизнинг 313-нчи йилида христианлик расмий дин бўлиши биланоқ, эпикурчиликка қарши шиддатли ва шафқатсиз кураш бошландики, пировардида ушбу фалсафани аста-секин тушкунликка олиб келди.
Гуллаб-яшнаши қараб чиқилаётган даврга тўғри келган киниклар таълимотининг асослари Суқрот дарвидаёқ Антисфен (эр. авв. 444- 370 йй.) ва кейинроқ Синоплик Диоген (эр. авв. 400-325 йй.) томонидан ишлаб чиқилган эди. Киниклар ўзларини полис тартиблари ва ҳаётнинг анъанавий шаклларига қарши қўйиб, эҳтиёжларни чегаралашни таълим бердилар. Улар фикрича, тўғри хулқ-атворнинг асосларини ҳайвонлар ҳаёти ва кишилик жамиятининг илк босқичларидан қидирмоқ лозим. Стоиклар, скептиклар ва эпикурчилардан фарқли ўлароқ, киниклар кўчалар, майдонлар ва бандаргоҳларда оломон олдида сўзга чиқиб, мавжуд тартибларнинг ақлга мувофиқ эмаслигини исботлаб, камбағалчиликни сўздагина эмас, балки ўз ҳаёт тарзлари билан ҳам кўкларга кўтариб мақтадилар. Масалан, Фива шаҳридан бўлган Кратет (эр.ол. IV аср) бой оиладан келиб чиққан бўлиб, киниклар таълимотига берилиб кетиб, ўз қулларини озодликка чиқарди, мол-мулкини камбағалларга бўлиб бериб, фақирона-файласуфона ҳаёт кечира бошлади. Кратетнинг бизгача етиб келмаган фожиавий асаридан келтирилган сатрлар диққатга сазовордир: «Ватан менга қалъа ҳам, уй ҳам эмас, менга бутун ер юзи-ибодатхона ва бошпана, унда яшаш учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор»34. Эллинистик давлатларнинг инқирози ва римликлар босқинчилигининг бошланиши билан ақлий дунёқараш борган сари ўз ўрнини дин ва тасаввуфга бўшатиб берди. Сеҳргарлик, яширин диний удумларга ишониш, мунажжимлик кенг тарқалди. Ижтимоий хаёлпарастлик ва пайғамбарликка эътиқод қўйиш, айниқса кенг шуҳрат касб этди. Яширин диний удумларга ўзини бағишлаш, Худо билан бевосита алоқа ўрнатиш ва тақдир ҳукмидан озод бўлиш имконияти сифатида қарала бошланди.

  1. Милет фалсафий мактабнинг фалсафий таълимоти (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен).

27-жавоб: Натурфалсафий давр (эр.ол. VI аср) Иония натурфалсафаси деб аталган мактабнинг вакиллари бўлган Толис (Фалес), Анаксимандр ва Анаксименлар билан бошланади. Уларнинг ҳар уччаласи Кичик Осиёдаги юнон шаҳар-давлати бўлган Милет шаҳрида туғилган эди. Милетлик мутафаккирлар биринчи бўлиб Коинотни уйғун равишда тузилган, ўз-ўзидан ривожланувчи ва ўзи томонидан бошқариладиган тизим сифатида тасвирлашга уриндилар. Олам ҳеч қандай худолар ва ҳеч қандай одамлар томонидан яратилган эмас. У доимо мавжуд бўлиши лозим. Уни бошқараётган қонунларни инсон тушуниб етиши мумкин. Уларда ҳеч қандай тушуниб бўлмайдиган, сирли нарса йўқ. Шундай қилиб, дунёни диний-афсонавий тушуниш йўлидан уни инсон ақли воситасида тушунишга ҳал қилувчи қадам кўйилди.
Биринчи файласуфлар ноилож равишда барча ашёларинг биринчи ибтидоси, биринчи сабаби нима, деган саволга дуч келишлари муқаррар эди. Фалес ва Анаксименлар фикрича, ҳамма нарсалар пайдо бўлиб, пировардида яна унга айланадиган бирламчи жавҳар табиатнинг тўрт асосий ҳодисасидан бири бўлмоғи лозим эди. Фалес бу нарсада устунликни сувга берган бўлса, Анаксимен ҳавога берди. Фалеснинг (мил. йил 624-547йй.) оламнинг асосини сув ташкил қилади, деб билишига сабаб, унинг кўз олдида сувнинг ҳайвонот, наботат ва инсоният ҳаётида ҳал қилувчи ўрни ва аҳамияти гавдаланар эди. Фалес денгизнинг кемалар, савдо-сотиқ ишлари; дарёларнинг, масалан, Нилнинг деҳқончиликдаги муҳим аҳамиятини кўрар, мушоҳада этар, айниқса, ёмғирнинг экин-тикин ишлари учун ҳаётбахш ҳислатлари уни ҳайратга солган эди. Шунинг учун У ҳамма нарса сувдан пайдо бўлади ва ҳамма нарса сув шаклига айланади, дейди.
Фалеснинг дўсти, иониялик Анаксимен (мил. авв.588-525йй.) бўлса, борлиқнинг асосида ҳаво ётади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, табиатдаги ҳамма табиий ҳодисалар ҳавонинг қуюқланиши ёки суюқланишидан ҳосил бўлади. Ҳавонинг суюқланиши уни ўтга, оловга; қуюқланиши эса уни шамолга, булутга кейин эса сувга, ерга, оқибатда тошга айлантиради.
Аммо табиат ҳодисаларини мажҳул назарий идрок қилиш бобида Анаксимандр (мил. авв. 610-547 йй.) ҳаммадан илгарилаб кетди. У барча мавжуд нарсаларнинг биринчи сабаби ва асоси апейрон, деб эълон қилди. Апейрон номуайян, конкрет бўлмаган, умумий моддадир, «апейрон» ҳамма конкрет нарса ва буюмларнинг негизини ташкил қилади, дейди. Сифат жиҳатдан уни тўрт табиий ҳодисанинг бирортасига боғлаб бўлмайди ва шу билан бирга у доимий ҳаракатдадир. Узлуксиз ҳаракат жараёнида апейрондан қарама-қарши ибтидолар бўлган иссиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик ва шунга ўхшашлар ажралиб чиқади. Қарама-қаршиликларнинг ушбу жуфтликлари ўзаро таъсирга киришиб табиатнинг ҳам тирик ва ҳам ўлик ҳодисаларини вужудга келтирадилар.
Юнонистонлик файласуфлар шуни яхши тушунар эдиларки, ҳар қандай билимларнинг энг ишончли асоси бўлиб тажриба, тажрибавий изланишлар ва кузатиш хизмат қилади. Моҳият жиҳатдан улар фақат биринчи файласуфларгина бўлиб қолмай, балки юнон ва бутун Европа фанининг асосчилари бўлган биринчи олимлар ҳам эдилар. Қадимгиларнинг ўзлари Фалесни «биринчи риёзидон» (математик), «биринчи мунажжим», «биринчи физик» деб атар эдилар. Бобиллик мунажжимларнинг илгариги кашфиётларидан фойдаланиб, Фалес эрамиздан олдинги 585 йилда юз бериши мумкин бўлган қуёш тутилишини олдиндан башорат қилган эди. У биринчи бўлиб бир неча асосий геометрик теоремалларни исбот қилди, истеъмолга циркуль ва бурчак ўлчовчи асбобни киритди. Маълум бўлган ер юзини биринчи географик харитасини тузган киши сифатида Анаксимандрни ёд этадилар. У ер юзини цилиндр шаклида, ҳавода муаллақ осилиб турган ҳолатда тасаввур этган. Анаксимандр осмон гумбази бўйлаб ҳаракат қиладиган ёритгичлар ҳолатини намойиш этадиган «самовий доира»ни кашф этдики, унда ёритгичларни Ерга ва бир-бирларига нисбатан жойлашганликларини кўрсатувчи имконият мавжуд эди.



  1. Суқрот фалсафаси, майевтика.

28-жавоб: Афинада софистларнинг муросасиз душмани сифатида Суқрот (эр.ол. 470-399 йй.) майдонга чиқди. У софистларга қарши ўлароқ, барибир хақиқат мавжуд ва у баҳсда топилиши мумкин, деган фикрда эди. Суқротнинг кучи баҳс юритиш соҳасида у ишлаб чиққан усулда эдики, унда бир қатор саволлар бериш йўли билан оппонентни ўз нуқтаи назарини нотўғри эканлигини тан олишгача олиб бориб, сўнгра шу усулнинг ўзи билан ўз қарашларининг адолатлилигини исбот қилар эди. Суқрот таълимотининг асосида донишмандлар томонидан билиб олинадиган, объектив равишда мавжуд бўлган руҳ тўғрисидаги ғоя ётар эди. У ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш учун касбий билимлар зарурлигини таъкидлаган эди. Ана шундан сиёсий хулосалар ҳам қилинар эди, яъни давлатга раҳбарлик қилиш –бу ҳам касб ва шунинг учун шу нарса зарурки, у билан шундай касбга эга бўлганлар шуғуллансин. Бундай нуқтаи назар Афина демократиясининг асосий қоидаларига бутунлай қарама-қарши эди, негаки, полисни (давлат-шаҳар) бошқариш-ҳар бир фуқаронинг иши эди. Шу билан бирга Суқротнинг таълимоти олигархлар (бир тўда пулдорларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлиги) учун назарий асос яратдики, пировардида демос (халқ ҳокимияти) билан ихтилофга олиб келди. Бу нарса Суқротни маҳкум этилиши ва ўлими билан хотима топди.



  1. Афлотун ва Арастунинг фалсафий қарашлари.

29-жавоб: Афлотун (эр.ол. 427-347йй.) Афинадаги аслзодалар уруғига мансуб эди. «Давлат» ва «Қонунлар» деган рисолаларида Афлотун орзудагидек полис (шаҳар-давлат)намунасини яратдики, унда табақаларга бўлинганлик тизими ўзининг қуйи табақалар фаолияти устидан жамият юқори табақаларининг қатъий назорати ўрнатилиши орқали синчковлик билан ишлаб чиқилган эди. Полис тепасида билимга эга бўлган кишилар, файласуфлар туриши лозим эди. Афлотуннинг фикрича, демократиянинг бебошлиги туфайли полис ҳалокат ёқасида турибди, негаки, у табиий келиб чиқиши жиҳатидан бошқаришга қобилияти йўқ одамларни бошлиқ қилиб, ўрнатилган тартибни бузди. Бундан чиқиш йўлини у полис хилидаги давлатларга хос бўлган дастлабки асосларни қайта тиклашда кўрди. Улар қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга бўйсуниш тартибидаги тизимни ташкил этадиларки, унда учта давлат табақасининг фаолият доираси аниқ ажратилган: ҳукмдор файласуфлар, ҳарбийлар ва ерга ишлов берувчилар. Ҳар ким ўз иши билан шуғулланади, давлат эса барча иш тартибини белгилайди ва ҳаммани назорат қилади. Афлотун фикрича, оилани жамиятнинг бошланғич ташкилоти сифатида йўқотиш, болаларни эса умумий қилиш лозим. Давлатнинг фаровонлиги унинг фуқароларининг қанчалик тарбия топганликларига боғлиқдир. Афлотун бунга шунчалик катта аҳамият бердики, муайян ёшга етгандан кейин болаларни ота-оналари ихтиёридан олиб, давлат тарбиясига беришни тавсия этди.
Афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ёзилган кўп сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози Суқротдир. Афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқей дунё-ҳақиқий ғоялар дунёсининг фақат тахминий инъикосидир. Ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга хос бўлиб, улардан ажралмасдир. Сиймолар (ғоялар), Афлотун фикрича, замон ва макондан ташқарида бўлиб, уларни идрок этиб бўлмайди, аммо уларни ақл мушоҳада қила олади. Ақл икки дунёни, яъни у дунё ва воқей дунёни бир-бири билан боғлайди.
Арасту (эр.ол. 384-322 йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. Унинг мероси эрамиздан олдинги IV асргача юнон фани тўплаган ҳақиқий билимлар мажмуаси эди. Баъзи маълумотларга қараганда, унинг томонидан ёзилган асарларнинг сони мингтага яқинлашади. Ўз устози Афлотундан фарқли ўлароқ, Арасту фикрича, моддий олам бирламчи бўлиб, ғоялар дунёси иккиламчидир. Бир ҳодисанинг икки томони сифатида шакл ва мазмунни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Табиат ҳақидаги таълимот унинг рисолаларида аввало ҳаракат ҳақидаги таълимот сифатида намоён бўладики, бу Арасту тизимининг энг қизиқ ва кучли томонидир. У диалектиканинг йирик вакили ҳисобланади. Диалектика унинг учун эҳтимолий ва хақиқатга ўхшаш билимлардан ҳақиқий ва ишончли билимлар олиш усули эди.
Файласуфнинг «Органон» деб умумий ном олган мантиқий асарлари хақиқат ва тафаккур қонунлари ҳақидаги таълимотдир. Ўрта асрларда «Органон» энг машҳур ва ўқиладиган асар бўлиб, ўрта асрлардаги барча схоластика (борлиқни текшириш ва ўрганишга эмас, балки дин ақидаларига суянган идеалистик фалсафа) унинг асосига қурилган эди. Арастунинг ҳайвонлар ҳақидаги рисолалари машҳур бўлиб, уларда қадимги даврда биринчи марта йирик организмларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тадқиқ этилган, уларнинг таъриф ва таснифлари берилган эди. Шунингдек, олим ўзини тарихчи, педагог, нотиқлик илмининг назариётчиси, ахлоқий ва сиёсий таълимотлар асосчиси сифатида ҳам намоён қилган эди. Унинг қаламига шундай ахлоқий рисолалар мансубки, уларда хайрли иш тушунчаси остида инсонлар фаолиятини оқилона бошқариш етар эди. Икки кескинлик орасидан ўртанчасини танлаш: масалан, жасорат қўрқув билан шиддатли журъат ўртасида турмоғи тавсия этилган эди. У шеъриятга кўп диққат-эътибор қаратди, негаки, унинг фикрича, назмий асар инсон руҳига самарали таъсир этади ва шу сабабдан ижтимоий ҳаёт учун муҳимдир.
Арасту орзудаги (идеал) давлат тузуми лойиҳасининг муаллифи сифатида шундай хулосага келдики, полис инсонлар уюшмасининг энг юқори шакли бўлиб, унда яшайдиган кишиларнинг мақсади фаровонликка эришишдир. Жамиятнинг асосий бирламчи ташкилоти оиладир. Ўзининг мулоҳазаларида Арасту табиатдан келиб чиқиб қуйидагиларни айтган: оила табиий бўлганидек, қуллик ҳам табиий, негаки, баъзиларнинг буйруқ бериши, бошқаларнинг эса тобе бўлиши табиат томонидан олдиндан белгилаб қўйилган.
Полиснинг (шаҳар-давлат) мавжуд турларини диққат билан кўриб чиққан файласуф бошқаришнинг тўғри уч шакли (салтанат, монархия, аристократия ва полития) ва уч нотўғри (тирания, олигархия ва демократия) шаклини топади. Уларнинг ҳар бирининг хусусиятларини муфассал кўрсатади ва баҳолаш мезони сифатида уларнинг фаровонликка қанчалик яқин турган ёки турмаганликларини белгилайди. Арасту шогирдлари орасида шуҳрат топган жуда кўп файласуфлар, физиклар, математиклар ва биологлар бор эди.
Қадимги дунё тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг охиридан эрамизнинг I асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган. Бу даврнинг фалсафий-сиёсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб кетган эди. Мумтоз шаҳар-давлатлар фуқаролари жамоасининг дунёқарашларини акс эттирган Афлотун мактаби, полисларнинг тушкунлиги сабабли ўзининг илгариги етакчилик мавқеини йўқотади. Эрамиздан олдинги IV асрдаёқ мавжуд бўлган ва полис мафкурасининг инқирози туфайли вужудга келган киниклар ва скептиклар оқимининг таъсири ошиб боради. Бироқ эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди.



  1. Эллинизм фалсафаси.

30-жавоб: Қадимги дунё тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг охиридан эрамизнинг I асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган. Бу даврнинг фалсафий-сиёсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб кетган эди. Мумтоз шаҳар-давлатлар фуқаролари жамоасининг дунёқарашларини акс эттирган Афлотун мактаби, полисларнинг тушкунлиги сабабли ўзининг илгариги етакчилик мавқеини йўқотади. Эрамиздан олдинги IV асрдаёқ мавжуд бўлган ва полис мафкурасининг инқирози туфайли вужудга келган киниклар ва скептиклар оқимининг таъсири ошиб боради. Бироқ эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди.
Гуллаб-яшнаши қараб чиқилаётган даврга тўғри келган киниклар таълимотининг асослари Суқрот дарвидаёқ Антисфен (эр. авв. 444- 370 йй.) ва кейинроқ Синоплик Диоген (эр. авв. 400-325 йй.) томонидан ишлаб чиқилган эди. Киниклар ўзларини полис тартиблари ва ҳаётнинг анъанавий шаклларига қарши қўйиб, эҳтиёжларни чегаралашни таълим бердилар. Улар фикрича, тўғри хулқ-атворнинг асосларини ҳайвонлар ҳаёти ва кишилик жамиятининг илк босқичларидан қидирмоқ лозим. Стоиклар, скептиклар ва эпикурчилардан фарқли ўлароқ, киниклар кўчалар, майдонлар ва бандаргоҳларда оломон олдида сўзга чиқиб, мавжуд тартибларнинг ақлга мувофиқ эмаслигини исботлаб, камбағалчиликни сўздагина эмас, балки ўз ҳаёт тарзлари билан ҳам кўкларга кўтариб мақтадилар. Масалан, Фива шаҳридан бўлган Кратет (эр.ол. IV аср) бой оиладан келиб чиққан бўлиб, киниклар таълимотига берилиб кетиб, ўз қулларини озодликка чиқарди, мол-мулкини камбағалларга бўлиб бериб, фақирона-файласуфона ҳаёт кечира бошлади. Кратетнинг бизгача етиб келмаган фожиавий асаридан келтирилган сатрлар диққатга сазовордир: «Ватан менга қалъа ҳам, уй ҳам эмас, менга бутун ер юзи-ибодатхона ва бошпана, унда яшаш учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор»35. Эллинистик давлатларнинг инқирози ва римликлар босқинчилигининг бошланиши билан ақлий дунёқараш борган сари ўз ўрнини дин ва тасаввуфга бўшатиб берди. Сеҳргарлик, яширин диний удумларга ишониш, мунажжимлик кенг тарқалди. Ижтимоий хаёлпарастлик ва пайғамбарликка эътиқод қўйиш, айниқса кенг шуҳрат касб этди. Яширин диний удумларга ўзини бағишлаш, Худо билан бевосита алоқа ўрнатиш ва тақдир ҳукмидан озод бўлиш имконияти сифатида қарала бошланди.

  1. Ўрта аср Европа фалсафасининг диний хусусиятлари ва бу даврдаги асосий йўналишлар.

31-жавоб:


2. Европа тарихида ўрта асрлар даври деярли тўла минг йилни (Рим империясининг парчаланиш лаҳзасидан Уйғониш давригача) ўз ичига олади. Ўрта асрлар Европаси феодализмнинг қарор топиши билан белгиланадики, у христиан дунёқарашидан фойдаланди. Маъжусийлик дини ва фалсафаси, ҳамда бидъатчиларнинг адашишларига қарши курашига апологетлар (юнонча апология-ҳимоя) деб аталган қадимги антик даврнинг кейинги христиан ёзувчилари бел боғладилар. Апологетларнинг энг кўзга кўринган вакили Квинт Тертуллиан (160-220) эди. Фалсафа ва христианликни бир бирига тўғри келмаслигига далиллар келтириб, у шундан келиб чиқдики, христианлик фалсафий асосга эҳтиёжи йуқ. Исодан кейин ҳеч қандай билимга қизиқишнинг кераги йўқ, Инжилдан кейин эса ҳеч қандай тадқиқотнинг зарурияти йўқ. Эътиқодни олий хақиқат сифатида тушуниш фалсафани илоҳиётга бўйсундириш учун асос бўлди.



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish