Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet6/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ON

4) Фан дунёқараш шакли. Билимларнинг ўсишига қараб ҳар хил муаммолар ва масалалар сони ҳам тинимсиз кўпайиб борди. Бу жараён фаннинг ривожланиш суръати янада жадаллашувига ва у фалсафадан янада кўпроқ ажралишига сабаб бўлди. Бироқ фан билимнинг мустақил соҳаси, дунёқарашнинг алоҳида шакли сифатида фақат XVII-XVIII асрларда тўла шаклланди. Муайян даражада шартлилик билан шуни айтиш мумкинки, бу И.Ньютон классик механиканинг асосий қонунларини таърифлаб, шу тариқа табиатшуносликнинг асосий бўлими – асослари асрлар мобайнида шаклланган, бош тамойиллари эса бундан юз йилча муқаддам, аввало Галилео Галилей томонидан таърифланган классик механиканинг шаклланишига якун ясаганидан кейин юз берди.
Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари шундаки, улар: 1) аввало ақлга таянади ва оқилона билимни яратишга ҳаракат қилади; 2) ўрганилаётган объектлар ва ҳодисаларнинг қонунлари ва қонуниятларини аниқлашга қараб мўлжал олади; 3) категориялар аппаратини яратади, ўзлари илгари сурган қоидаларни асослайди, уларга далил-исбот келтиради ва яхлит тизимларни яратишга ҳаракат қилади.
Фалсафа ва фан ўртасидаги фарқ шунда намоён бўладики: 1) фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади, унинг ғояларига қўшилиши ёки қўшилмаслик масалаларига боғлиқ бўлиши мумкин. Фан эса, ўз моҳиятга кўра жамоа меҳнати маҳсулидир; 2) фалсафада (муайян фандан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас. Бу ерда фикрлар ранг-баранглиги меъёр саналади. Фанда эса монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизимига нисбатан ёндашувлар бирлиги мавжуд бўлади; 3) фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва синалган билимлар олишга ҳаракат қилади; 4) фалсафий билимларни тажрибада синаш мумкин эмас; 5) фалсафа аниқ прогноз бера олмайди, яъни у ишончли билимларни келажакка татбиқ этишга қодир эмас, зеро унда бундай билимлар йўқ. Айрим файласуф фалсафий қарашларнинг муайян тизими ёрдамида фақат башорат қилиши мумкин, лекин у олим каби прогноз қилиш ёки моделлаштиришга қодир эмас.



  1. Мифологик дунёқараш ва унинг мазмуни.

7-ЖАВОБ: Дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. Дунёқарашнинг асосий масаласи - «Мен» (субъект дунёси) ва «Мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) ўртасидаги муносабатдир. Мифология (юнонча – метос нақл, ривоят логос фикр таълимот дегани) - ибтидоий онгда воқеликнинг хаёлий инъикосидир. Мифологик дунёқарашда оламнинг келиб чиқиши, тузилиши, табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини умумлаштириб ҳаёлий шаклларда тасвирланишидир. Мифология табиат ва ижтимоий турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаёлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта ишлаб чиққан.
Масалан: Гомернинг «Илиада», ҳинд эпоси «Ромаяна», ўзбек халқ эпоси «Алпомиш» ва бошқалар. Булардан халқнинг ўтмишдаги ижтимоий – иқтисодий ва маънавий – ҳаёти, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқий, диний, сиёсий қарашлари ва тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу ривоят ва афсоналарда ижтимоий онг шакллари тўла шаклланмаган вақтда уларнинг элементлари ҳақидаги тасаввурлари шаклида ўз ифодасини топган.
Мифологик дунёқараш, биринчидан, муайян халқнинг ёки жамоанинг қарашлари, иккинчидан, унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган. Учинчидан, унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган.
Мифологияга шу нарса хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади.



  1. Диний дунёкараш ва унинг мазмуни.

8-ЖАВОБ: Дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. Дунёқарашнинг асосий масаласи - «Мен» (субъект дунёси) ва «Мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) ўртасидаги муносабатдир. Дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди.



  1. Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари ва функциялари.

9-ЖАВОБ: Фалсафий дунёқараш дунёни, борлиқни ақлий жиҳатдан умумлаштириб тушунтирувчи назарий қарашлар тизимидир. У диний дунёқарашдан фарқли равишда инсоннинг ақлий интеллектуал фаолиятига кўпроқ эътибор беради. Фалсафий дунёқараш - бу мантиқий таҳлил ва умумлаштиришлар, мантиқий муҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, мантиқий асбоблар ва раддиялар асосида назарий фикр дунёни, борлиқни тушуниш, тушунтириш, баҳолаш ва изоҳлашдир. Фалсафий дунёқараш кўр-кўрона эътиқодлар, ҳаёлий образлар тўғрисидаги тасаввурлар ва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг борлиққа муносабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтда умумий ақлий мушоҳадаларга, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунё қарашда инсон табиатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳида ўзига хос борлиқ сифатида қаралади.
Фалсафий дунёқараш оламга, жамиятга, инсонга бўлган энг умумий қарашлар тизимидир.
Шундай қилиб, тахминан 2500 йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда: Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва қадимги Юнонистонда тахминан бир вақтда аввало дунёни оқилона англаш усули сифатида вужудга келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
???????????????

  1. Комил инсонни тарбиясида дунёқарашнинг ўрни.

10-ЖАВОБ:



  1. Илк фалсафий билимларнинг вужудга келиши: Қадимги Шарқ фалсафаси. 11-ЖАВОБ: Шарқ қадимий ўчоғи ва жаҳон цивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган. Ғарб маданияти тарихини ўрганиш жарёнида Оврупоцентрализм назариясига оғиб кетиш ғайриилмий бўлгани каби, масаланинг шарқ билан боғлиқ жиҳатини таҳлил этганда ҳам Осиёцентрализм ғоялари таъсирига тушмаслик лозим.

Шу билан бирга, Шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. Бу ҳол жаҳоннинг барча холис мутахассис олимлари томонидан эътироф этилади. Қолаверса, Ватанимиз цивилизациясининг Шарқ цивилизацияси қучоғида вояга етгани ва унинг қадриятларини ўзида акс эттирганини, унга ва бутун дунё маданиятига улкан таъсир кўрсатганини доимо эсда тутиш даркор.
Қадимги Шарқ мамлакатлари қаторига Миср, Бобил ва Оссурия, Эрон, Ўрта Осиё (Турон), Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари кириб, бу мамлакатларда эрамиздан аввалги IV мингинчи йилларнинг охири ва III мингинчи йилларнинг бошларида фалсафий фикрлар шакллана бошлаган эди.
Қадимги Шарқ мамлакатларида фалсафий мерос ҳақида фикр юритар эканмиз, албатта Қадимги Хитой фалсафий меросига эътибор қилмасдан иложимиз йуқ. Биз Хитой деб атайдиган мамлакатни хитойликларнинг ўзлари гоҳ Чжуна Го (Ўрта подшолик), гоҳ Чжун кува ( Ўрта равнақ) деб ёки бирон сулола номи билан, масалан Цинь (Чин деган сўз хам худди ўшандан) деб атайдилар.
Хитой фалсафасининг манбалари – “Билим даражасининг мумтоз китоблари”да ёритилган. “Ашулалар китоби” (эр. олдинги XI-VI асррлар) халқ шеъриятининг тўпламидир; “Тарих китоби” (эр.ол. 1-нчи мингйилликнинг бошлари) – расмий ҳужжатлар тўплами бўлиб, тарихий воқеалар баёнидир; “Тартиб китоби” (эр.ол. IV-I асрлар) сиёсий ва диний расм-русумларни, ижтимоий ва сиёсий фаолият меъёрларини тасвирлайди. “Баҳор ва куз китоби” (эр.ол. VII-IV асрлар) ахлоқий ва расмий - адабий масалаларни ҳал этиш учун намуна сифатида хизмат қилди.
Хитой фалсафаси ўзининг гуллаб-яшнаган вақтига «урушувчи давлатлар» деб аталган даврда эришдики, уни Хитой фалсафасининг «олтин даври» (эр.ав. VI-III асрлар) деб атадилар. Асосий фалсафий йўналишлар қуйидагилардан иборат эди: инь-ян, конфуцийчилик, даосизм, исмлар мактаби, моизм, легизм.
Фалсафа тараққиёти нуқтаи назаридан “Ўзгаришлар китоби” (эр.ол. XII-VI асрлар) энг муҳимдир. Унинг матнларида афсоналардан фалсафага ўтиш бошланганлигини мушоҳада этиш мумкин. “Ўзгаришлар китоби”нинг энг муҳим қисмларидан бири – Инь ва Ян унсурлари ҳақидаги таълимотдир. Ян қандайдир фаол, барча нарсаларнинг ичига кириб борувчи, ашёларни билиш йўлини ёритувчи нарса сифатида ифода қилинади; Инь учун кутиб турувчи фаолиятсизлик ўрин ажратилган, негаки, у қоронғилик ибтидосидир. Инь ва Яннинг ҳаракати – ягона нарсада юз берадиган ўзгаришларнинг диалектик ҳаракатидир. Инь ва Яннинг ўзаро бир-бирига киришидан уларнинг ўзаро таъсирини акс эттирувчи бир қатор тушунчалар пайдо бўлади.

  1. Қадимги Миср ва Бобил фалсафаси.

11-ЖАВОБ: Эрамиздан олдинги IV мингйилликнинг охири III-мингйилликнинг бошида Қадимги Бобил ва Қадимги Миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришади. Бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар бўлган - Астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар билан боғлиқ эди. Энг муҳим илмий ютуқлар (ҳисобнинг олтмишталик тизими, йилнинг узунлиги, геометрик шакллар ҳажмининг ҳисоблаб чиқилиши ва бошқалар) амалий аҳамиятга эга бўлиб, хўжалик юритишда қўлланилар эди. Қадимги Бобил ва Миср олимлари ой ва кун тутилиши даврилигини аниқлашга мувофиқ бўлдиларки, бу уларга бу ҳодисани олдиндан айтиш имконини берди. Бу ҳам амалий аҳамиятга эга эди. Масалан, Миср учун энг муҳим ҳодиса бўлган – Нил дарёсининг ҳар йилги кўтарилиши вақт жиҳатдан осмонда ёруғ юлдуз бўлган - Суҳайл (Сириус)нинг пайдо бўлиши билан мувофиқ келар эди. Мисрлилар юлдузлар туркуми вазиятида кўринадиган Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текисликни (эклиптика) аниқладилар – ва уни буржларни (осмонда сайёралар ҳаракат қиладиган чамбар йўл) ташкил этган 12 қисмга бўлдилар; ҳар бири 30 кундан иборат бўлган, 12 ойдан ташкил топган тақвимни вужудга келтирдилар. Бир кеча ва кундузнинг вақти сув ва Қуёш соатлари билан ўлчанар эди. Бобилликларда бўлгани каби Қадимги Мисрликларнинг папирус қоғозлари (тропик қамишдан қилинган) табобатни сеҳргарлик усули билан даволашдан ажратилганлигини кўрсатади.
Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунёга афсоналар орқали қарар эдиларки, бу ҳақда улар томонидан юлдузларни жуда ҳам катта ва узун юлдузлар туркумлари гуруҳларига бўлиб чиққанликлари ва оқибатда уларни мистик-математик рамзлар билан белгиланганликлари гувоҳлик беради. Шундай асарлар пайдо бўла бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунёдан хафсаласи пир бўлган кишининг ўз руҳи билан суҳбати», «Ҳаёт маъноси ҳақида хожа ва қулнинг савол-жавоблари» ва бошқалар). Масалан, «Арфист қўшиги» ўлганлардан ҳеч ким қайтиб келган эмас, у дунё, охират тўғрисидаги гаплар ёлғон, у дунё йўқ, киши жисми ўлгандан кейин чириб лойга тупроққа айланади, хақиқий ҳаёт эса ердаги ҳаётдир, ердаги ҳаёт ва унда ўз бахтини топиш учун курашиш лозим, деб таъкидланади.
Қадимги Бобилда топилган, адабий ёдгорликдан бири «Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётининг мазмуни ҳақида суҳбати» деган адабий ёдгорликда биринчи томондан худоларга ишониш, илоҳий кучларнинг табиат ва жамиятга кўрсатадиган таъсирини мутлоқлаштириш хусусияти устувор бўлсада, иккинчи томондан афсона ва ривоятлар тарзида бўлса-да, дунёвий билимлар, илмий қарашлар хам аста-секин шакллана бошлаган. Бу қарашлар инсоният фалсафий фикрлари ривожланишидаги муҳим «қадамлар» бўлди.
Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий тафаккур Қадимги Юнонистон савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнинг ютуқлари Эллада маданиятига оз таъсир кўрсатгани йўқ. Масалан, эрамиздан олдинги I-нчи минг йиллик ўрталарида фиръавнлар юнонча турмуш тарзига риоя этар эдилар, уларнинг кўплари юнонлилар билан қариндошчилик иплари билан боғланган эдилар. Юнонлиларга Мисрда умумий турар жойлар ташкил этишга руҳсат этилган эди. Улар илм-фан ва фалсафада мисрликларни жуда ҳам орқада қолдириб кетган вақтларида ҳам, Мисрга донишмандлик манбаси сифатида қараб, унга бўлган ўз ҳурматларини сақлаб қолдилар.

  1. Қадимги Ҳиндистондаги фалсафий мактаблар.

12-ЖАВОБ: Фалсафий фикрлар, яхлит ёки системали бир дунёқараш сифатида кейинчалик, милоддан аввалги II асрнинг охири ва I асрнинг бошларида Қадимги Ҳиндистон мамлакатларида юзага келди. Бу вақтларда Ҳиндистон маданий маънавий жиҳатдан ниҳоятда ривожланган мамлакат эди. Бу даврда Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги тармоқлари юксалган бўлиб, шулар қатори ҳунармандчилик ва савдо муносабатлари ҳам анчагина ривожланган эди. Қадимги Ҳинд жамияти ҳам қуллар меҳнатидан фойдаланиш асосига қурилган бўлса-да, бирок Ҳиндистонда ўзига хос патриархал - оилавий муносабатлар таркиб топган эди. Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, хусусий мулкчилик муносабатларининг ва ижтимоий қарама-қаршиликларнинг кучайиши ғоявий соҳада ҳамда фалсафий манбаларда ўз ифодасини топган эди. Қулдорлик тузуми янги ўсиб келаётган илғор табақаларининг фалсафий қарашлари ўша даврларда анчагина кенг тарқалган брахманизм диний мифологик ақидаларга қарши курашлар жараёнида тобланди ва бу ҳол аста секин материалистик руҳдаги турли мактабларнинг келиб чиқиши учун замин ҳозирлади.
Ҳиндистоннинг қадимий дини, фалсафий мероси, маданияти равнақи унинг ёзма ёдгорликларида, асосан ведаларда (билимлар диний гимнлар, қўшиқлар тўпламида) ўз ифодасини топган. Ведалар (самхитлар)нинг энг муҳими Ригведа (худоларга мадҳия) бўлиб, у милоддан аввалги VI – асда яратилган қолганлари эса Яжурведа (қурбонлик қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар), Самаведа (куйлар, ашулалар, ҳамду сано) ва Атхарваведалардан (афсунлар) иборат. Мазкур қисмлар тахминан минг йил давомида қайта ишланиб борган ва уларнинг энг охирги нусхаси бизнинг эрамизга яқин даврда ёзилган. Ведалар орий қабилаларининг ибтидоий дунёқарашлари, диний-афсонавий мажмуа ва жодугарликни акс эттирганлар.
Маълумки, ведалар турли тоифалар, гуруҳлар вакиллари томонидан тузилган, изоҳланган ва ривожлантирилган. Хусусан брахманлар тузган ведалар асосида брахманизм динининг назарий асослари яратилди. Бу оқим вакиллари бирдан бир реаллик - дунёвий руҳ, яъни брахмандир, моддий дунё эса унинг ижодий маҳсулидир, дейдилар.
Ведалар адабиётининг иккинчи қатлам Брахманлар бўлиб, уларда дунёнинг келиб чиқиши ва пайдо бўлиши, биринчи жавҳар сифатидаги сув ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги фикрилар ва бошқалар учрайди. Брахманларнинг асосий ритуаллар бўйича амалий қўлланмадир. Бархманларда биз ҳали ҳеч қандай мукаммал ва тўла-тўкис диний-фалсафий тизимни кўрмаймиз. Брахманларнинг афсонавий мажмуаси билан энг кейинги вақтда пайдо бўлган ҳиндувийлик дини кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ведалар адабиётининг учинчи қатлами Араньяклар, ёки «Ўрмонлар китоби» бўлиб, ўрмонларда яшовчи тарки дунё қилган кишилар учун мўлжалланган. Уй соҳиби ҳолатидан тарки дунёчиликка ўтиш «фаолият йўли»дан «билимлар йўли»га ўтиш сифатида қабул қилинди.
Тўртинчи қатлам – Упанишадлар ведалар адабиётини якунлайди. “Упанишадалар” сирли билим деган маънони англатиб, “Веда” ларнинг фалсафий қисмини ташкил этади. “Упанишадалар” яхлит китоб ёки фалсафий рисола бўлмай, балки турли вақтда турли мавзуда ижод этган номаълум муаллифларнинг матнларидан иборатдир. Уларнинг мазмуни ва услуби ҳар хил ва турлича фалсафий қарашлар маҳсулидир. Упанишадларнинг энг муҳим қисми ҳаёт чархи (сансара) ҳақидаги қоида ва қилмишига яраша мукофот қонуни (карма)дир. Инсон ҳаёти чексиз қайта туғилиш занжирида муайян шакл сифатида қабул қилинади. Ҳаёт чархи абадий бўлиб, дунёдаги барча нарсалар унга бўйсунади. Худолар шахслар сифатида мавжуд эмаслар, шуниси ҳам борки, макон ва замонда чегараланган инсон ҳам мавжуд эмас. Мана шундай фалсафий муаммолар асосан диний мифологик нуқтаи назардан баён этилган. Упанишадлар Ҳиндистонда кейинги тафаккур ривожига катта таъсир кўрсатдилар.
Қадимги Ҳинд фалсафий мактаблари икки гуруҳга бўлинади.
Ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. Веданта, санкхья, йога, вайшешика, нъяя ва миманса-астика гуруҳига кирувчи фалсафий мактаблар. Ушбу мактабларнинг тарафдорлари “Веда” нинг муқаддаслигини тан олиб, бирдан-бир хақиқат ундагина ифодаланган, дейишади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish