“ФАЛСАФА” ФАНИДАН ОРАЛИҚ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
«Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни.
1-ЖАВОБИ: «Фалсафа нима дегани?» саволга жавоб излаш осон эмас. Фалсафага тегишли бўлмаган нарсани аниқлаш осонроқ. Агар фанлар, айтайлик, ботаника ёки лингвистика таърифларини оладиган бўлсак, улардаги мавжуд фарқ, одатда, машғулотнинг асл моҳиятига дахл қилмайди. Ҳеч бир ботаник мутахассислиги фанининг мавзуси - ўсимлик олами эканлигига эътироз билдирмайди. Ҳар қандай лингвист ўз фанининг мавзуси - тил эканлигини тасдиқлайди. Бир файласуфнинг таърифи бошқасиникидан фарқ қилиши мумкин. Фалсафанинг таърифи шу қадар кўп ва турли-туманки, кўпчиликда «Ўзи бир фан тўғрисида гап кетяптимикин ёки йўқми?»1 деган савол туғилиши мумкин.
Баъзи фалсафий тизимларда фалсафа олий бош ибтидо ёки биринчи сабаб тўғрисидаги фан деб таърифланади. Масалан, қадимги юнон файласуфи Арасту таълимотида, у «барча мавжудотнинг ибтидоси ва сабаблари тўғрисидаги фан» дейилган бўлса, ўрта осиёлик мутафаккир Абу Али Ибн Сино фалсафани «мутлақ борлиқ тўғрисидаги олий фан» деб таърифлаган.
Баъзи таълимотларда фалсафа «тўғри фикрлаш орқали эришилган билим» (Т.Гоббс), умуман, «фанларни кўриб муҳокама қилувчи» (Г.В. Хегел) деб кенг тасаввур қилинса, бошқаларида тор маънода, масалан, «фикрнинг мантиқий ойдинлашуви» (Л.Витгенштейн) сифатида тушунилади.
Умуман фалсафани ифода қилиш мумкинми? Немис файласуфи Г.В.Хегел (1770-1831) муайян фалсафа ягона жаҳон фалсафасининг - тарихий босқичлари, уни шаклланиш онлари ва бир бутун ривожланишининг моҳиятидир, деб ҳисоблаган.
Фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимидир.
Фалсафа – бу нафақат у ёки бу одам дунёқарашининг шакли, балки ижтимоий онг шакли, одамлар борлиғи ва билишининг умумий тамойиллари, уларнинг дунёга муносабати акс этувчи, табиат, жамият ва тафаккурнинг энг умумий қонунлари кашф этилувчи ва таърифланувчи маънавий фаолиятдир. Яъни бу дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига нисбатан қарашларнинг умумий тизимидир.
Фалсафанинг баҳс мавзулари ва асосий муаммолари.
2-ЖАВОБ: Фалсафа – бу нафақат у ёки бу одам дунёқарашининг шакли, балки ижтимоий онг шакли, одамлар борлиғи ва билишининг умумий тамойиллари, уларнинг дунёга муносабати акс этувчи, табиат, жамият ва тафаккурнинг энг умумий қонунлари кашф этилувчи ва таърифланувчи маънавий фаолиятдир. Яъни бу дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига нисбатан қарашларнинг умумий тизимидир.
Инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод, ишонч ва интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |