Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet5/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ON

2) Диний дунёқараш. Дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди.
3) Фалсафий дунёқараш дунёни, борлиқни ақлий жиҳатдан умумлаштириб тушунтирувчи назарий қарашлар тизимидир. У диний дунёқарашдан фарқли равишда инсоннинг ақлий интеллектуал фаолиятига кўпроқ эътибор беради. Фалсафий дунёқараш - бу мантиқий таҳлил ва умумлаштиришлар, мантиқий муҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, мантиқий асбоблар ва раддиялар асосида назарий фикр дунёни, борлиқни тушуниш, тушунтириш, баҳолаш ва изоҳлашдир. Фалсафий дунёқараш кўр-кўрона эътиқодлар, ҳаёлий образлар тўғрисидаги тасаввурлар ва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг борлиққа муносабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтда умумий ақлий мушоҳадаларга, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунё қарашда инсон табиатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳида ўзига хос борлиқ сифатида қаралади.
Фалсафий дунёқараш оламга, жамиятга, инсонга бўлган энг умумий қарашлар тизимидир.
Шундай қилиб, тахминан 2500 йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда: Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва қадимги Юнонистонда тахминан бир вақтда аввало дунёни оқилона англаш усули сифатида вужудга келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish