Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»


Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний



Download 0,87 Mb.
bet9/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
ON

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) буюк энциклопедик олим, мутафаккир ва инсонпарвар бўлиб, 973 йилда қадимги Хоразмнинг пойтахти Қиёт атрофида таваллуд топди. 16 ёшлигидаёқ Беруний экваторга нисбатан эклиптика текислигининг қиялигини жуда катта аниқлик билан аниқлади. Ёш йигитчалик вақтидаёқ Беруний Марказий Осиёда биринчи бўлиб, Ер курраси қиёфасини (глобус) ясади. Бир мингинчи (1000) йилда Беруний ўзининг биринчи йирик асари бўлган «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»ни ёзиб тугатдики, у бутун Шарқда унга шуҳрат келтирди.
1010 йилда Беруний Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун саройида муҳим мансабга сазовор бўлди. Ибн Маъмун ўз саройига энг йирик олимларни тўплаётган эди. Булар Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл ал-Масиҳи, таржимон ва файласуф Абул Хайр Ҳаммор, шоир ва адабиётшунос Абу Мансур ал-Саъолабий, риёзидон ва астроном Абу Наср Мансур ибн Ироқ ва бошқалар эди.
1017 йилда Хоразм Маҳмуд Ғазнавий қўшинлари ҳужумига учради. Ғазнага Маҳмуд Ғазнавий томонидан олиб кетилган олимлар орасида Беруний ҳам бор эди. 1025 йилда у ўзининг муҳим асарларидан бири «Геодезия»ни ёзиб тугатди. Ғазнада Беруний Ҳиндистонни ўрганиш бўйича тадқиқот ишларини олиб борди ва натижада «Ҳиндистон» асарини ёзди (1030). Бу асар унга жаҳоншумул шуҳрат келтирди. Ҳиндистоннинг бош вазири Жавоҳарлал Нерунинг таъкидлашича, Ҳиндистон тўғрисида шу давргача ва бундан кейин ҳам бунга тенг келадиган асар ёзилмаган ва ёзилмаса ҳам керак. Беназир «Ҳиндистон» асаридан кейин табиатшуносликка доир унинг шоҳ асарлари вужудга келди. У ўзининг астрономияга оид «Масъуд қонуни» асарида риёзиёт, астрономия, геофизика ва бошқа кўп фанларнинг муҳим муаммоларини ёритиб берди. 1043-йилда Беруний илмий адабиётда «Минералогия» деб ном олган ўзининг «Қимматбаҳо тошларни билиш учун маълумотлар тўплами» асарини ёзиб тугаллади ва «Фармокология» («Доривор ўсимликлар»)ни ёза бошлади. Аммо ўлим уни тугаллашга имкон бермади. Унинг 150 га яқин асарларининг номи маълум.
Беруний фикрича, фалсафага йўл борлиқни чуқур тушуниб етишга имкон берадиган табиатшунослик фанлари орқали ўтади. Умуман эса, Беруний фалсафани борлиқнинг моҳиятини биладиган фан сифатидаги таърифига қўшилади. Табиат муайян қонунларга бўйсунувчи бутун атрофдаги дунёни қамраб олади. У – фанлар ўз далиллари ва маълумотларини йиғиб оладиган макондир ва объектив воқеликни табиий равишда тушунтиришнинг пировард сабабидир. Беруний Абу Машарнинг: «Табиат ҳамма нарсадан кучлироқдир»20 - деган нуқтаи назарига қўшилган эди.
Беруний ўзининг Ибн Синога ёзган илмий эътирозларида ошкора деистик (дунёни Худо яратган, лекин у табиат ва жамият ҳаётига аралашмайди, деювчи диний-фалсафий оқим) нуқтаи назарда туради: «Сен нимани айтаётган бўлсанг, бу Арастунинг сўзларидирки, унга кўра, дунёнинг ибтидоси йўқдир ва бундан холиқ ва яратувчини инкор этиш келиб чиқмайди дейиши, фойдасиз гапдир, негаки, агар ҳаракат ибтидоси назарда тутилмас экан, унда қандайдир холиқнинг бўлиши ҳам фикрда мавжуд бўлмайди»21. Табиатнинг астрономик, геологик ва бошқа ҳодисаларини таҳлил қилиб, Ернинг ва бошқа самовий жисмларнинг пайдо бўлиш вақти ҳақида Беруний шундай хулосага келадики: «ҳисоб қилган одамга минглаб миллион йиллар ҳақида бемалол гапириш мумкин»22. Олий ибтидони қабул қилиш билан бирга, табиатга табиий илмий усулни татбиқ қилишнинг зарурияти Берунийга деизмдан ҳам олдинга босиб, модданинг абадий борлигини қабул қилиш руҳидаги қоидаларни айтишга мажбур қилди.
Атрофни ўраб турган дунё асосида сув, олов, ҳаво, тупроқ ётади. Улар ҳақида у шундай ёзади: «Оддий жавҳарлар даврий равишда пайдо бўлиш ва завол топишни билмайдилар»23. Беруний руҳнинг мавжудлигини тан олади. У жисм билан ўзаро зич алоқада бўлиб, фақат жисмдагина мавжуд бўлиши мумкин: «Руҳ ўзининг кўп ҳолатларида баданнинг ҳароратига бўйсунади, шунинг учун ўз хусусиятларига кўра турли ва хилма-хил бўлади»24. Беруний фикрича, ҳаво, тупроқ ва олов бўлинмас заррачалар – атомлардан ташкил топганлар. У жисмларнинг чексиз бўлиниши ҳақидаги таълимотни асоссиз, деб эълон қилди. Бироқ у қайд этади: «ҳандаса (геометрия) аҳллари орасида яхши маълум бўлган анчагина (баҳсли) айтилган фикрлар атомистларга ҳам хосдир …» У атомистик таълимотнинг қарама-қаршилигини ҳал қиладиган йўл қидирди. Диққатга сазовори шундаки, атомистик таълимотга тамойили бўлган Беруний, бўшлиқни рад этди. Бу ўша замондаги фалсафий анъаналар билан боғланмаган эди, негаки, атомистик таълимот бўшлиқнинг мавжудлигини назарда тутар эди.
Барча жисмлар ер марказига интилишини қайд этган Беруний, Арастунинг барча жисм ва унсурлар ўзларининг «табий жойларида» жойлашгандирлар, деган муҳим қоидасини шубҳа остига олади. Арасту фикрича, ўзларининг «табиий жойида» жойлашган барча жисм ва унсурлар сокин ва ҳаракатсиз ҳолатда бўладилар. Уларни бу ҳолатдан чиқариш учун қандайдир қарши куч керак.
Беруний геометрик тартибдаги далилни келтиради: «марказ» тушунчасининг ўзи шуни назарда тутадики, у фақатгина нуқтадир, шунинг учун барча оғир жисмлар учун Арасту фикрича, «табиий жой» бўлган марказ, унга етиб кела олмайди ва қаердадир марказ атрофида бўлишга мажбур, яъни ўзининг «табиий жойи»дан ташқарида. Шундай қилиб, жисмлар ўз «табиий жойлари»да ҳеч қачон сукунат касб эта олмайдилар. Енгил унсурлар учун ҳам, уларнинг доираларига нисбатан олинадиган «табиий жой» тўғрисидаги далиллар ҳам тахминан худди шундай. «Шундай қилиб,-деб ёзади Беруний,- ҳеч қандай жисм учун алоҳида тарздаги табиий жой йўқ»25.
Ўзининг Ибн Синога ёзган илмий эътирозларида Беруний дунёларнинг кўплиги ҳақидаги масалага ҳам ўз нуқтаи назарини баён қилади. Олим шундай далил келтиради: агар Худо ҳар нарсага қодир бўлса, у бизникидан ташқари бошқа дунёларни ҳам ярата олади. Арасту абадий ва ўзгармас доиравий ҳаракатни тўғри чизиқлик ҳаракатга қарама-қарши қўйган эди, Беруний бўлса, умуман доиравий ҳаракатни осмонларнинг алоҳида тарздаги имтиёзи, деб ҳисобламади. Келгусидаги кашфиётларни олдиндан сезгандек, у осмон жисмлари ва уларнинг доираларини эллипсоид (эллипснинг ўқи атрофида айланишидан ҳосил бўладиган геометрик жисм) шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни айтди.
Билишнинг асоси, дунё ҳақидаги бизнинг билимларимизнинг манбаи, ҳис-туйғу аъзолари воситасида қўлга киритилган, ҳиссий билимлардир.
Беруний ҳар бир ҳис-туйғу турини тасвирлайдики, у туфайли ҳайвонлар ташқи дунёда маълум йўналишга эга бўлиб, атроф муҳитдаги шароитларга мослашадилар. Инсоннинг ҳис-туйғу аъзолари ҳам шу мақсадга хизмат қиладилар, яъни улар унинг ташқарисида содир бўлаётган ҳодисалардан унга маълумот беришлари лозим. Ҳар бир ҳис-туйғу муайян бир турдаги қўзғатувчидан таъсирланмоғи лозим, шуниси ҳам борки, ушбу қўзғатувчилар моддийдирлар, негаки, фақат шундайларгина сезиш уйғотишлари мумкин. Инсон, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эгадирки, шунинг ўзи инсоннинг ҳис-туйғусини ҳайвонникидан фарқлайди.
Беруний фикрича, ақл кучининг ўзи инсонга ҳал қилувчи имтиёз бера олмайди. Буни жамиятгина таъминлаши мумкин, жамиятни пайдо бўлиши асосида эса – одамларнинг моддий эҳтиёжлари ётади: «Инсон ўзининг яланғочлиги ва заифлиги туфайли, ўзининг (ҳимоя) органларининг йўқлиги туфайли, бошқалар томонидан синовларга дучор бўлиб, доимий равишда ўзини ҳимоя қиладиган ва унинг эҳтиёжларини қондирадиган заруриятни ҳис қилди»26. Ҳимояланиш зарурияти ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш, одамларни, биргаликда яшашга мажбур қилади. «Эҳтиёжлар хилма-хил ва кўп сонли бўлиб, фақат бир неча кишиларнинг бирлашмаси уларни қондириши мумкин. Бунинг учун одамлар шаҳарларни барпо қилишга эҳтиёж сезадилар».27 Демак, Беруний жамият ҳаётида ўзига хос шартномали ибтидо зарурлигини тан олади. Кишиларнинг ўзлари жамият барпо қиладилар, биргаликдаги ҳаётни ташкил этадилар. Шунга мувофиқ равишда у инсоннинг бурчи, жамиятдаги унинг вазифасини қараб чиқади. Инсоннинг энг асосий мажбуриятларидан бири – меҳнатдир, чунки «хоҳланган мақбул нарса, меҳнат сарфлаш орқали қўлга киритилади»28.
Кишилар эҳтиёжини қондиришга ёрдам берадиган ҳамда адолатлиликка риоя этилаётганлигини назорат қилиш мақсадида, жамиятдаги тартибларни қўллаб-қувватлаш учун унда ҳокимлик мансаби жорий этилади. Жамиятни бошқаришни Беруний ҳукмдорнинг жамиятга хизмати деб тушунади: «Идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти – зулмдан азоб чекувчиларни эзувчилардан ҳимоя қилиш учун ўз оромидан кечишдир»29. Подшо айниқса шундай кишилар тўғрисида ғамхўрлик қилиши керакки, улар «ер иши билан бандлар», чунки «дунё деҳқончиликка таянади, ер ишлаш эса, ҳокимият туфайли мавжуддир ва уларнинг бири иккинчисисиз бўла олмайди»30. Одил ҳукмдорнинг асосий вазифаси сифатида Беруний «юқоридагилар билан пастдагилар орасида адолатни ва кучлилар билан заифлар ўртасида тенглик»31ни ўрнатиш, деб ҳисоблайди.
Мамлакат равнақи илм-фаннинг аҳволи ва уларнинг гуллаб–яшнаши билан белгиланади. Инсоннинг олий бахти – билимдадир: «Ҳақиқий лаззатни фақат шундай нарса берадики, инсон унга эга бўлган сари, унга интилиш янада кўпроқ ошиб бораверади. Ва инсон руҳининг ҳолати ҳам, у илгари билмаган нарсасини билиб олса, шундай бўлади»32. Инсоннинг олий қадр-қиммати – унинг бошқалар ва айниқса камбағал одамлар тўғрисидаги ғамхўрлиги билан белгиланади. Беруний халқлар ўртасида ўзаро тўғри муносабатлар ўрнатишга ҳалал берадиган миллий ва диний чекланганликка қарши чиқди. У шундай кишиларни маҳкум этдики, уларнинг ишончига кўра «ер – бу уларнинг ери, одамлар – бу фақат улар мансуб бўлган халқнинг вакиллари, подшолар – фақат уларнинг ҳукмдорлари, дин – фақат уларнинг ақидаси, илм – фақат, ўшаларда бор бўлган илмдир»33.

  1. Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари.

24-ЖАВОБ:

  1. Темур ва Темурийлар даври фалсафаси.

  2. Илк фалсафий билимларнинг вужудга келиши: Қадимги Юнон фалсафаси.

26-жавоб: . Милоддан илгариги VIII-VI асрларда Кичик Осиё, Ўрта ер денгизи қирғоқларидаги шаҳарлар билан яқин Шарқ, Кавказ ҳамда Ғарб мамлакатлари халқлари ўртасида савдо, иқтисодий, маданий муносабатлар жуда ҳам авж олади. Бу даврга келиб бу ҳудудларда қулчилик муносабатлари жуда ривожланади. Натижада, қулдорлик жамияти Юнонистонда жадаллик билан тараққий эта бошлайди. Айниқса, бу ҳудуддаги Милет ва Эфес шаҳарларида қулдорлик ўзининг юқори босқичига эришади. Оқибатда, бу шаҳарлар Юнон илм-фани ва фалсафасининг бешигига айланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish