Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet4/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ON

Дунёқарашнинг тузилиши дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни тушуниш каби энг муҳим элементлардан иборат.
Дунёни сезиш – бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок этишдир. Бунда туйғулар, кайфият дунёни гўёки рангларга бўяйди, унинг образини субъектив, соф индивидуал сезгилар орқали акс эттиради. Масалан, бемор одамга ҳаддан ташқари ёруғ бўлиб туюлиши мумкин бўлган нур, соғлом одам учун нормал бўлади; дальтоник ранглар гаммасини, кўриш қобилияти нормал бўлган одамга қараганда бутунлай бошқача идрок этади. Бундан дунёни сезишнинг ҳар хил, хусусан оптимистик, пессимистик, фожеавий типлари келиб чиқади.
Дунёни идрок этиш – бу атроф борлиқни идеал образларда тасаввур қилишдир. Дунёни идрок этиш тўғри ёки нотўғри бўлиши, яъни борлиққа мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолда борлиқ нотўғри тасаввур қилинади ёки иллюзиялар, сув парилари, алвастилар, кентаврлар ҳақидаги тасаввурларга ўхшаш фантазиялар пайдо бўлади.
Дунёни тушуниш – инсоннинг ва уни қуршаган дунёнинг моҳиятини аниқлаш, шунингдек табиатда юз берувчи воқеалар ва жараёнларнинг ўзаро алоқаларини тушунишга қаратилган ақлий-билиш фаолиятидир.
Дунёни сезиш ва қисман (элементар шаклларда) дунёни идрок этиш нафақат инсонга, балки ҳайвонларга ҳам хос бўлса, дунёни тушуниш эса фақат одамларга хос хусусиятдир.
Ҳар қандай дунёқараш таркибига: билим, баҳолаш, эътиқод ва ақидалар киради. Дунёқараш турли шаклда мавжуд бўлиши мумкин: кундалик, мифологик, диний, бадиий, фалсафий ва илмий тусдаги тасаввурлар. Дунёқараш шахсий онг ва ижтимоий онг далили тарзида бўлиши мумкин. Масалан, афсонавий дунёқараш тўғрисида гапирганда биз муайян шахснинг олам тўғрисидаги тасаввурлари эмас, балки қадимги замон жамоаси тасаввурлари ҳақида фикр юритамиз. Ёҳуд биз христианлар, мусулмонлар, буддавийлар ва бошқа диний гуруҳлар дунёқараши тўғрисида гапирамиз. Шу боис дунёқараш шахс, ижтимоий гуруҳ (диний, миллий, ёшга оид, жинсий, касбий ва б.), давлат, давлатдан ташқари тузилмалар дунёқараши сифатида ҳам бўлиши мумкин.
Тарихий тараққиёт турлари жиҳатидан: 1) афсонавий (мифологик), 2) диний, 3) фалсафий қарашлардан ва 4) фандан иборат.
1) Мифология (юнонча – метос нақл, ривоят логос фикр таълимот дегани) - ибтидоий онгда воқеликнинг хаёлий инъикосидир. Мифологик дунёқарашда оламнинг келиб чиқиши, тузилиши, табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини умумлаштириб ҳаёлий шаклларда тасвирланишидир. Мифология табиат ва ижтимоий турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаёлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта ишлаб чиққан.
Масалан: Гомернинг «Илиада», ҳинд эпоси «Ромаяна», ўзбек халқ эпоси «Алпомиш» ва бошқалар. Булардан халқнинг ўтмишдаги ижтимоий – иқтисодий ва маънавий – ҳаёти, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқий, диний, сиёсий қарашлари ва тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу ривоят ва афсоналарда ижтимоий онг шакллари тўла шаклланмаган вақтда уларнинг элементлари ҳақидаги тасаввурлари шаклида ўз ифодасини топган.
Мифологик дунёқараш, биринчидан, муайян халқнинг ёки жамоанинг қарашлари, иккинчидан, унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган. Учинчидан, унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган.
Мифологияга шу нарса хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish