Файзуллаев Саидкамол КЎнгил изҳори биринчи китобим ибтидо



Download 33,55 Kb.
bet5/10
Sana13.04.2022
Hajmi33,55 Kb.
#548487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
kitob

МЕҲРИБОНИМ
Вужудим бўйсунмай қолар ўзимга,
Бир сўз айтолмайди ожиз забоним.
Жонимни оларсан қараб кўзимга,
Озорлари бисёр моҳитобоним.

Замин устидаги ҳамда кўкдаги,


Чиройнинг барчаси сенда мужассам.
Биз учун яралган севги эртаги,
Биз учун нур сочар ҳатто қуёш ҳам

Меҳрибоним, ўчмас кўксимдаги чўғ,


Уни ўчиришни билмасам, нетай?
Кўзларимга қараб дема асло йўқ,
Муҳаббатим сенга мен изҳор этай.

Ёлғиз яшамоққа юрак кўнмайди,


Ўртаниб чарчамас дил кутган сари.
Кўксимдаги оташ асло сўнмайди,
Авж олиб боради кун ўтган сари.


БУЮК САНЪАТ
Ёрим уялади билагин тутсам,
Ийманиб туриши бунчалар ширин.
Тарифламоқ учун дунёда сўз кам,
Оху кўзларида севги яширин

Киприклар кўзида саф тортган найза,


Қизил олмалардан қизил дудоғи
Мен ғарибга қараб бир бор жилмайса,
Қувончимнинг асло бўлмас адоғи.

Насимлар эркалаб ўйнар зулфини,


Сочлари тебранар шалола мисол.
Қайси калит очар кўнгил қулфини,
Билмам, қачон насиб бўлажак висол?

Кулгуси қалбимни ёриштирган шам,


Юзидаги шодлик юрак қуввати.
Ўн саккиз минг олам лол қолган санам-
Буюк мусаввирнинг буюк санъати.


ҲИКМАТЛАР
Сокин ва бепоён уммондир дунё,
Ундаги сочилган дурдир ҳикматлар.
Қоронғу кечада порлаган зиё,
Йўлимиз ёритган нурдир ҳикматлар.

Донишманд аҳлининг жавоҳирлари,


Энг улуғ, муқаддас туҳфа ҳикматлар.
Самони қоплаган юлдуз сингари,
Саноқсиз, чеки йўқ, турфа ҳикматлар.

Кўнгиллар сирдоши , ҳабибдир дилга,


Юракнинг дардига дармон ҳикматлар.
Аслар қўйнида, балки минг йилга,
Мисралар ичида пинҳон ҳикматлар.

Илмга бойиймиз, гар қўйсак ихлос,


Изласак ҳеч завол кўрмас ҳикматлар.
Аждодлардан бизга энг катта мерос,
Абадий яшайди, ўлмас ҳикматлар.


ГУЛИМ
Гулим.Яна ёғди сен ёқтирган қор,
Само зарраларин сочди заминга.
Фақат сен ва осмон танҳо беғубор,
Фақат ўзинг эдинг шерик ғамимга.

Қўлларимдан тутар ҳаёлий жисминг,


Хотира китоби сари бошлайди.
Ҳар вароққа ўйиб ёзилган исминг,
Шу исм ҳамиша кўзим ёшлайди.

Эсингдами, гулим? Бахтиёр онлар…


Бир он ўша вақтга қайтсайдим яна?
Қор баҳона йиғлар тинмай осмонлар,
Боиси юраклар бўлди бегона.

Олмос зарраларга бурканар олам,


Атрофда кўнглимдай совуқ ҳукмрон.
Қачон йўқотганим билмай қолдим ҳам,
Ошиқ юрагимни тарк этдинг қачон?

Юзимга қўнмоқда паға-паға қор,


Осмон оппоқ гилам тўшар заминга.
Куйган юрагимни қоплади ҳазон,
Энди ким ҳам шерик бўлар ғамимга?...

Download 33,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish