19-боб. Ўзбекистонда мактаб, маориф, таълим ва тарбиянинг
ривожланиш тарихи. Мустақиллик даврида таълим ва тарбия
19.1. Туркистонда 1917-1924 йилларда мактаб ва марифат
Туркистонда 1917 йилга қадар бир неча турдаги мактаблар мавжуд эди:
394
1) мусулмон диний мактаблари - эски мактаб, қорихона, мадраса;
2) рус мактаблари - умумий маълумот мактаблари, касб-ҳунар мактаб-
лари, рус-тузем мактаблари, рус тилини ўргатиш мактаблари;
3) “янги усул” мактаблари - усули жадид мактаблари.
Россия империясида 1917 йилги давлат тўнтаришидан кейин вужудга
келган Совет ҳокимияти туфайли Туркистон халқлари, шу жумладан, ўзбеклар
ҳаётида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-мафкуравий ва халқ маори-
фи соҳаларида кескин ўзгаришлар юз берди.
1917 йил Тошкентда Туркистон ўлкасиа ўқитувчиларининг биринчи қу-
рултойи бўлиб ўтади ва унда «Туркистон ўқитувчилар иттифоқи» ташкил эти-
лади Қурултойда мактаб ишларини ислоҳ қилиш ва миллий мактаб очиш ма-
салалари муҳокама этилади.
1918 йилда Тошкентда ўқитувчилар учун педагогик курслар, тўнғич олий
таълим муассасаси - Туркистон шарқшунослик институти ва Туркистон Халқ
дорилфунуни ташкил этилади. Мазкур дорилфунун таркибида ижтимоий-иқ-
тисодий, табиий-математика, тарих-филология, қишлоқ хўжалиги ва техника
факультетлари, 1919 йилда эса ишчи факультети фаолият кўрсата бошлайди.
1920 йилда Туркистон Халқ дорилфунунига муқобил тарзда Туркистон
давлат университети (кейинчалик Ўрта Осиё, Тошкент ва ҳозирги Ўзбекистон
миллий университети) ташкил қилинади. Дастлаб университетда 6 та факуль-
тет: ижтимоий-иқтисодий, тарих-филология, физика-математика, техника,
тиббиёт ва қишлоқ хўжалик факультетлари очилади. Шунингдек, еттита Мао-
риф институти (инпрос) ташкил этилади.
Туркистондаги таълим муассасалари мазмунан янгиланиб, аста-секинлик
билан дунёвий билимлар ва шўролар тарбиясига асосланган тизимга ўта бош-
лайди. Бироқ сиёсий-синфий курашнинг мураккаблиги мактаб-маориф маса-
ласига ўз таъсирини кўрсатган ва бу жараён жуда қалтислик шароитида амалга
оширилган. Янги мазмундаги маърифатни ташкил этиш, тарбия усулларини
замонавийлаштириш муаммолари ўртага қўйилган ва зудлик билан янги мак-
таблар (қизлар учун махсус мактаблар) очилиши бошланган. Ўзбек тилида
ўқув адабиётлари чоп этила бошланган: адабиёт, математика, табитшунослик,
география ва бошқа дарсликлар тайёрланган. Бу борада илғор-маърифатпар-
вар педагоглар: тошкентлик Саидрасул Саидазизов, Абдулла Авлоний, наман-
ганлик Исҳоқжон Жунайдуллаев (Ибрат), самарқандлик Абдуқодир Шакурий,
Саидаҳмад Сиддиқий, Исматулла Раҳматуллаев, Садриддин Айний (асли бу-
хоролик), Абдурауф Фитрат (асли бухоролик), қўқонлик Хамза Ҳакимзода
Ниёзийлар ва бошқалар муҳим роль ўйнаганлар.
Бу даврда саводсизликни тугатиш бош вазифалардан бирига айланди ва
Н.К. Крупская, А.В. Луначарский ва бошқалар раҳбарлигида Ян Амос Комен-
395
ский ғоялари совет таълим-тарбия тизимига сингдириб, қатор муваффақият-
ларга эришилган.. 1922 йилда йилда Туркистон ўлкасида 2403 та мактаб фао-
лият кўрсатган ва уларда жами 170105 нафар бола ўқиган. 1924 йилда Туркис-
тон давлат университетида 2440 нафар, ишчилар факультетида 889 нафар
киши таълим олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |