Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Абдулла Авлоний (1878-1934) томонидан ахлоқий-дидактик мазмундаги 
«Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» дарслиги (1913) тайёрланган ва у XX аср боши-
даги ижтимоий-педагогик фикрлар тараққиётида алоҳида ўрин эгаллаган. 
Унда тарбия ва ахлоқ масалалари XX аср талаб ва эҳтиёжлари нуқтаи назариан 
таҳлил килинган. Унинг фикрича: “Тарбия – бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё 
нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”. Бу фикрнинг аҳамияти 
ҳозиргача эътибордан четда қолгани йўқ. Миллий тарбия – миллатни, элатни 
ташкил қилувчи кишиларнинг миллий маданиятни, меросни, қадриятларни, 
урф-одат ва анъаналарни ўзлаштиришдаги фаолиятини ривожлантиришдир. 
Авлоний ҳар бир киши ўз вазифасига садоқат билан киришиши, агар у мураб-
бий бўлса, ўз шогирдларининг кўнглига маърифат учқунини солиши, халқ 


393 
ўртасига маърифат тарқатиш зарурлигини таъкидлайди: “Агар тарбия қилувчи 
муаллим олим бўлиб, амалсиз бўлса, бу шогирдлар ахлоқига ёмон таъсир кўр-
сатади...”. “Тарбияни туғилган кундан бошламак, вужудимизни қувватлантир-
мак, аҳлоқимизни кучлантирмак керак, зеҳнимизни равшанлантирмак ло-
зим...”. Абдулла Авлоний «Тараққий», «Шуҳрат» (1907), «Осиё» (1908), «Ту-
рон» (1917) газеталарини чиқаради. 1918 йилда Туркистон Шўролар ҳуку-
матининг биринчи газетаси - «Иштирокиюн» ташкилотчиларидан бири ва му-
ҳаррири бўлган. У турли масъулиятли лавозимларда хизмат қилган, илм-маъ-
рифат тарқатиш ва таълим-тарбия масалалари билан шуғулланган, билим 
юртлари ва олий мактабларда ўқитувчилик қилган. Хусусан, 1930-34 йилларда 
Ўрта Осиё давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) кафедра мудири сифатида 
фаолият кўрсатган.
Абдурауф Фитрат (1886-1938) 1914 йилда “Оила ёки оилани бошқариш 
тартиби” номли рисола ёзган. Бу асарида оила аъзоларининг ўзаро муносабат-
лари, ота-она, фарзандларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ҳатто, гўдакларни тарбия-
лаш ва унда ёш оналарнинг ўзини қандай тутиши кераклиги, шунингдек оила-
нинг жамиятдаги ўрни, фарзандларнинг ахлоқий ва меҳнат тарбиясига алоҳи-
да эътибор берилган. Фитрат “Раҳбари нажот” асарида ёш авлод тарбияси ҳа-
қида шундай ёзган: “Болаларни баркамол қилиб вояга етказиш учун унинг тар-
биясига фақат оилагина жавобгар бўлмасдан, бутун миллат аҳли жавобгар-
дирлар”.
Халқ педагогикасига суянган илғор зиёлилар миллий анъана ва урф- одат-
ларимизга мос келувчи янги усул жадид мактаблари ташкил этиш ғоясини 
илгари сурдилар. Айни пайтда улар бу мактаблар рус-тузем мактабларидан 
фарқ қилиши кераклигини таъкидлаганлар. Ўқувчининг фикрлаши, тафаккури 
ўз она тили орқали амалга оширилиши кераклиги, шунингдек диний ақидалар 
қаторида дунёвий фанлар ҳам ўқитилиши зарурлигини уқтирганлар. Жумла-
дан, Абдулла Авлонийнинг “Инсонларга энг муҳим зиёда шараф баланд дара-
жа берувчи ахлоқ тарбиясидур. Биз эса аввалги дарсда тарбия ила дарс орасида 
фарқ бор, дедук, чунки дарс олувчи – берувчи, тарбия олувчи амал қилувчи 
демакдур. Шунинг учун тарбия қилувчи муаллимларнинг ўзлари илмларга 
омил бўлиб, шогирдларга ҳам берган дарсларни амал ила чокуштириб ўргат-
моқлари лозимдур”. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish