Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


“Ҳеч ўйлаб кўрганм исиз? Нима учун эн г т еран фалсафий асарда кўпинча


bet97/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

“Ҳеч ўйлаб
кўрганм исиз? Нима учун эн г т еран фалсафий асарда кўпинча
т елба қат наш ади? Нима учун эн г жиддий асарда м асхарабоз
ўралаш иб юради? Файпасуфнинг етти ухлаб тушига кирм а-
ган доно фикрини т елба билмайди, д е б ўйлайсизми? Дунёнинг
уст униман, деб ю рган азам ат лар ўйлаилга ҳам қўрқадиган
ҳақиқат ни м асхарабоз айтмайди, д е б ўйлайсизм и?”
318 
‘ Ярим аср дафтари" Ўткир Ҳошкмон


Демак, Ўткир Ҳошимов “Довдирлар кимга керак?” д е ­
ган саволга аввалдан жавоб топиб қўйган ва ўз асарларида 
“телбалар”нинг “донолар”дан кўра анчайин донороқ экани­
ни тасвирлашга муваффақ бўлган.
Ўлмасхон ҲОШИМОВА,
20 0 3 йил


Ижодкорнинг аёли бўлиш 
осон эмас...
“Бекаж он"газетаси мухбири 
Умид Али 
билан суҳбат
- Ўлмас опа, ўзингизни мухлисларга яциндан таниш-
тирсангиз...
- Тошкент Давлат университетининг филология факуль- 
тетини битирганман. Касбим - тил-адабиёт ўқитувчиси. 
Университетни битиргач, аспирантурада ўқиб, номзод- 
лик диссертацияси устида ишлай бошладим. Бироқ шаро- 
ит тақозоси билан илмий ишимни охиригача етказишнинг 
иложи бўлмади. Мен бунга ачинмайман. Кўп йиллардан бери
1-Тошкент педагогика коллежининг аҳил, оқибатли жамоа- 
сида ишлаб келмокдаман. Касбимни, фидойи жамоамизни 
жуда қадрлайман.
-
Ўткир ака билан илк учрашувингиз ҳацида сўзлаб бер-
сангиз...
-
Биз битта факультетда ўқиганмиз. Ўткир акангизнинг 
биринчи китобиучинчи босқичдаўқиётганида нашр этилган. 
Тўртинчи босқичда эса “Чўл ҳавоси” асари эълон қилинди. 
Абдулла Қахдордек қаттиққўл устознинг бу асарга юқори 
баҳо бериши ёш адибни бир лаҳзада машхур қилиб юбор- 
ган. Оддий талабанинг каттагина асари эълон қилиниши, 
кўпчилик назарига тушиши ҳар доим ҳам бўлавермайди. 
Адиб бошқа курсдошларидан фарқ қилар, ҳар хил давра- 
ларга қўшилмас, талабаларнинг йиғинларида иштирок эт- 
мас, дарслар тугаши билан шошилиб кетиб қолар эди. Шу- 
нинг учун уни бир қадар жиддий, ҳатто анчайин мағрур 
деб ўйлашарди. Тўртинчи босқичда ўқиётганимизда Бўка 
туманига пахта теримига бордик. Шунда Ўткир Ҳошимов 
бошқалар ўйлагандек мағрур, одамови эмас, камтар, ҳатто 
ўта камтар, дилкаш одам эканини ҳис этдим. Бошқаларга 
кўп қўшилмаслиги, дарсдан чиқа солиб кетиб қолишининг
320 
'Я р и м к р д а+ тари' 
Ў тки р Ҳ ош и м ов


сабаби эса бошқа экан. Оилавий аҳволи анча танг бўлгани 
учун аввал сиртқи бўлимда ўқиб, турли газеталарда хат 
ташувчи, мусахҳиҳ бўлиб ишлаган, кейинчалик кундузги 
бўлимда ўқиётганда ҳам “Тошкент ҳақиқати” газетасида 
адабий ходим бўлиб ишлар, ҳам ўқишни, ҳам ишни эплаш 
учун тиним билмас экан... Хуллас, пахта теримига боргани- 
миздаги суҳбатлар бизни руҳан яқин қилиб қўйди.
-
Ижодкорнинг аёлига қийин дейишади.
-
Бу гапда жон бор. Ижодкорнинг аёли бўлиш осон эмас. 
Адибнинг ўзи баъзи учрашувларда “менга ўхшаган, бир ran 
камлик, иккитаси кўплик қиладиган одам билан шунча йил 
чидаб яш аётган аясига рахдоат”, - деб қўядилар. Шукр.
Адиб асар ёзаётганда, айниқса, йирик асар ёзаётганда 
анча инжиқ бўлиб қоладилар. Бундай пайтларда ҳатто мит- 
ти набираларимизгача “додажониси” ишлаётгани, уларга 
ҳалақит бериш мумкин эмаслигини билиб, шўхл ик қилишдан 
тийилиб қолишади. Оиламизда қатъий қоида шундай.. Шун­
ча “чекланишлар” эвазига бизлар янги тугилган асарнинг 
биринчи ўкувчилари бўламиз.
-
Ҳаётингиздаги энг қувончли воцеа қайси?
- “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”да бир ran бор. “Инсон 
боласининг ҳаёти шахмат тахтасидаги пиёданинг юришига 
ўхшайди. Гоҳ оқ катакдан ўтади, гоҳ қора катакдан...” Ҳамма 
қатори менингҳаётим да ҳам нурли ва нурсиз кунлар бўлган. 
Кўп йиллар бирга яшаган инсон ҳаётидаги қувончли он- 
лар, ф арзандларимиз камоли, набираларни багримга босиб 
хузур қилиш, турли сафарларда кўрган фараҳли хотиралар- 
ни энг бахтли кунларим десам бўлади.
-
Ўткир ака “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”нинг
дебочасида мазкур асарни Сизга бағишлаганини эъти-
роф этган, бу китобнинг юзага келишида сизнинг ҳам
ҳиссангиз бўлганми?
- Бу масалада ёзувчилардан кўра шоирларнинг аёл- 
ларини омадлироқ дейиш мумкин. Биронта шоир йўқки, 
умр йўлдошига шеър ёзмаган бўлсин. Ўткир акангиз “Даф­
тар ҳошиясидаги битиклар”ни менга бағишлаган эканлар, 
демак, шундай бўлиши керак, деб ҳисоблаганлар. Асли- 
да шоирнинг аёли бирон сатр шеърни, адибнинг аёли бир 
сах^фа ҳикояни ёзишиб юбормайди. Ижод ўта шахсий жа-
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . "Яримаср дафтари" 
321


раён. Аммо менимча, ижодкорнинг деярли ҳамма асари- 
да оилавий муҳит, айниқса, умр йўлдошининг билвосита 
иштироки бўлади. Бу - ижодкор учун иложи борича қулай 
ш ароит яратиб беришга табиий интилиш самараси, шекил- 
ли. Бошқа асарларни билмадим-ку, “Дафтар ҳошиясидаги 
битиклар”да менинг ҳам озми-кўпми иштироким бўлса 
керак. Икки инсон ҳаётнинг аччиқ-чучукларини бирга тот- 
гач, хоҳласа-хоҳламаса ўзи гувоҳ бўлган воқеаларни бир- 
галикда муҳокама қилади, хулосалар чиқаради. “Дафтар 
ҳошиясидаги битиклар” эса адибнинг ҳаёт, жамият ва инсон 
ҳақидаги теран кузатувлари ва фалсафий хулосаларидан 
иборат. Уларнинг кўпини афоризм - ҳикматлар деса бўлади. 
Ундаги ҳар бир сатр йиллар давомида қандай туғилганини 
яхши биламан. Бу китоб узоқ йиллар яшашига ишонаман.
-
Ўткир аканинг қайси китобларини такрор-такрор
севиб ўқигансиз ?
-
Адибнинг ҳамма асарларини яхши кўраман. Негаки 
уларда қанча туйғу, қанча дард борлигини биламан. Неча 
бор такрор ўқиманг, доимо янги фикр, дард, армон топасиз. 
“Баҳор қайтм айди”, “Нур борки, соя бор”, “Дунёнинг иш ­
лари”, “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар”, “Инсон 
садоқати” асарлари яна узок, йиллар одамларни ҳаяжонга 
солади, деб ўйлайман.
-
Ўткир аканинг инсоний жиҳатлари ҳацида гапириб
берсангиз.
-
Бир нарсага эътибор берганмисиз? Ўткир Ҳошимов 
асарларида самимият кўриниб туради. Сабаби бу инсон 
ўзи бениҳоя самимий, софдил. Ёлғондан ҳазар қиладиган, 
адолатсизликни кўрса ёниб кетадиган, Озод Шарафидди- 
нов домла ёзганларидек, “бошига қилич келса ҳам, рости- 
ни айтадиган” инсон. Афсуски, бундай одамларга ҳаётда 
осон бўлмайди. Одатда ҳақиқий ёзувчи ўз халқининг содиқ 
фарзанди бўлиши керак. Адибнинг ўзи бир ўринда “ёзувчи 
ҳақиқат, ягона ҳақиқат деб билган нарсани ёзмоги керак”, 
дегани бежиз эмас. Бадиий асарлар-ку, ўз йўлига. Адибнинг 
“Муқаддас қасамни бузганлар”, “Қалбнинг оппоқ даф та­
ри” мақолалари, “Дўстлик хурматдан бош ланади”, “Мантиқ 
қани?”, “Давлат сири”, “Менга нима?” бадиаларининг ўзида 
қанча дард, қанча шижоат бор.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish