Марралар қанчалик баланд олинмасин, лойиҳалар нечоғли истиқболли бўлмасин, Ватанни севадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган фидойи инсонларсиз уларни амалга ошириш имконсиз



Download 15,23 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi15,23 Kb.
#167355
Bog'liq
нутк ватанпарварлик


Марралар қанчалик баланд олинмасин, лойиҳалар нечоғли истиқболли бўлмасин, Ватанни севадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган фидойи инсонларсиз уларни амалга ошириш имконсиз.
Ҳар бир қалбда ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди, деб ёзган эди таниқли немис адиби Густав Фрейтаг. Ватанга муҳаббатнинг асл боиси шудир эҳтимол?!
Бугун одамлар кўнглига йўл топиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, муаммоларига ечим излашга қаратилган улуғвор ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Хўш, ана шу эзгуликлар, хайрли ташаббуслар қаердан қувват олмоқда? Албатта, кўнгилдан! Ватанга, халққа дахлдорлик ҳиссидан!“Элга қўшулғон эш топти”, деб бежиз айтмаган Ҳазрат Навоий.
Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда рўй берган, бераётган янгиланишлар шиддати дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, эришилаётган натижалар юксак даражада эътироф этиляпти ҳам. Чунки ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади ҳисоб. Шаҳару қишлоқлар қиёфасига қўшилиб, одамлар тафаккури, дунёқараши, ҳаёт тарзи ҳам ўзгармоқда. Энг муҳими, халқимиз бугун олиб борилаётган сиёсат мазмун-моҳиятини тушуниб етди. Дахлдорлик туйғуси кучайди. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари боряпмиз. Шунинг учун ҳам ўзгаришларга, озми-кўпми ҳиссам қўшилсин, дея енг шимариб, ишга киришганлар кам эмас.
Албатта, марралар қанчалик баланд олинмасин, лойиҳалар нечоғли истиқболли бўлмасин, Ватанни севадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган фидойи инсонларсиз уларни амалга ошириб бўлмайди. Шукрки, бу борада ҳам мақтанса арзигулик мисолларимиз кўп. Чинакам ватанпарварларимиз сафи жуда кенг! Қуйида улардан айримларининг ибратли ҳаёти ва хайрли ишлари ҳақида сўз юритамиз.
Ватанпарварлик — ёлгиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис… Бу — ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Ким бўлишдан қатъий назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддасдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун, инсон ҳаётида қолур бемазмун.
М. САЛМОН
Ватан учун чала иш қилиш, унинг учун ҳеч нима қилмасликдир.
М. РОБЕСПВЕР
Олимақом ватанпарварлик — ватан фаровонлиги йўлида бениҳоя жонбозликдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Ватанга муҳаббат мавҳум тушунча бўлмай, ташкилотчиликни, тараққиёт ва маданиятни талаб қиладиган реал руҳий қудратдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Download 15,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish