журналист
Ҳеч ёдимдан чиқмайди, 1968 йил баҳорида Абдул
ла Қахҳор вафот этганди. Бу хабар тарқалган куни эрта-
лаб Ўткир ишга келасолиб, Абдулла Қаҳҳор ҳақида мақола
ёзиш ни бошлади. Тушга яқин мақолани тугаллаб, менинг
олдимда Озод акага қўнғироқ қилиб, мақолани ўқиб бериб,
имзосини қўйиш учун розилигини олди. “Мақола шу ҳолида
бўладими ёки яна кучайтирайми?” деди у. Озод ака шошиб:
“Йўқ, йўқ, шу етади!” дедилар.
Эртаси газетанинг биринчи бетида Озод Шарафидди-
нов ва Ўткир Ҳошимовнинг “Халқ ёзувчиси” сарлавхдли
мақоласи эълон қилинди. Кўплар “юқори”га ёқмай қолган
Абдулла Қахдор хдқида бир оғиз ran айтишга қўрқиб турган
паллада Ўткир Ҳошимовнинг бундай қилиши бир томондан
адибнинг жасорати бўлса, иккинчи жиҳатдан шогирднинг
устоз хотирасига хурмати ифодаси эди.
“ЧЎЛ ҲАВОСИ"ДАН СЎНГ” мақоласидан
Ў т к и р Х о ш и м о в . 'Я р и м аср дафтари*
341
Қоғоздаги зилол чашма
( Ўзбекистон халц ёзувчиси Ўткир Ҳош имовга макт уб)
Инсон меҳр учун яралган. Садоқат ва вафо, гўзалликдан
баҳраманд бўлмоқ учун яралган. Йўлда дуч келган
тўфонларни енгмоқ, умрнинг ориятли саҳифаларини
тўлдирмоқ учун яралган. Ким қандай яшайдию эл-юртга
қандай хизмат қилади? Бу ғоят мураккаб, айни вақтда
улуғвор масъулият.
Ана игу мураккабликнинг ечимини сизнинг ижоди-
нгизда бир умр кўриб келдим, келмоқдаман. Бир умр де-
ганимга сира ажабланманг. Чунки сизнинг газетада эълон
қилинган биринчи ҳикоянгизу унинг дилкаш муҳокамаси,
қўша-қўша қиссаларингизу романларингизнинг парвозлари
кўзим ўнгида бўлди. Устозларнинг сизга бўлган хурматлари,
ишончлари ва сизни эҳтиёт қилишлари кўз ўнгимда бўлди.
Бу эъзозлар сизнинг катта бахтингиз, катта масъулияти-
нгиз эди. Сиз буни қадр қилдингиз, оқладингиз. Устозлар
нинг илиқ сўзлари, гоҳи рўйирост айтган танқидий фикрла-
ри сизга фақат қанот берди, илҳом берди. Халқ ўртасидаги
обрўйингизга обрў қўшилди...
Китоб жавонимдаги асарларингиз ҳамон менинг қадрдон
дўстларим.
ё ш л и г и м н и
соғинсам, жўшқин Ўткан кунларим-
ни эсласам, уларни қўлга оламан. Улар ёшлигимдаги каби
менинг сирдошим, маслакдошим, кўнгил юпанчим. Мен
қаҳрамонларингиз билан ҳамон гаплашаман. Ҳамон улар
дан йўл-йўриқ оламан...
Яқинда “Шарқ” наш риёт-матбаа акциядорлик компания-
си Бош таҳририяти “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”ингизни
қайта нашр этганини эшитиб, уни кўрмоққа шошилдим. Ки
тоб ичидаги бир-биридан асил, сермазмун гаплар кишини
ўйлатади, мулоҳазага чорлайди. Уларнинг кўпи аксиома,
демак, исбот талаб қилмайдиган ran. Ўзингиз айтмиш, улар
нинг ҳар бири алохдца асар.
342
‘ Ярим «ср даф тари' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в
Бир қатрангиз мени алланечук ҳолатга солди. Тўғрироғи,
юрагимни эзиб юборди. Эҳтимол, бу эскишаҳарлик бўлганим
учундир. У бағри бу бағрига етмаган, болам-чақам деб, улар-
га ҳалол таом едирай, деб ўзи чўгирга айланган кишиларни
болаликдан кўп учратганим учундир. Уни ўқиб, анчагача
хаёлга чўмиб қолганим шундандир. Мана ўша қатрангиз:
“У оддий одам эди. Ҳаммолчилик қиларди. Тўрт қиз, уч
ўғилни оёққа турғазди. Ўғилларини уйлантирди. Қизларини
чиқарди. Ҳаммасини уйли-жойли қилди. Кўз юмаётганида
“Ҳаммаларингиздан мингдан-минг розим ан” деди...
Қарашса, кафанлиги йўқ экан...”.
Бир кун Дўрмонга, Ёзувчилар боғига таклиф этиб
қолишди. Устоз Иброҳим Раҳим билан ёш ижодкорларнинг
илиққина суҳбати бўлди. Лекин менинг эсимда қолгани ва
ҳозиргача сақланаётгани икки муҳим ran бўлди: “Вақтнинг
қадрига етинглар” ва
“
ё н
дафтар тутинглар”. Вақтнинг
қадрига қай даражада етдим, билмайману ўша кундан
бошлаб кундалик дафтар тута бошладим. Ҳамон шу ода-
тим ни тарк этмаганман. Ҳамон китоб, газета-журналлар ё
радио, телевизор орқали керакли ё ўта маъқул фикрларни
учратсам, унга ёзиб қўяман. Билмадим, бу китобингизда-
ги қанча гапларнинг таги чизилгану қанчаси дафтаримга
кўчирилганийкин?! Фарзандларингизга айтган сўзларингиз
барча ота-оналарнинг сўзларидек жаранглайди. Урушлар
ҳақидаги фикрларингиз, бугунги тинчлик кунларимиз учун
шукроналикка чорлайди. Совет даврининг мудҳиш “хислат-
лари” тасвири-чи?
Китобчангиз шоир ё ёзувчи бўлишни орзу қилган, унинг
азобли йўлларини босиб ўтишга шай турган ёш қаламкаш
учун дарслик ўрнини ўтайди. Чунки ундаги ҳар бир лавхд
ижод жараёнининг у ёки бу томонини аниқ тасвирлаб бе-
ради. Ана энди нафақат улар, балки тил ва адабиёт оламида
мутахассис бўламан деган муаллим, бўлажак адабиётшунос
ва журналистлар ундаги ҳар бир гапни ён дафтарларига
кўчириб олаверсинлар, мутолаа қилсинлар.
Ёки оддийгина “Чегара” қатрангизнинг таъсир кучини
айтайми? У бир қанча боблик роман жавоб бериши мумкин
бўлган катта бир саволга жавоб беради.
Эҳ, Ўткиржон, Ўткиржон! Барибир устоз Саид Ақмад ака-
нинг шогирдларисиз-да. Уларга садоқатингизни табассумли
У1 ки р Хош имои.
"Ярим аср дафтари”
тасвирларингизда изҳор этгансиз-қўйгансиз. Уларни қайта-
қайта ўқиса ҳам тўймайди киши. Менда шу ҳолат юз берди:
айландим - ўқидим, ўргулдим - ўқидим. М ириқиб-мириқиб
кулдим. О, қанча енгил тортдим. Бутина эмас. Шундай ажиб
устозларни қанчалик соғинганимни, қўмсаганимни ҳам ҳис
эта олдим.
Дарвоқе.хурматли ёзувчим, китобингизда шундай сатрла-
рингиз ҳам бор (уни атайлаб охирроғига қолдирдим, чоғи):
Download Do'stlaringiz bilan baham: |