“ЭЛ АРДОКДАГАН АДИБ” мақоласидан
Умарали НОРМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор
Адабиёт дунёсида “насрдаги тарона”, “насрдаги шоир”
атамалари бор. Янги ўзбек адабиётида Абдулла Қодирий би
лан Саид Аҳмад ҳақли равишда прозанинг шоири деб ном
олганлар. Замонавий ўзбек адабиётида Ўткир Ҳошимовни
ҳам насрдаги шоир, етук асарларини эса насрдаги қўшиқ, та
рона деб аташ мумкин. Илк қиссаси “Чўл ҳавоси” дан тортиб,
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобига қадар барча асар-
ларига хос муштарак жиҳат шуки, улар бетакрор, беназир
сирли мусиқий оҳанг билан йўғрилган. Муаллиф қўлидаги
қалам гўёки ёзмайди, балким қалами учидан сўзлар мусиқа
сингари қуйилиб келади; унинг ҳикоя ва қиссалари шеър-
дек, достондек ўқилади, улар якка созда чалинган дилрабо
куйдек янграйди, романлари кўповозли симфонияни эсла-
тади, ҳатто унинг бадиаларини, публицистик мақолаларини
ўқиганда инсон кўнгил хазинасининг, туйғуларининг хилма-
хил жилолари мужассам, оддий маиший кечинмалардан
тортиб улкан ижтимоий мушоҳадалар, кескин руҳий дра-
малар, фожиалар, қабоҳатлар ҳақида қалам тебратганда ҳам
нафосат туйғусини асло тарк этмайди, гоят тиғиз лавҳаларда
ҳам ажиб самимият, ҳазин ва нурли бир куй акс-садо бериб
туради. Ўткир Ҳошимов насрини китобхонга манзур қилган
жозиба сирларидан бири шунда.
“НАСРДАГИ ШОИР ёхуд РУҲИЯТ МАНЗИЛЛАРИ
”
мақоласидан
Ў ткир Х ош и м ов.
"Ярим аср дафтари”
Иброҳим ҒАФУРОВ,
адабиётилунос олим
Китобхон “узоқ йиллар эслаб юрадиган асарлар ёзиш ”
- Ўткир Ҳошимовнинг ижоддан кузатган мақсади ва ор-
зуси. У кўп йиллар ана шу орзусига эришгандай. Олтми-
ш инчи-етмиш инчи йилларда ёзилган қиссалари, роман-
лари, х^коялари, гарчи ўқувчи тубдан ўзгарган бўлса ҳам,
ҳамон ўқилади. Бу асарлар ўз самимияти билан янги замон
ўқувчиларини ҳам ўз қўри, ўз алангаси атрофига чорлади.
“Узоқ замонлар эслаб юриладиган асар...” - қандай яхши сўз
бу ва қандай олижаноб орзу бу.
Ҳеч ким бунга ўқувчининг ихтиёридан ташқари муяссар
бўлолмайди. Ҳар қандай зўравонлик бу ерда кучсиз. Ҳар
қандай бежама бу ерда увол. Ўткир Ҳошимов яна “асарнинг
эгаси - ўқувчи” деганида нақадар ҳақ. Ўткирнинг асарлари
олтмишинчи йилларда ҳам биз тенгдошларини ўзига ром
қилган. Ўша замонлар биз бу асарларнинг самимийлиги ва
соддалиги, ўзбеконалигига меҳр қўйганмиз. Замон-замон-
лар оша XXI асрнинг ўнинчи йилларига етиб келиб уларни
яна қўлга олганда, “Дунёнинг ишлари” ҳам, “Икки карра икки
- беш” ҳам, эҳтирос билан ёзилган романлар ҳам бизга энди
Даст хат
336
"Ярим аср даф тари'
Ў ткир Ҳ ош им ов
жуда табиий асарлар бўлиб кўринмоқда ва табиийлиги би
лан яна мехримизни, миннатдорчилигимизни янгиламоқда.
Табиийлик деганда инсонга, ҳаётга, заминга, шу заминнинг
об-ҳаволарига ўта яқинликни назарда тутамиз, албатта. Баъ-
зи китоблар халқ, миллат руҳини кўтаришга қодир. Уни янги
ўзанларга буриш ва олиб киришга қодир. Сиз шу гап зами-
рида бирдан қайси асарларни эсладингиз, кўз олдингизга
келтирдингиз? Сиз ўз мисолларингизни гавдалантириб ту-
ринг. Мен хдм ҳозирги мавзуимиз доирасида айтай. Ўткир
Ҳошимовнинг “Дунёнинг иш лари”, “Икки карра икки - беш”,
“Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар” каби асарла-
ри бизни яшашга чорлади, руқимизни кўтарди, ўзимизга
бўлган иш ончни орттирди.
“ЁЗУВЧИ ВА КИТОБХОН" мақоласидан
Тўлқин РАСУЛОВ,
журналист
Одам бу дунёда дўстсиз яшай олмайди. Менинг ҳам
дўст-биродарларим оз эмас. Шулар орасида энг сирдош, энг
қадрдон, оғир-енгил паллада ёнма-ён турадиган дўстим
Ўткир Ҳошимов. Мен унга ҳамиша “азиз дўстим” деб муро-
жаат қилиш имнинг боиси шу.
1966 йилнинг иссиқ ёз кунлари эди. 26 апрел тонго-
таридаги қаттиқ зилзиладан кейин ҳам Тошкент замини
бот-бот беланчакдек тебраниб, зилзила сони уч юз марта-
дан ошиб кетган эди. Ўша пайтда “Ўқитувчилар газетаси”
Пушкин кўчасидаги 1-уйда жойлашган бўлиб, “Правда Вос
тока” кўчасидаги нашриётда чоп этиларди. Рўзнома тайёр-
ланадиган куни навбатчиликка шу ерга келардик. Ўткиржон
ишлайдиган “Тошкент ҳақиқати” рўзномаси нашриёт бино-
сида, тўртинчи қаватда бўлиб, биз саҳифа ўқийдиган хона
Ўткиржоннинг хонаси билан ёнма-ён эди, тез-тез дийдор
кўришиб турардик.
Бир куни навбатчиликда эндигина сахлфани ўқиб ҳам
бўлгандим, Ўткиржон келиб қолди:
-
Юринг, театр майдонига чиқиб, фонтан олдида бир ша-
моллаб келамиз, - деди.
Ў т к и р Х о ш и м о в . *Ярим аср даф тари'
Нимагадир Ўткиржоннинг руҳи паст, тажанг кўринарди.
Ҳайрон бўлиб эргашдим. Иккаламиз Навоий театри фавво-
раси тўғрисида ўсган қайрағоч тагидаги скамейкага ўтирдик.
- Хафа кўринасиз? - деб оҳиста сўрадим.
- Э, дунёнинг ишларидан хафа бўлиб кетасиз, - деди
сигаретни тутатиб. - Биласиз, уйга қарашай деб универси-
тетнинг сиртқи бўлимига кирдим, “Темир йўлчи”, “Қизил
Ўзбекистон” газеталарида курьер бўлиб ишладим, тўртинчи
курсдан кундузги бўлимга ўтиб, “Тошкент ҳақиқати”да ярим
кун ишлаб, ярим кун ўқишга югурдим.
- Бу яхши-ку, Ўткиржон, - дедим тасалли бермоқчи бўлиб.
- Ҳа, яхши, - деди Ўткиржон чимирилиб. - Ўзингиз ўй-
ланг, газетада ярим кун ишлаганимда, муҳарриримиз
Аҳмаджон Исмоилов, бўлим мудири Назармат ака, “Сен
ўзинг кимсанки, бунақа чиллаки иш лайсан”, деб бир оғиз
танбеҳ сўз айтиш мади, ҳаммалари хурмат қилишади. Энди
бўлса янги ташкил этилган “Тошкент оқш ом и”га ўтиб иш-
лаш им керак эмиш. Ҳозир Марказқўмга бориб келяпман,
“Оқшом”га ўтасиз, дейишди.
- “Оқшом” жуда ўқишли газета бўлади, - дедим маслаҳат
тарзида, - адабиёт-санъат бўлимини гуллатиб ишлайсиз...
- Ишлайман-ку-я, - деди Ўткиржон ҳамон куюнчак
оҳангда, - аммо “Ҳақиқат”даги устозларимни ташлаб кет-
гим келмаяпти.
Ўшанда Ўткиржон нима учун “Тошкент оқш оми” газе-
тасига ўтишни хоҳламаганини тушундим. Одатда одам
лар мансаби бир погона кўтарилиб, маоши бирмунча ошса
хурсанд бўлади-ку... Гап шундаки, Ўткир Ҳошимов анди-
шали одам! “Тошкент ҳақиқати” раҳбарияти уни тушгача
ишлаб тушдан кейин ўқишга югуришига, ҳатто бир ойдан
ортиқ пахтага боришига ҳам рухсат берганини унутмаяпти,
истиҳола қиляпти...
Дарвоқе, мен ҳам кўп ўтмай “Тошкент оқш оми”га ўтиб
ишлай бошладим. Иккаламиз ўн олти йил бир қаватда,
ёнм а-ён хоналарда меҳнат қилдик. Ёзувчининг ўзига хос
хусусияти - ниҳоятда тез, шиддат билан ишлайди. Бунинг
боиси - у қўлига қоғоз-қалам олганидан кейин эмас, ундан
анча аввал ёзилажак нарсани пишитиб қўяди. Ўша йиллари
чиққан “Оқшом”ни варақласангиз, “Очилов”, “Бозорбоев”,
“Ҳамидов”, “Ҳамдамов” каби имзолар билан эълон қилинган
338
"Ярим аср дафтари*
Ў ткир Х ош им ов
ўнлаб ҳажвияларни ўқишингиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси
Ўткир Ҳошимовники! Кўпларини Ўткиржон тўғридан-тўғри
машинкага “диктовка” қилиб ёзган.
Адибнинг “Баҳор қайтм айди”, “Қалбингга қулоқ сол”,
“Нур борки, соя бор” каби роман ва қиссалари, саҳна ва те-
левидениеда намойиш этилган “Инсон садоқати”, “Тўйлар
муборак”, “Хазон бўлган баҳор” каби асарлари ўша йиллари
ёзилган эди. Мен буларнинг деярли ҳаммасини қўлёзмада
ўқиганман. Муаллиф ижобий фикрни ҳам, танқидий
мулоҳазаларни ҳам оғринмай қабул қилганини кўп бор
кўрганман.
Ўткир Ҳошимовнинг саксонинчи йиллари телевидение-
да олиб борган “Баҳс” кўрсатуви бутун мамлакатда машҳур
бўлиб кетди. Эсимда бор. “Баҳс”ни минглаб томошабин
ҳамма ишини йиғиштириб қўйиб кўрар эди. Сабаби - бу
суҳбатларда Ҳақиқат деган тансиқ неъмат бор эди...
Download Do'stlaringiz bilan baham: |