Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet104/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

"АЗИЗ ДЎСТИМ” мақоласидан
Умурзоқ ЎЛЖАБОЕВ, 
филология фанлари номзоди, доцент
Яқинда 
бир 
докторлик 
диссертацияси 
ҳимоясида 
қатнашишга тўғри келди. Диссертант, устозимиз Озод Ша- 
рафиддинов домланинг қизлари, ҳозирги кунда етук ада- 
биётшунос олимларимиздан бири бўлган Муҳаббатхон 
Шарофутдинова эдилар. Мавзу жуда муҳим ва миллий 
адабиётшунослигимиз учун ғоят долзарб бўлган “XX аср 
ўзбек романчилигининг ҳикоялаш тарзидаги ўзига хос ху- 
сусиятлар жаҳон адабиёти контекстида” деган муаммога 
бағишланган. Унда ўзбек адабиётшунослигида биринчи- 
лардан бўлиб миллий адабиётимизнинг айрим намуналари 
жаҳон адабиётидаги машхур асарлар билан қиёслаб текши- 
рилади ва баҳоланади. Мазкур ҳимояда ўтириб, аввало, мени 
қувонтирган ва ғурурлантирган нарса шу бўлдики, диссерта- 
цияда қадрдоним Ўткир Ҳошимовнинг баъзи асарлари XX 
аср бошларида янги ўзбек адабиётининг тамал тошларини 
қўйган А.Қодирий, Чўлпон каби буюк адибларимизнинг 
асарлари билан ёнма-ён қўйиб ўрганилади. Тадқиқотчининг
Ў ткир Ҳ ош и м ов. 
'Я р и м аср даф тари'


масалага бундай дадил ёндаигувини Илмий Кенгаш аъзола- 
ри мамнуният билан қабул қилишди. Ҳатто беш бобдан ибо- 
рат диссертациянинг иккита боби айнан шу ёзувчи ижодига 
бағишланганига ҳам йиғилиш қатнаш чилари мутлақо таби- 
ий ҳодисадек, олдиндан шундай бўлиши керакдек муноса- 
бат билдиришди.
Ўша ҳимояда М.Шарофутдинова олдин билдирилган 
фикрларнинг биронтасини такрорламаган ҳолда юқоридаги 
икки романни янгидан кашф қилди, бу асарлар ўзбек ро- 
манчилиги тараққиётини қанчалик юқори поғоналарга 
кўтарганини ўтирганларга яхшилаб эслатиб қўйди, де- 
сак ҳеч муболаға бўлмайди. Йиғилишда ҳимоя қилувчига 
бир оз илмоқлироқ бўлган саволлар ҳам берилди. Шулар- 
дан бири “Сиз У.Фолкнернинг “Ўлар чоғимда” асари билан 
Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси" романини солишти- 
рар экансиз, уларнинг қайси бирини бадиийлик жиҳатдан 
устунроқ деб ҳисоблайсиз?” деган мазмундаги савол эди. 
Муҳаббатхон бу саволга “Афсуски, “Икки эшик ораси” рома- 
нининг рус тилига таржимаси муваффақиятли чиққан деб 
бўлмайди. Шунинг учун диссертацияда асардан келтирилган 
парчаларини ўзим таржима қилишимга тўғри келди. Лекин 
ҳақиқатни айтадиган бўлсак, “Ўлар чоғимда”га нисбатан 
“Икки эшик ораси”нинг бадиийлик жиҳатдан устунликла- 
ри кўпроқ дейишга тўғри келади”, дея жавоб берди. Бу энди 
ёзувчининг бутун ижодига ҳам, тадқиқ этилган муайян асар­
га нисбатан ҳам берилган жуда юқори баҳо эди.
Одатда ҳар бир қалам соҳиби ўз ижоди давомида доимо 
юқорилаб, юксалиб боришни орзу қилиб яшайди. Лекин бу 
орзуга эришиш осон ишлардан эмас. Чунки пировардида 
унинг ижоди маълум бир босқичларга.умр чегараларига етиб 
келганда бериладиган баҳо шу пайтгача қилган меҳнатига, 
изланиш ларига ва истеъдод даражасига қараб белгилана- 
ди. Назаримда, Ўткир мазкур Илмий Кенгаш йиғилишида ўз 
ижоди ҳақида айтилаётган мулоҳазаларни эшитиб ўтирар 
экан, кўнглидан кўп гаплар ўтган бўлиши табиий. Буларнинг 
орасида Абдулла Қахҳор, Саид Аҳмад, Озод Ш арафиддинов- 
дек устозлари берган ўгитлар, кўрсатган йўл-йўриқлар ҳам 
бўлиши мумкин. Ҳам ҳаётда, ҳам ижодда бошидан кечирган


анча-мунча қийинчиликлар ҳам шу кайфиятда неча бор ха- 
ёлига келиб-кетган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Барибир 
қандай ҳолат ва вазият бўлмасин, у фақат бугунни эмас, бал­
ки эртани ҳам ўйлаб, унга умид билан қараб яшаганидан, 
меҳнат қилганидан ва бу меҳнатлари бехуда кетмаганидан 
ҳозир мамнун бўлиб ўтиргани шундоқ юзидан кўриниб ту- 
рар эди.
“ЁЗУВЧИ ҲАЁТИДАН БАЪЗИ ЛАВҲАЛАР” мақоласидан
Алиназар ЭГАМНАЗАРОВ,

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish