Энг катта бойлик
Ўтган асрнинг етмиш инчи йилларида Ўткир Ҳошимов
“Баҳор қайтм айди”, “Қалбингга қулоқ сол” каби қиссалари,
ўнлаб ҳикоялари, драматик ва публицистик асарлари билан
элга танилган, моддий жиҳатдан ҳам ўзини анча ўнглаб олган
эди. Ёз палласи устознинг уйида ҳашар бор деб эшитиб, бир
қанча шогирдлар биргалашиб бордик. Адиб ўзининг киндик
қони тўкилган ота ҳовлиси ўрнида қурилган оддийгина уйда
истиқомат қилар эди. Шу уйининг эскириб, ишдан чиққан
томи алмаш тирилаётган экан. Яна аввалгидек шифер билан.
Хаёлимга келган саволни бердим: “Бир йўла тунука том би
лан ёпсангиз бўлмайдими, устоз? Ҳадеб шифер алмаштириб
овора бўлиб юрмасдингиз...” Ўткир ака бир зум ўйлаб турди-
да, жавоб берди: “Болалигимда маҳалламизда Афанди до
мла деган нуроний отахон бўларди. Домланинг кенжа ўғли
Ҳикмат ака билан бирга ўқирдик. Бир куни уларнинг уйи-
га бордик. Афанди домла гапдан-гап чиқиб, шундай деди:
“Болаларим, Худо хоҳласа, сенлар униб-ўсиб катта бўласан,
топармон-тутармон бўлиб уйлар қурасан. Ўшанда эсинг-
да турсин: уй қураётганингда томингни қўшнингникидан
бир қарич пастроқ қилиб ёп, токи қўшнингнинг кўнгли
чўкмасин”. Томимизни тунука билан ёпиш масаласига
келсак, мен уни тунука билан ёпишим мумкин. Фақат, шу
Наққошлик кўчасиДаги ҳамма қўшни уйини тунука билан
ёпса, м ен ҳам шундай қилам ан”.
Оддий китобхонлар севимли шоир ва адибларининг шах-
сий фазилатларини билишга қизиқиш и табиий. Ўткир ака-
нинг мен билган фазилати - ниҳоятда самимий ва камтар
одам! Бу шунчаки намойишкорона камтарлик эмас, адиб
шахсининг қон-қонига сингиб кетган, ҳатто одат тусига ай-
ланган камсуқумлик. Балки бу бўлажак ёзувчининг оддий,
ҳалол меҳнат билан кун кўрадиган оилада туғилиб ўсгани
учундир.
Одатда, йирик адиб ва шоирлар фақат ижодкор эмас,
ижтимоий шахе сифатида ҳам фаолиятлар кўрсатадилар.
Ўткир Ҳошимов ҳам бундан мустасно эмас. У бир неча йил
Ў ткир Х ош им ов.
"Ярим аср дафтари"
Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош
муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлади. Ўн йил давомида мам-
лакатимизнинг энг йирик адабий журнали - “Шарқ юлдузи”га
бош муҳаррирлик қилди. М арказкомнинг бюро аъзоси бўлди.
Ўн йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбу-
от ва ахборот қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатади.
Қатор қонунлар лойиҳасини ишлашда фаол иштирок этди.
Оддий инсонларга қўлидан келганча ёрдам берди.
Мексика, Америка Қўшма Штатлари, Куба, Австрия, Слова
кия, Швейцария, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Бангладеш ва
бошқа мамлакатларда бўлиб, расмий ва норасмий йиғинларда
қатнашди. Ўзбекистон деган гўзал, мустақил юртнинг бой
тарихи, бағрикенг ва меҳнатсевар халқи ҳақида, мамлакат-
да Президент Ислом Каримов раҳбарлигида амалга ошири-
лаётган тарихий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида
тўлқинланиб ҳикоя қилди. Адибнинг бир сафар ҳақидаги та-
ассуротини эшитган кишининг хдяжонланмай иложи йўқ.
-
Расмий сафар билан бир неча кун чет элда бўлишимга
тўғри келди, - дейди адиб. - Албатта, дунёда гўзал мамла-
катлар, чиройли шаҳарлар кўп. Аммо одам қаерга бормасин,
ҳафта ўтмай.ўз юртини соғиниб қолади. Шундай қилиб, аввал
Германияга учдик. Ундан Атлантика океани устидан Амери-
кага училди. Бир неча кун расмий йиғилишларда бўлиб, яна
Европага - Швейцарияга учдик. Бу ерда ҳам йиғилишларда
иштирок этилди. Сўнг Англияга бордик. Лондонда дунёдаги
энг катта аэропортлардан бири - Хитроудан Тошкентга уча-
диган бўлдик. Ҳаво кемаси гуриллаб ишлай бошлаши билан
самолётда шундай сўзлар янграйди: “Ассалому алайкум, хо-
нимлар ва жаноблар! Сизларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”
миллий авиакомпанияси номидан муборакбод этамиз!”
Бу сўзларни эшитганда кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кет
ди! Тасаввур қилинг: она Ватанимдан минглаб чақирим
нарида, юзлаб чет элликлар - инглизлар, ҳиндилар, бен-
галлар ўтирган самолётда менинг она тилимда айтилган
сўзлар жаранглаяпти! Биргина мана шу ҳолатнинг ўзи учун
Мустақилликка минг карра таъзим қилишга тайёрман!
Ёзувчининг бу эътирофида чуқур ҳақиқат бор!
Давлатимиз, муҳтарам Юртбошимиз бошқа ижодкорлар
қатори Ўткир Ҳошимов мех,натларини ҳам юксак баҳолади.
Адиб Давлат мукофоти, қатор адабий мукофотлар соврин-
348
'Я р и м к р д*ф т*ри' Ў т к и р Х о ш и м о в
дори бўлди. “Меҳнат шуҳрати”, Ватанимизнинг энг юксак
нишонларидан бири - “Буюк хизматлари учун” ордени би
лан тақдирланди. “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонини
олди. Бундай эътибор учун адиб фахрланади ва миннатдор-
лик изҳор қилади. Ёзувчи ютуқлар қаршисида эсанкираб
қолмади. Феъл-атворида манманлик, калондимоғлик, ман-
сабпарастлик аломатлари пайдо бўлгани йўқ. Каттаю кичик
билан аввал қандай муомала қилган бўлса, худди шундай са-
мимий муносабати ўзгармади. Баъзиларда эса беписандлик,
калондимоғлик “одат”лари пайдо бўлиши учун кўп нарса
керак эмас. Бир кун Ўткир акага шуни айтган эдим, устоз ку-
лимсираб, бир жумла билан жавоб қилди: “Начора, эси паст
одамнинг димоғи баланд бўлади!”
Хотирамга муҳрланиб қолган яна бир воқеа. Бир йили
олий ўқув юртларидан бирида ёзувчи ва олимлар билан ижо-
дий учрашув бўлди. Мехдоонлар президиум - саҳнага чиқиб
бораётганида бир гуруҳ талаба Ўткир Ҳошимовни ўраб олиб,
дастхат ёздира бошлади. Адиб йиғилишдан кейин ёзиб бе-
раман, дейиш и хдм мумкин эди. Бироқ кўнгли бўлмади,
шекилли, беш-ўн дақиқа тўхтаб орқада қолиб кетди. Унгача
меҳмонлар сах^ага чиқиб ўтиришди. Негадир битта кур-
сини адибга қолдиришни унутишди. Чамаси, шошилинч-
да шундай бўлди. Адиб секин саҳнага чикди ва ҳеч нима
бўлмагандай энг орқада, бир четда турган курсига ўтирди.
Шунда ўша даргоҳ одамларидан бири хушёрлик қилиб, ўзи
ўтирган курсини кўтариб адибнинг ёнига келди ва ундан
қуйироқдан жой олди. Мажлис раиси меҳмонларга навбат
билан сўз бера бошлади. “Сўз - Ўткир Ҳошимовга”, деганида
зални тўлдириб ўтирган талабалар ёзувчини ran бошлашга
қўймай, узоқ вақт қарсак чалиб турдилар...
Адибнинг “Саккизинчи мўъжиза” туркумида бундай
жумла бор: “Мен учун энг катта бойлик - китобхон меҳри!
Ўқувчи меҳрини ялиниб ҳам, зўравонлик қилиб ҳам, сотиб
олиб ҳам бўлмайди! Худо шундан бегона қилмасин!”
Ишонч билан айтиш мумкинки, Ўткир Ҳошимовда мана
шундай бебаҳо бойлик бор.
Мурод Тиллаев,
“Тасвир" газетаси, 2009 йил, 46-сон
Ў т к и р Х о ш и м о в . 'Я р и м аср ддф тяри'
Download Do'stlaringiz bilan baham: |