“Д арахт нинг м ева тугишига шай т урган қанчадан-қанча
гулларини совуғу ш амолпар учириб кет гани каби умрим нинг
қанчадан-қанча онлари ҳасадгўйлар ет казган ж ароҳатлардан
оғриниш у муноф иқлар бош лаган ф ит налардан изт ироб че-
киш билан бесам ар ўт ганига ўкинаман".
Ўткиржон, сира-си
ра ўкинманг, ачинманг. Чунки бу - йўлдаги жанглар. Сизни
йиқитишга уринган-у, лекин йиқитолмаган, руҳингизни
синдиришга уринган-у, аммо синдиролмаган жанглар...
Эҳтимол, ана шундай одамлар ўзлари сезмаганлари ҳолда
"м ен”ингизнинг қадди-қоматли бўлишига ва ўзини яққол
кўрсата билишига хизмат қилгандирлар.
Шундай қилиб... “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”ни
варақлар эканман, қулоғимда ажиб бир қўшиқ жаранглар-
ди. Бу инсон ва она тупроққа бахшида меҳр қўшиғи эди.
Уни сиз куйлардингиз. Ҳа, Ўткиржон, фақат бу асарингизда-
гина эмас, балки хдр бир асарингизда қўшиқ куйлайсиз. Ўз
оҳанги, ўз сўзи ва авжи бор қўшиқ. Бу қўшиқлар юрагингиз-
нинг оппоқ қоғозга тушган зилол чашмасидир.
Яйра Саъдуллаева
344
'Я р я н *ср джфтаре' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в
Ўткир Ҳошимов сабоқлари
Трамвайда ўтган талабалик
Ўткир Ҳошимов ўз хотираларида ғалати гап ёзади: “Тала
балик - олтин даврим ”, дейдилар. Менинг талабалигим ун-
чалик ҳам олтинга тенг бўлган эмас. Навоий театри бекати
билан Хадра бекати орасида трамвайда қатнаш билан ўтган”.
Бунинг сабаби бор эди. Адибнинг ўзи бу ҳақда: “Отам
бетоб, катта акам талаба. Кейингиси ҳарбий хизматда эди.
Турмуш ночор бўлгани учун ишлашга тўғри келди”, дейди.
Чиндан ҳам, бўлажак адиб мактабни гарчанд медал билан
битирган бўлса ҳам, сиртқи бўлимга кириб ўқишга маж
бур бўлади. Мактабни битирган йилиёқ “Темирйўлчи” га-
зетасида хат ташувчи - дастёр бўлиб ишлай бошлайди. Бу
таҳририятдаги энг кичик лавозим эди. Шундай бўлса-да,
ўша пайтда бу газетада муҳаррир ўринбосари бўлиб ишла-
ган кекса журналист Асом Исҳоқов оддий курьернинг би
ринчи мақоласини ўқиганда “Ҳали кўрасизлар, бу боладан
зўр ёзувчи чиқади”, деб башорат қилади. Ўткир аканинг
ўзи эса кейинчалик ёзган эсдаликларида буни бошқачароқ
изоҳлайди: “Оиламга ёрдам бермасам бўлмасди. Мен ёз-
маган нарса қолмади. Мақола ва репортажлар ҳам, хабар ва
очерклар ҳам, шеърлар ва ҳатто кроссвордлар ҳам...”.
Шундай қилиб, у аввал “Темирйўлчи”да, сўнг “Қизил
Ўзбекистон” газетасида хат таигувчи, мусаххиҳ ёрдамчиси
бўлиб ишлайди. “Тонготар ухламай саҳифа ўқиган кезлари-
миз, - деб эслайди адиб, - камгап, ҳатто ўта камтар дўстим
Юнус Зиёдов билан вақти келиб бизлар ҳам катта одам, “кат
та ёзувчи” бўлиб кетамиз, деб орзу қилардик...”.
Ўткир Ҳошимов университетнинг учинчи босқичини
битиргунча сиртқи бўлимда ўқиб, ишлайди. Кейин уни яна
қайтадан учинчи босқичга, кундузги бўлимга қабул қилдилар.
Бироқбўлажакадиб ишдан бўшагани йўқ. “Тошкент ҳақиқати”
газетасида адабий ходим бўлиб ишлаб, ўқишни давом эттир-
ди. Агар ўқиш куннинг иккинчи ярмида бўлса, тонг саҳардан
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р н м аср дафтари*
345
бориб таҳририятнинг ишини қилар, ўқиш эрталабдан бош-
ланса, тушдан кейин таҳририятга бориб, кечалари қолиб бўлса
ҳам ўз вазифасини бажарар эди. “Талабалигим трамвайда
ўтган”, деганда ёзувчи шуни назарда тутган. Қизиғи шундаки,
у ҳамма фанлардан аъло ўқир, учинчи босқич талабасининг
“Пўлат чавандоз” деган китоби нашр этилган эди. Албатта, у
бошқа курсдошлари билан турли давраларга, байрам кечала-
рига боришга вақт тополмас, аммо “ярим йўлдан қўшилган”
бўлса ҳам тенгқурлари ундан бегонасирашмас эди. Бироқ иш
лаб туриб ўқиётгани унга “панд берган” пайтлар ҳам бўлган.
Бўлажак адиб университетнинг тўртинчи босқичида
ўқиётганида уни стипендиядан ўчириб ташлайдилар.
Ҳолбуки, барча имтиҳонларни аъло баҳога топширгани учун
“оширилган стипендия” - 50 сўм олар эди (у пайтда бу кат
та пул эди). Талаба нега бундай бўлганини сўраса, ўринли
ва жўяли жавоб берадилар: “Сиз газета таҳририятида иш-
лайсиз. Маош оласиз, қалам ҳақи оласиз. Узоқ-яқиндан кел
ган гуруҳдошларингиз эса ишламайди, стипендия олмаса,
қийналиб қолади. Баъзилари уч баҳога ўқигани учун стипен
дия ҳам олмайди...”.
Талаба-адиб индамай чиқиб кетади. Қизиғи шундаки,
эртасига гуруҳдошлари унга жўяли маслаҳат бериб, шах-
сан факультет деканининг ўзига киришга ундайдилар. Ўша
пайтлардаги декан таниқли олим Анвар Шомақсуд унинг
нима мақсадда кирганини сўрайди. “Тўғри, мен ҳам ўқиб,
ҳам ишлайман, - дейди Ўткир ака. - Аммо фанларни чуқур
ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Баъзилар яхши ўқимай,
имтиҳонлардан ўрта баҳо олаётган бўлса, м енинг айбим
нима? Уларнинг ўқишдан бошқа ташвиши йўқ-ку?”
Декан ўйлаб туриб, талабани ўқишниям, ишниям эплаёт-
гани учун “жазолаш” адолатдан эмаслигини тўғри тушунади
ва стипендияни тиклашга буйруқ чиқаради.
Олийгоҳни битириш арафасида Ўткир Ҳошимов таниқли
олим Воҳид Абдуллаевга ўзи мўлжаллаган диплом иши мав-
зусини таклиф қилиб кирганда, домла сўраб қолади: “Адаш-
масам, сизнинг китобингиз чиққанди, шекилли. Қолаверса,
газета ва журналларда бир қанча қисса ва х^кояларингиз
эълон қилинган. Шуларнинг ўзи ижодий диплом эмасми?
Биз талабаларни нега ўқитамиз?
ё з и ш н и
,
и ж о д
қ и л и ш н и
ўргатиш учун-ку!”
346
'Я р и м аср даф тари' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в
Домланинг маслаҳати билан Ўткир Ҳошимов ижодий
диплом ёқлайди ва “аъло” баҳо олади.
Download Do'stlaringiz bilan baham: |