Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

Англия Банки функциялари 
Англия Банки хоҳлаган бошқа бир банк сингари ўзининг мижозларига 
қатор хизмат турларини кўрсатади. Мижозлар гуруҳини, нисбатан учта 
муҳим гуруҳга бўлиш мумкин: 
1.
Тижорат банклари. Барча клиринг банклари Англия Банкида 
ўзларининг ҳисоб рақамларини очадилар. Клиринг операцияларида Англия 
Банкида очилган клиринг ҳисоб рақамлари ишлатилади. Банклар ҳисоб 
рақамида маълум суммани сақлашлари керак ва уни кўпайтириб юбориш 
ваколатига ҳам эга эмас. (Буюк Британияда фаолият юритаётган барча 
банклар Англия Банкидаги (депозит) ҳисобида жами жалб қилган депозит 
суммасининг 0,35 фоизини сақлаши зарур). Бу ўрнатилган резерв нормаси 
бўлиб, Англия банкининг бош даромад манбаи ҳисобланади.
2.
Бошқа мамлакатларнинг марказий банклари Англия Банкида ҳисоб 
рақамларига эга ва олтинини сақлашади ҳамда Лондонда ўз ишларини 
Англия Банки орқали юритишлари мумкин. 
3.
Ҳукумат ҳисобини Англия Банкида сақлашади, шундай қилиб 
тўловлар, бюджетга солиқлар ва бюджетдан ижтимоий иҳтиёжларга тўловлар 
Англия банкидаги ҳисоб рақамидан амалга оширилади. 
Юқорида қайд этилганларга мувофиқ Англия Банкининг учта биринчи 
функциясини қўрсатиш мумкин: 
1.
Англия Банки тижорат банклари учун хизмат қилади; 
2.
Англия Банки бошқа марказий банклар учун ҳам хизмат қилади; 
3.
Англия Банки ҳукумат учун ҳам хизмат қилади. 
Англия Банкининг бошқа функциялари: 
1.
Монитар сиёсатни амалга оширади. Англия банки сиёсат 
усуллари бўйича маслаҳат беради ва унинг бажарилишига масъулдир, яъни 
жавобгардир. 
2.
Банкноталар эмиссиясини амалга оширади. 
3.
Валюта операциялари ва назоратни амалга оширади, Ғазначилик 
номидан мамлакатнинг олтин валюта резервини бошқаради. 


61 
4.
Кредит муассасалари, валюта ва кредит бозорлари –бутунлай банк 
тизими устидан назоратни амалга оширади. 
5.
Англия Банки – Европа Валюта Институти (ЕМI – European Monetary 
Institute), яъни 1998 йили ташкил этилган Европа марказий банкининг 
аъзосидир.
Англия Банки формал жиҳатдан ҳукуматга бўйсунмайди, лекин Молия 
вазирлиги раҳбарлигида ишлайди. Англия Банки Бошқарувчисининг ваколат 
муддати ҳукуматнинг сайланиш муддатига боғлиқ эмас.
Англия Банкининг баъзи бир функцияларини чуқурроқ ва кенгроқ кўриб 
чиқамиз. 
Англия Банкининг жуда мураккаб ролларидан бири пул-кредит соҳасини 
тартибга солиш ва назорат қилишни бажаришга тўғри келади. Ушбу 
функцияни бажаришда Англия банки миллий иқтисодий сиёсат билан 
уйғунлаштириб, чуқур профессионал билим ҳамда оқилона сиёсий маневрлар 
билан олиб борилиши талаб этилади. Унинг ҳар бир қадамида турадиган 
қарашларнинг доираси ўзгаришсиз кенгаяди ва гоҳида қарама-
қаршиликларга гирифтор бўлади: 

Ички пул сиёсати манфаати фунт стерлингнинг курсини 
барқарорлаштириш вазифаларига гоҳида зид келади; 

Янги заёмлар чиқариш йўли билан бюджет камомадини 
молиялаштириш, ҳукуматни инфляцияга қарши курашиш ҳаракатини 
издан чиқаради; 

Кредит миқдорлари устидан назорат банклар ўртасида рақобатни 
рағбатлантириш билан тўғри келмайди. 
Шунга қарамай, Англияда иқтисодиётни пул-кредит усули билан тартибга 
солиш давлатнинг монополистик аралашувининг муҳим инструментлари 
бири бўлиб қолмоқда, бунда марказий банкнинг роли ниҳоятда каттадир, 
бундан ташқари давлатга қарашли таъсири катта бўлган бирон-бир бошқа 
кредит муассасаси мавжуд эмас.
Марказий банкнинг биринчи мақсади миллий валюта қийматини ушлаб 
туриш ҳисобланади. Пул сиёсати асосан пул улчов бирлиги қийматини реал 
барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир. Буюк Британияда 
пул сиёсати энг аввало фоиз ставкаси билан тартибга солиш ёрдамида амалга 
оширилади.
Ҳозирги вақтда “барқарор баҳо даражаси” тушунчаси кўп давлатларда 
амалий мазмун билан тўлдирилмоқда. Уларни кўпчилигида барқарорлик 
жуда паст даражадаги инфляция билан боғлиқдир. Беқарорлик ҳолатида 
барча айб пул сиёсатини ночор бошқарилишига ёки уни бутунлай йўқлигига 
тақаб қўйилмаслиги керак.Унинг сабаблари, тартибга асосан яна ҳам чуқурда 
яшириниб ётибди. Хуллас ўтган асрнинг 70-йиллари бошларида қисқа 
муддатли барқарорлик мақсади ва баҳолар барқарорлиги нефт инқирози 
таъсири остида ва касаба иттифоқларининг талабларини кучайиши оқибатида 
бир-бирига қарма-қарши ҳолатда юзага келган, бу шароитда марказий 


62 
банклар, аҳволни ўзгартириш учун бирон-бир чора қилишнинг иложи 
бўлмаган.
Ҳозирги пайтда Англияда баҳо барқарорлигига эришишни иккита 
йўналиши мавжуд: 
1.
ўртача инфляция даражасининг 25 % ёки ундан паст даражасига 
эришиш; 
2.
пул сиёсатини амалга ошириш режимида яна ҳам очиқликка 
(эркинликка) эришиш. 
Монитар сиёсатни олиб боришда, яъни энг аввало фоиз ставкаси 
даражасини аниқлашда инфлацион мақсадга етишни таъминлаш Англия 
Банкига ва Ғазначиликка юклатилган (Англия Банки бошқа банклардан 
фарқи ҳукуматга бўйсунмай ҳаракат қила олмайди). 1946 йилда Англия 
Банки тўғрисидаги қабул қилинган АКТга мувофиқ Ғазначиликка Англия 
Банкига кўрсатма чиқариш ваколати берилган, ваҳоланки Ғазначилик ҳеч 
қачон бу ҳуқуқдан фойдаланмаган. Уларни ўртасида муносабат шундайки 
фоиз ставкаси бўйича финал қарорни Молия Вазири қабул қилади. Шунга 
қарамай, Англия Банки қарор қабул қилишда жуда муҳим рол уйнайди. 
Эндиликда Англия Банки Инфляция бўйича (Inflation Report) чораклик 
ҳисоботни, яъни фоиз ставкаси бўйича Вазир ва Бошқарувчининг протокол 
учрашуви бўлиб ўтиб, 6 ҳафтадан кейин чоп этилади, унда информациялар 
чуқур таҳлил этилган мазмунга эга бўлади.
Англия Банки инфляция ва фоиз ставкаси бўйича Ҳисобот тайёрлашда 
эътиборни ички ва ташқи иқтисодий ва монитар омилларга қаратади. Фоиз 
ставкаси бўйича Банк Кенгаши саноатга ва Англияни турли ҳудудийларидаги 
савдога таъсир қилувчи информацияларни ўзгаришини ҳам ҳисобот акс 
эттириб ўтади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish