АДАБИЁТЛАР
Ишмуҳамедов Р, Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар. Тошкент - 2013 йил
Толипов У, Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. Тошкент - 2006 йил
Толипова Ж. Педагогик квалиметрия. Тошкент- 2015 йил.
ЁШ АВЛОДНИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ОДАТЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Тўхтаназаров Қахрамонжон Абдувахобович
Андижон машинасозлик институти
“Гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
Аннотация.Ушбу мақолада келажак пойдевори бўлган ёшларни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, бу борада таълим муассасаларининг олдида турган вазифалар, соғлом турмуш тарзининг тарихий илдизлари, хозирги кунда ёшларни соғлом турмуш тарзига одатлантиришда амалга оширилиши зарур бўлган педагогик масалалар тўғрисида фикр ва мулоҳазалар ёритилган.
Калит сўзлар. Маънан етук, жисмонан соғлом, соғлом турмуш тарзи, жисмоний комиллик, ёт ғоялар, шахсий-мотивацион.
Бугунги кунда давлатимизнинг асосий мақсадларидан бири келажак пойдевори бўлган ёшларни ҳуқуқий, маънавий, маданий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ахлоқий етук мустақил фикрловчи баркамол авлод қилиб вояга етказишдир. Дарҳақиқат, ҳозирда жамиятимизнинг 64% дан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ёшлар жамиятимизда амалга ошрилаётган тарихий жараёнларнинг барча соҳаларида адолатли, маънан етук, жисмонан соғлом, анъаналарга ҳурмат билан ёндашувчи, янгича маънавий тафаккур эгаси бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жамиятимизни миллий қадриятлар асосида, жумладан, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтиришда олий ўқув юртлари олдига жуда катта ва масъулиятли вазифалар қўйилмоқда. Бизнинг мамлакатимизда демократияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, янги инсонни камол топширишнинг муҳим муаммолари амалда ҳал қилинаётган ҳозирги босқичда ёшларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргохларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди-бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси[1.62]. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом авлодни тарбиялаш орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас туйғудир. Ота-боболаримиз қадимий ва бой турмуш тарзи ва оилавий тарбия усулига эгадир. Авлод-аждодларимиз қадимдан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом фарзандларни тарбиялашга алоҳида эътибор берганлар. Соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги ғоялар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу ғояларга уч минг йиллик тарихга эга Зардуштийлик динининг китоби “Авесто”да ҳам алоҳида эътибор берилган. Халқимизнинг тарихий, диний, маданий ёдгорлиги “Авестода фарзандларни жисмоний ва маънавий соғлом қилиб тарбиялашнинг зарурлиги уқтирилади. “Таналарингизга нисбатан қалбингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг”, яъни аввал маънавий дунёингиз мусаффо бўлса, моддий турмушингиз ҳам мукаммал бўлиб бораверади, дейди Ахурамазда”[2.24]. Ўрта Осиё халқларининг маънавий меросида алоҳида эътироф этилиб, ўзига хос ўрин олган бу китобда оила ва унда фарзандларнинг тарбияси уларнинг баркамол бўлиб ўсишига катта эътибор қаратилган. Инсоннинг маънавий ҳамда жисмоний комиллик даражаси асосан оилада шаклланиши, эркак ҳам аёл ҳам оилада тўкинликни таъминлай оладиган соғлом, жисмонан етук бўлиши алоҳида таъкидланган. Соғлом фарзанд туғилиши учун, уни соғлом қилиб тарбиялаш учун оила қураётган ёшлар ўз оилаларида соғлом турмуш тарзи билан ўсган бўлишлари, фарзандларига жисмоний ва маънавий тарбия беришга тайёр бўлишлари талаб қилинган. Инсон бақувват бўлиши билан бирга ахлоқий жиҳатдан ҳам етук бўлиши лозимлигини уқтириб ўтишган. Уларнинг фикрлари бугунги кунда ҳам спорт соҳасида хизмат қилаётган мураббийлар, устозлар ҳамда спортнинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, шуғулланаётган ёшлар ва аҳолини соғломлаштириш учун баркамол этиб тарбиялаш учун қадрлидир”[3.111]. Ўзининг оиласи, халқи ва ватанига садоқатли баркамол шахсларни тарбиялаш муоммолари доимо давлат ва жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келган. Шунга кўра мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб “Республикамизда спортни давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга устувор аҳамият берилаётганлиги ҳамда ҳар томонлама мукаммал қонун ва ташкилий асослари яратилаётганлиги бу йўлда қўйилаётган қадамдир. Шунинг учун ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантириш, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдириш борасида шарт-шароитлар яратиб бериш, болалар оммавий спортини қишлоқ жойларда ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш, Ватанга садоқатли, келажакка ишончи бор, баркамол авлод тарбиялаш мамлакатимзда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълимтарбия соҳасида туб ислоҳотлар рўй бермоқдаки, буни спорт йўналишида ҳам кўришимиз мумкин. Албатта, аҳолига фақат барча моддий шароитларни таъминлаб бериш билан спортни ривожлантириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам фақатгина моддий томондан эмас, балки аҳолининг онгу тафаккурини, халқимизнинг спортга бўлган қизиқишлари, ҳамда эски тузумдан қолган эскича қарашларни ҳам ҳисобга олиб фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятлармизга ёт ва бегона бўлган турли хил хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга даъват этиши табиийдир. Ўзимизга хос тарихий анъаналаримиз ва қадриятларимизни миллий спорт турлари орқали ёшлар онгига сингдиришимиз, ёшларимиз дунёқаришига салбий таъсир қиладиган иллатлардан огоҳ бўлиб, улар орасида спортни оммавийлаштириш усулларини ишлаб чиқишимиз даркор. Спортни ривожлантириш жамиятимизда меҳр-мурувват туйғусини юксалтириш борасидаги мақсадимизга, керак бўлса, сиёсатимизга ҳам жуда катта ҳисса қўшади. Соғлом ҳаёт тарзи индивидларнинг шахсий – мотивацион юзага чиқиши билан боғлиқ бўлиб, бунда ўзининг ижтимоий, руҳий, жисмоний имкониятлари ва қобилиятларини юзага олиб чиқиши асосий ўринда туради. Соғлом ҳаёт тарзининг шакллантирилиши асосида муаллиф томонидан эътибор қаратиш керак бўлган бир қатор жиҳатлар кўрсатиб ўтилади, жумладан одам фаолият кўрсатувчи мавжудот сифатида ўзида бир бутун ҳолатдаги биологик ва ижтимоий хусусиятларни бирлаштиради, соғлом ҳаёт тарзи ижтимоий функцияларнинг тўлиқ ҳолатда амалга оширилишини таъминлаб, ўз таркибига касалликлардан огоҳлантириш жиҳатини ҳам қамраб олади. Хулоса қилиб айтганда, биринчидан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлод ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш орқали мамлакатимизда қуйидаги вазифалар бажарилади: иккинчидан, бу ғоя, аввало фарзандларимизнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб етишига ёрдам беради; иккинчидан, бу ғоя ҳар бир фуқарода ватанпарварлик туйғуларининг қарор топишига кўмаклашади; учинчидан, соғлом авлод ғояси одамларни ҳамиша хушёрликка ва огоҳликка ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |