Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet26/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Фойдаланилган адабиётлар
1. П.И. Иванов, М.Э. Зуфарова. Умумий психология. Дарслик. “Ўзбекистон файласуфлари» миллий жамияти нашриёти, 2008. -480бет.
2. В. Каримова. Психология.Ўқув қўлланма –Т.: “А. Қодирий” номли нашриёти, 2002. -203 бет.
3. В.Каримова, Ф.Акрамова, Г.Очилова, Г. Мусахонова. Педагогика. Психология. Ўқув қўлланма. –Т.:“А. Қодирий” номли нашриёти, 2011. -300бет.

ОИЛАДА ОТА-ОНА ВА БОЛА МУНОСАБАТЛАРИДА ТИЛНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ


Шерматова Дилфуза Якубжановна
E-mail:shermatovadilfuza@mail.ru
НамМҚИ “Ўзбек тили ва адабиёти”
кафедраси катта ўқитувчиси,
НамДУ мустақил изланувчиси

Мақолада оилада ота-она ва бола муносабатларида соф ўзбек тилида сўзлашиш маданиятига эътибор қаратилган. Мактабгача, мактабнинг бошланғич синф, ўсмир ёшдаги болалар билан муносабатда сўзларни қўллашда масъулият ва ўзбекона таълим-тарбия орқали бола қобилиятларини шакллантиришга доир айрим муаммоли вазиятлар таҳлил қилинган.


Калит сўзлар: оила, оилавий муҳит, ота-она, фарзанд, соф ўзбек тилида сўзлашиш, маънавият, маънавий онг, маънавий қашшоқлик.
Оила-маънавий тарбия пойдевори. Чунки инсоннинг келажакда қандай маънавий–маърифий салоҳиятга эга бўлиши оилавий муҳитга боғлиқ. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим ва тарбия борасида бир қатор янги ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Мамлакатимизнинг мустаҳкам бугуни ва порлоқ эртаси айнан, бугун таълим-тарбиянинг қандай шароитда, кимлар томонидан ва қандай мақсадларда сингдирилишига боғлиқдир.
Жамият эртаси бўлган фарзанд оила аъзоси ва тарбияланувчиси ҳисобланади. Тарбия-ёш нуқтаи назаридан бир қатор талабларни бажаришни тақозо этади. Оилада нафақат ота-онанинг ирсий хусусиятлари фарзандда шаклланади, балки уларнинг ўзаро сўзлашув тили, нутқий қобилиятлари, сўзларнинг ўз ўрнида ишлатилиши, мазмун ва моҳият масалалари, одоби, маданияти, феъл-атвори, дунёқараши, ахлоқи, миллий қадрият ва анъаналарга муносабатлари, жамиятда эгаллаган ўрни ва нуфузидан ҳам фарзандлар кўчирма оладилар. Уларга ўхшагиси келади, бор имкониятларини ишга солади, баъзан эса акси бўлиши ҳам мумкин.
Фарзанднинг маънавий баркамоллиги келажакда жамият учун катта муваффақиятлар олиб келиши муқаррар. Бу борада ёшлар тарбиясининг муҳим жиҳатларидан бири тил ва нутқий маданиятдир. Айниқса, бугунги кунда мамлакатимизда соф ўзбек тилида сўзлашиш, ўзбек тилининг давлат тили даражасидаги нуфузини янада ошириш масаласига доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони ҳамда 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаро ўз зиммасига ўзи учун шахсий талабларни қўйиши керак. Жумладан, ПФ-6084-сон Фармонида белгиланган вазифаларга кўра:
Давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш” [1].
Ҳар бир оилада давлат тилига нисбатан тубдан ислоҳот олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бу борада оиланинг масъул шахслари “ота” ҳамда ”она”нинг ҳам зиммасига катта масъулият юкланади.
Оила-фарзанд учун тирик ҳаётнинг биринчи амалиёт макони ҳисобланади. У дастлабки маълумотлар, тушунчалар, турли таъсирлар, ижобий ва салбий вазиятларни оилавий муҳитда бошидан кечиради. Айтиш жоизки, илк бола ҳаётдан андоза оладиган ва қизғин унда иштирок этадиган тажриба майдони бўлган оилавий ҳаёт саҳифалари бир умрлик хотираларни ўзида мужассам этади. Шу жараёнларда ўзаро муносабатлар ифода воситаси “тил” ва унда фойдаланиладиган “сўзлар”дир. Албатта, ўзбек тили миллатимиз тили бўлганлиги учун бенуқсон, равон сўзлашиш ва нутқимизни турли ёт сўзлар билан бузмаслик мақсадга мувофиқдир. Аммо эндигина сўзлашишга киришаётган болага ота-она томонидан тўлиқ ўзбекча сўзламаслик, нутқ талабларининг бузилиши беихтиёр, вақт ўтган сари ўз салбий таъсирини кўрсатади. Негаки, тилимизда ўзга миллат (бошқа миллат тиллари ҳурмат қилинади) сўзларини аралаш ишлатиш одатий ҳолга айланиб қолган. Бола томонидан фикр ва мақсадларни баён этишнинг асосий воситаси ҳисобланган тил эшитилган сўзлар билан аста-секин бойиб боради. Катта ёшдаги инсонлар тилидан андоза олган бугунги ёшлар нутқида рус тилидаги “давай”, ”короче”, ”так что”,только”, ”ответ”, ”привет”, уже”,”конечно” каби бир қатор сўзларнинг фаол қўлланиши сир эмас. ҳолатлари учун ота-оналар ҳам сабабчи бўлмоқдалар. Фарзандлар бу сўзларни ўзбек тили луғатидан ўрин олган сўзлар каби доимий равишда фойдаланишни одат тусига киритадилар. Баъзан, сўзнинг таржима маъносига эътибор қаратмасдан сўзлашув мазмунига зид ҳолда келса-да, ишлатиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, болаликда берилган билим, таълим-тарбия ва кўрсатмалар улар онгида бир умрга сақланиб қолади. Зеро, халқимизда “Ёшликда берилган билим, тошга ўйилган нақшдир” деб бежиз айтилмаган. Айниқса, мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-она билан суҳбатлашиш, меҳр ва эътиборига эҳтиёжининг баландлиги табиий ҳол. Бироқ, ҳар доим ҳам ота-оналар томонидан фарзандларга талаб даражасида вақт ажратилмайди. Уларнинг қизиқишлари ҳисобга олинавермайди. Ота-оналар баъзан, ўз зиммасига бириктирилган вазифаларни мақсадли амалга оширмайдилар, фарзандлар билан шунчаки, юзаки ҳолда вақт ўтказадилар. Бола тилидаги самимий сўзлар тўлиқ тингланмаслиги, ўз вақтида муносабат кўрсатилмаслиги, яъни фарзанд истагидек суҳбатнинг бўлмаслиги аста-секин тарбиявий жараёнларда ўзининг салбий аксини намоён этади.
Ўзбек тили нуфузини ошириш ва сақлашнинг асосий омилларидан бири, уни тўлиқ билиш, тилшунослик қоидаларига ҳамда ўзаро муносабатларда нутқ услублари талабларига риоя этишдир. Бу талаблар дастлаб оилада амалга оширилади. Оилада ота-она билан биргаликда оиланинг бошқа аъзолари ака-укалар, опа-сингиллар, қолаверса, яқин қариндошлар, қўни-қўшни, маҳалланинг ҳам сўзлашув жараёнларидаги нутқий истеъдоди ва маданиятининг аҳамияти катта. Фарзанд эса доимо эътибор ва назоратга олиниши муқаррар.
Ота-она ўртасидаги ўзаро муносабатлар, жиддий вазиятлар фарзанд маънавий камолотига ўз таъсирини ўтказади. Одатимизга кўра, ота оиланинг моддий таъминотчиси. Она эса отанинг топганини исроф қилмай, тежаб-тергаб сарфлаш вазифасини бажарувчи масъул зот. Ҳар икковининг умумий мақсадлари оилани муқаддас сақлаш, таъминлашда ҳамкор, ҳамфикр бўлишдир. Аммо ўзбек хонадонларида кўпроқ фарзанд тарбиясини доимий назоратга олиш оналар зиммасига тушиб қолмоқда. Ўз юмушларидан ортмаган ота-оналар озгина бўлсада, эътиборсизлик қилсалар, кўплаб тарбия жараёнларида нохушликлар рўй бериши мумкин.
Абдулла Авлонийнинг”Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” китобидаги “Тарбиянинг замони” бобида шундай жумлалар бор.
“Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғилган кундан бошламак, вужудимизни кувватландурмак, фикримизни нурландурмак, ахлоқимизни гўзалландурмак, зеҳнимизни равшанландурмак лозим экан.Тарбияни кимлар қилур, қайда қилинур?- деган савол келадур. Бу саволга биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур“[2]
“Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” [3].
Ҳаётимизда учраб турадиган айрим тарбия иллатларининг илдизи айнан, ота-онанинг фарзандларига эътиборсизлиги, одатий, оилавий сўзлашувда сўзларни қўллашда бепарволик, тилни менсимаслик ҳолларига мисоллар келтириб ўтамиз.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish