Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 0,57 Mb.
bet23/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Мирзиёев Ш.М “Эркин ва фаравон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”.-Тошкент: “Ўзбеистон НМИУ, 2016-56 6.
2. Ҳайитова Ф.А “Китобхонлик – миллат кўзгуси” конференциялар тўплами. Тошкент, 2018
3. Холмўминова О. Ж “Оила – таълим ва тарбия субъекти сифатида”, конференциялар тўплами. Самарқанд, 2018.
4. “Kitob va kitobxonlik – inson ma’naviyati ko‘zgusi” internet ma’lumotlari http://www.uzdon.uz/uz/news/info/events/873/
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА УНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
Х.Тўраев-Андижон машинасозлик институти “Гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчи тураев67@gmail.com
Аннотация: Ушбу мақолада барқарор турмуш тарзини соғлом асосга қуриш феномени антик даврдан то шу кунгача турли илмий-назарий таъриф ва талқинларга эгалиги, унинг ҳозирги таърифида соғлом турмуш тарзининг жисмоний маданияти, баркамол авлод тарбияси мазмуни ўзига хос ўрин тутиши юзасидан фикрлар берилган
Калит сўзлар:соғлом турмуш тарзи, гигиена, назарий ва амалий билимлар
Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан асос-ланган ўзига хос турмуш тарзи таркиб топмоқда. Бундай барқарор тараққиётни белгиловчи муҳим омил соғлом ҳаёт, миллат саломатлиги негизини ташкил қилади.
Барқарор турмуш тарзини соғлом асосга қуриш феномени антик даврдан то шу кунгача турли илмий-назарий таъриф ва талқинларга эга. Унинг ҳозирги таърифида соғлом турмуш тарзининг жисмоний маданияти, баркамол авлод тарбияси мазмуни ўзига хос ўрин тутади.
Умумий ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилувчи шахс ижтимоий-касбий функцияларни бажаришида организмни ички қувват заҳиралари асо-сида ривожлантириш, бойитиш, ташқи муҳитнинг турли таъсирларига тез мослаша олиш хусусиятларини шакллантириш қобилияти соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти деб эътироф қилинади.
Жисмоний камолотга эришиш соғлом турмуш тарзи жисмоний мадани-яти таркибида рационал кун тартиби унинг кундалик, ҳафталик, ойлик, йиллик, керак бўлса, умр охиригача «оптимал» деб белгиланган ҳаракат фа-оллиги даражаси билан боғлиқдир. Унга оид назарий ва амалий билим-малакалар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотлари орқали шаклланади.
Жамият ривожланишининг ҳозирги давр босқичида баркамол инсонни тарбиялаш энг асосий,кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалардан биридир. Президентимиз таъкидлаганидек:“Соғлом авлодни тарбиялаш буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир”.Шундай экан, мамалакатимизда соғлом авлод дастури ҳаракатининг кенг тус олгани, таълим-тарбия тизимининг тубдан ислоҳ этилаётгани ҳам ана шу улуғвор вазифани амалга ошириш ёълидаги қадамдир.[1]
Комил инсон руҳан тетик, ақлан етук, жисмонан бақувват бўлмоғи керак. Инсоннинг ақлий,ахлоқий ва жисмоний сифатларини ривожлантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, иш қобилиятини ошириш,жамоаларда қулай соғлом муҳитни яратишнинг кўп қиррали жараёнида жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги кўзга ташланмоқда. Ёш авлодни ҳар томонлама етук,соғлом ва чиниққан қилиб тарбиялаш педагог ва тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, ота-оналар ва
кенг жамоатчилик олдида турган юксак вазифалардан биридир
Ҳукуматимиз томонидан ўсиб келаётган авлоднинг саломатлигини яхшилаш ва ҳимоя қилиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод” жамғармаси тузилди ва “Соғлом авлод”ордени таъсис этилди. Она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат аҳамиятига молик масалалардан биридир.
Ватан ва жамият соғлом инсонларнинг онгли фаолияти натижасида равнақ топади. Айниқса, Ватан тараққиётининг келажаги ёш авлод зиммасига тушади. Соғглом авлодни шакллантириш ва тарбиялашнинг йўл-йўриқлари, усул ва услубиятлари мавжуд бўлиб, унинг омиллари ҳам кўп. Бола тарбияси энг маъсулиятли, баъзан эса оғир, бироқ айни вақтда олийжаноб ва қувончли вазифа ҳисобланади, бола тарбияси билан ота-оналар, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва мактабларнинг муаллимлари шуғулланадилар. Мактабларда ўтказиладиган таълим-тарбия болаларнинг ёшига хос анатомик-физиологик хусусиятларини ва гигиена талабларини ҳисобга олмасдан уюштирилса, бу улар организмининг ривожланишида турли салбий ўзгаришлар юзага келтириши мумкин. Ақлий меҳнат билан шуғуллангандан кейин, албатта, дам олиш, бадантарбия машқлари билан шуғулланиш лозим (керишиш, гавдани пастга эгиш, ўтириб-туриш) ва ҳатто, уй ичида айланиб юриш чарчоқни ёзиб,иш қобилиятини тиклайди.
Мускулларни фаоллаштиришнинг ўта муҳимлиги, самарали (оптимал) жисмоний ҳаракатларнинг саломатликка ижобий таъсири қандай намоён бў-лади? Бу масалани тадқиқотчи Ю.И.Евсеев (2008) “Фаол ишлаётган мушак-лар, мускуллар, импульслар оқимини юзага келтириш назарияси” асосида изоҳлайди. Бунда ҳаракатдаги бу импульслар организмда модда алмашинуви, асаб системаси ва бошқа барча органлар фаолиятини барқарорлаштириш, тўқи-маларнинг кислороддан фойдаланиш ҳолатини яхшилаш, танада ортиқ-ча ёғ ҳосил бўлиш ва тўпланишига йўл қўймаслик ҳамда ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларидан организмни ҳимояланиш қобилиятини кучайтиради, деган хулоса келиб чиқади.
Агар ҳаракат фаолиятига жалб қилинган мушаклар гуруҳи етарли даражада тонус, таранглик ёки зарурий даражада ривожланганлик, жисмоний тайёргарликка эга бўлмаса им-пульсларнинг ички органларга таъсири суст бўлиши, органлар иши нормал кечишига салбий таъсир қилиши, ривожланган мушаклар эса фақат чиройли кўриниш, адл қадди-қомад учун етарли эмаслиги ўз-ўзидан аён. Жисмоний камолотга бефарқ қаровчи, ҳаракатни ёқтирмайдиган турмуш тарзи билан ҳаёт кечирувчи ёки суст ҳаракатланувчи шахс мушаклари ривожлан-маган-лиги оқибатида имплуьсларда қувват даражаси ва унинг таъсир кучи пасаяди, бу нарса бош мия, сўнг бошқа ички органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Натижада нерв ҳужайлари қувват заҳираси, иммуниал ҳимоя даражаси кескин пасайиб, ошқозон-ичак тракти, остеохандроз, радикулит ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи кучаяди, модда алмашинуви бўзилади, ёғ ҳ-жайралари кўпаяди, тана массаси ортади. Бу дегани вазн ортиши, юрак, оёқ, қўл, бўғинлар, нафас ва бошқа аъзолар фаолияти қийинлашади, организмда ҳаётий заҳиралар тез ва бесамар сарфланади демакдир. Бинобарин, “жисмоний маданият-ҳаракатлар занжири. Қачонки, бу занжир ўзилса, инсон ум-ри ҳам ўзилади”[2].
Асримизнинг асосий хусусиятларидан бири замондошимиз ҳаракат фаоллигининг чекланиб қол-ганлигидир. Бундан 100 йил аввал 96% меҳнат мушаклар кучи ва қуввати ҳисобига бажарилган (академик И.А.Берг) бўлса, ҳозир инсон фаолиятининг 99% ни механизмларга юклатилган. Гиподинамия, гипокенезия, чегараланган жисмоний юкламалар организм функционал ҳолати камайиб кетишига олиб келмоқда, руҳий сусткашликлар натижасида бу жараён янада тезлашиб бормоқда. Ўзоқ умр кўрувчилар ҳаёт тарзини ўрганиш улар орасида ўта ҳара-катчанлиги боис умуман пессимистлар, ҳар нарсадан камчилик ахтарувчилар, ҳаётдан норизо, жаҳлдор, димоғдор, одамлар камлиги аниқланган. Демак, “Жаҳлдорлар ўзоқ яшамайди” деган ибора бежизга айтилмаган.
Жисмоний камолотга эришишдаги фаоллик талаб даражасида бўлса, субъектнинг эмоционал ҳолати юқори, кайфияти яхши бўлади, юзида қи-зиллик, мускулларида“хурсандчилик” жўш уриб туради, бинобарин, жисмоний машқ билан шуғулланиш инсон мускулларига тетиклик бағишлайди, организмнинг жисмоний юклама, тизимли машқларга кўникиши таъминлайди. Бу - соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини эгаллашнинг дастлабки қадами ҳисобланади.
Шундай қилиб, шаклланаётган ёш авлод соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти соҳиби сифатида ўзида жисмоний ва маънавий гўзалликни уйғунлаштирмоғи лозим.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish