Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш


ЁШЛАРНИНГ КРЕАТИВ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 0,57 Mb.
bet22/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

ЁШЛАРНИНГ КРЕАТИВ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ АҲАМИЯТИ.
Рахмонова Дилнура Саидовна
Андижон машинасозлик институти
Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти
Олимжонов Пахлавон Фарходжон ўғли
иқтидорли талаба
Аннотация: ушбу мақолада, ёшларнинг креатив қобилиятини ривожланишида оила муҳитининг аҳамияти ҳақида фикр билдирилган бўлиб, унда оила китобхонлиги фарзандларнинг дарсга тайёргарлиги, уй вазифасини бажариш билан боғлиқ жараён ижодий қобилиятини ривожлантириши ёритилган.
Калит сўзлар: оила, бола, китобхонлик, ота-она намунаси, савол-жавоб, баҳс-мунозара, синфдан ташқари тадбирлар, ижодкорлик, тинглаш, китоб.
Мустақил Ўзбекистоннинг равнақи учун олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги кенг кўламли ишлар, жамият тараққиётини таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини жорий этиш, шунингдек, мустақил фикр эгаси, эркин ва ижодкор шахсни тарбиялаб вояга етказишда алоҳида аҳамият касб этмокда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган мустақил ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун долзарб аҳамиятга эта бўлган масала ҳисобланади”, - деган фикрлари ҳар биримиздан катта масъулиятни талаб қилади. Тараққиёт шиддат билан ҳаёт тарзимизга кириб келаётган бир даврда бир-биридан мураккаб техника ва технологиялар ёшларимиз онгу шууридан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Бундай вазиятда ўқувчига бирор янги билим бериш, уни ўқиш ва изланишга ўргатиш учун ўқитувчидан жуда катта маҳорат талаб қилиниши бор гaп.[1, 12]
Маълумки, халқимизнинг ажойиб удумлари, анъаналари беҳисоб. Аммо улар орасида бир анъана борки, у ҳақда ҳар қанча сўзласанг шунчалик оз. Бу - китоб билан боғлиқ анъана. Китоб яқин йилларда пайдо бўлган эмас. Китоб-бир неча минг йиллар аввал пайдо бўлган ва қадим-қадимдан мукаддас саналиб келинган. Китоб-инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатгўйи ҳисобланади. Умуман олганда китоб уни яратган маънавий халқнинг бебаҳо бойлигидир. Китоб ҳаёт дарслиги, барча билимлар асоси халқ ва элатлар тарихидан хабар берувчи асосий манбаа сифатида қаралади. Ўтмишдан ҳикоя қилувчи тарих, бугунни акс эттирувчи кўзгу, эртанги кунни айтиб берувчи мўъжиза – китобдир. Китоб кўрмаган одам нодондир, китоб кўрмаган уй қоронғизимистондир. Қадимги даврларда ҳам китоб ўқиган инсонларнинг ҳурмати ўзгача бўлиб, уларга юксак обрў-эътиборга эга бўлишган. Тарихга назар соладиган бўлсак, бирон бир халққа душман бостириб кирса, унинг кутубхоналарини ёндириб юборган, донишманд инсонларини эса қатил эттирган. Бу орқали ўша жамиятни ўзлигидан, тарихидан, бугунидан ва келажагидан айирмокчи бўлган. Бундан кўриниб турибдики китоб давлатнинг асосини пайдо этишдаги асосий қурол ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда ёшларимиз китобга меҳри сезиларли даражада сусайиб бормокда. Оилавий анъаналарга китоб танлаш, кундалик суҳбатларда турли асарлардаги воқеаларни солиштириш, вазиятдан чиқишда намуна сифатида фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Ота-она синчков психолог, нозик дидли педагог, боланинг келажагини яратувчи башоратгўй бўлиши лозим. Агар ота-она боладаги истеъдод куртакларини ўз вақтида сезиб, уларнинг ривожланишига шароит яратиб бера олса, бола шахсининг креатив китобхон бўлиб камол топишига катта йўл очади.[3.1] Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан. Мутолаа ёзувчилик қобилиятини ривожлантиради. Китоб ўқиш жараёнида муаллифнинг ёзиш услуби ҳам ўқувчига таъсир кўрсатади. Мусиқа тинглаш жараёнида мусиқачининг услуби тингловчига ўтгани сингари ёзувчининг услуби ҳам ўқувчининг ёзиш услубига таъсир ўтказади. Мутолаа чет тилини ўрганишни осонлаштиради. Доимий равишда китоб ўқиш бошка тилларни ўрганишга, янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради. Чунки доимий равишда китоб ўқиб юрган инсоннинг эсда сақлаш қобилаяти ҳам ривожланиб боради. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради. Қанчалик ғалати туюлмасин, китоб ўқиш тинглаш қобилиятини оширади, бошқаларни осон тушунишга ёрдам беради. Оилада бошқа инсонлар гапини бўлмасдан эшитишга ҳам ўрганади. Чунки китоб ўқиш учун сабрли бўлиш керак инсон, мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.[3.2]
Обафеми Аволау университети педагоглари таълим олувчиларнинг машғулотларига мавзули комиксларни киритишганида, суратлар ва сўзлар аралашмаси болаларнинг ижодкорлик қобилиятларини оширишини аниқлашди. Китоблар катталарга ҳам ана шундай таъсир кўрсатади. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди.[4,42] Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараёнида ота-оналар ва болалар ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо бўлмайди. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиришади. [5,8]
Китобхон оила фарзандлари, келажакда ўз ўрнига эга, мустақил фикрга, ҳар қандай муаммоли вазиятда ҳам чиройли ечим топиб, ижобий хулоса чиқара оладилар. Таълимдан ташқари берилган барча мустақил ишларни бажаришда ота-онага катта масъулият юклайди, улар ўқитувчи билан теппа-тенг фаолият олиб боришсагина кутилган натижага еришилади. Негаки, ўйин фаолиятидан эндигина синф-дарс тизими, таълим-тарбияга қадам қўйган вақтда ўқувчини бездириб қўйиши – унинг қизиқишларини сўндиришга олиб келиши мумкин. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, китобхон оилада камол топган фарзандлар ҳеч камида ижодкор, машҳур шоир ёки ёзувчи бўлиши аждодларимиз намунаси орқали барчамизга маълум. Ота ва она бола тарбиясида баб-баравар масъулиятлидир, дейди Довоний. Албатта, мана шу маъсулиятни ота-она биргаликда ҳис қилиб, оилавий китобхонликка – фарзанди, оила камолоти учун биргаликда ҳаракат қилсалар, бундай оила, ўқувчиларнинг креатив қобилиятини ривожлантиришда чинакам таълим субъекти ҳисобланади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish