Эритма ёрдамчи электрофаол моддалик электролити индикатор билан бирга қуйилган ёрдамчи модданинг ўзи фон электролит вазифасини бажарса бошқа фан электролити қуйишга хожат қолмайди


-чи бобга доир мисол ва масалалар



Download 1,93 Mb.
bet4/10
Sana11.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#776961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 bob 3 часть

10.7 10-чи бобга доир мисол ва масалалар


10.7.1 Мисоллар
1. Мис катионлари концентрацияси с(Cu2+) = 0.1 моль / дм3 фаоллик коэффициенти f (Cu2+) = 0.45 бўлган хона хароратида мис электродини Cu2+/ Cu (биринчи тур электроди) шартли потенциалининг хақиқий қийматини ҳисобланг. Хона хароратида мис электродининг стандарт потенциали Е = 0.345В.
Ечилиши: Исталган электрод потенциалининг абсолют қийматини ҳисоблаш мумкин эмас. Одатда шартли нисбий яъни стандарт водород электродига нисбатан потенциали аниқланади. Водород электродининг потенциали

Pt1 H2(p(H2) = 1 aтм / H+(a(H+) = 1)


шартли равишда нолга тенг деб қабул қилинади. (аслида нолдан фарқли). Шундай холда мис электродининг шартли потенциалининг хаққий қиймати мис электроди (қуйидаги схемани ўнг томонига ёзилади) ва стандарт водород электроди (схемани чап томонига ёзилади) дан тузилган галваник занжирнинг ЭЮКга тенг бўлади.


Pt1H2(p(H2) = 1aтм) / H+(a(H+) = 1 //Cu2+ / Cu/Pt


Бу ерда (p(H2) = 1aтм – водород газининг парциал босими. Электрик занжирда ортиқча туташ потенциаллар фарқи бўлмаслиги учун галваник занжирнинг иккала учи бир жинсли фаза (айни холда платина метали)дан тузилган.


Мазкур қайтар тартибда ишлайдиган галваник элементнинг ўнг томонидаги электродда:

Cu2+ + 2e = Cu


Чап электродда:
H2 = 2H+ + 2e
реакциялар боради.
Галваник элементдаги жамланма электрод реакция:

Cu2+ + H2 = Cu + 2H+


Бу занжирни ЭЮК яъни мис электродини шартли потенциалини хақиқий қиймати хона хароратида



Бу ерда E0 – мис электродининг стандарт потенциали


Соф мис металини фаоллиги a(Cu) = 1 (харқандай тозза қаттиқ модда учун фаоллик бирга тенг деб қабул қилинади). Шартига кўра a(H2) = р(H2) – 1 атм, чунки юқори бўлмаган босимда газнинг фаоллиги унинг парциал босимига тенг деб олинади. a(H+)=1 ва Е0 – 0.345 В. Шунинг учун

Мис катионларини фаоллиги


a(Cu2+)=f (Cu2+) с(Cu2+) = 0.45∙0.1 = 0.045
мис электродини шартли потенциалининг хақиқий қиймати қуйидагига тенг:
Е = 0,345+0.0295 lg 0.045 = 0.305В
2. Ҳарорат Т – 298 К, калий хлорид эритмасини концентрацияси – 0.1 моль/дм3, хлорид ионининг фаоллик коэффициенти f(Cl-) = 0.755, каломель электродининг стандарт потен-циали Е0 = 0,2682 В эканлигини билган холда иккинчи тур электрод, - каломель электроди Hg / Hg2Cl2КCl шартли реал потенциал қийматини ҳисобланг.
Ечилиши. Каломель электродининг шартли реал потенциали стандарт водород электроди (схемани чап томонига ёзилган) ва коломель электродидан (схемани ўнг томонига ёзилган) тузилган галваник элементнинг ЭЮКга тенг.
Pt, H2(p(H2) = 1 atm) / H+(a(H+) = 1 //KCl,Hg2Cl2/Hg/Pt
Мазкур галваник элементда қуйидаги электрод реакциялар содир бўлади:
Ўнг томондаги электродда: Hg2Cl2 + 2e = 2Hg+2Cl‾
Чап электродда: H2 = 2H++2e
Жамланма электрокимёвий реакция
Hq2Cl2 + H2 = 2Hg + 2H+ + 2Cl
ЭЮК ҳисобланадиган Нерист тенгламаси



бу ерда E0 – каломель электродини шартли стандарт потенциали; а(Hg) = 1, а(Hg2Cl2)=1 (қаттиқ тозза моддалардаги каби) a(Hg) = 1, a(H2) = p(H2) = 1 (стандарт водород электроди учун
Бинобарин,

Масалани шартига кўра, E0=0.2682В. Xлорид ионини фаоллиги
a(Cl-)=f(Cl-)c(Cl-) = 0.755∙0.1 = 0.0755B
Натижада:
E = 0.2682-0.059 lg 0.0755 = 0.3344 B
3. Хона хароратида хингидрон электроди (оксидланиш-қайтарилиш электроди) нинг стандарт потенциали, эритмани рН қиймати рН-3.0 бўлганда E0=0.699В га тенг бўлса хингидрон электродини шартли, хақиқий потенциалини ҳисобланг.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish