Жавоби: 6 мг.
14. 10 см
3 таҳлил этилувчи хлорид (HCl) кислота эритмаси ОН ионлари билан доимий i=3мA токда фенолфтолеин индикатори иштирокида кулонометрик титрланди. 3 минут 30 секунд ўтгач индикаторни ранги ўзгаради. Айни шундай шароитда пуч титрлаш учун 10 секунд сарфланди. Таҳлил этилган эритма HCl титри мг/см
3 да ҳисобланг.
Жавоби: 0.02267 мг/см3.
15. Таҳлил этилувчи калийперманганат 4.00 см
3 эритмаси ўзгармас токда i=50 мА, ферроин индикатори иштирокида электрогенерацияланган темир (II) билан кулонометрик титрланди. Эритмани ранги 386 секунд ўтгач ўзгарди. Таҳлил этилган эритмадаги калий перманганат моляр концентрациясини ҳисобланг.
Жавоби: 0.0100 моль/дм3.
16. Дори препаратдаги аскорбин кислота миқдорини кулонометрик титрлаш усулида аниқлаш учун, препарат таблеткаси 200 см
3 ҳажмли ўлчов колбасада,
дистилланган сув билан эритиб, дастлабки таҳлил этилувчи эритма тайёрланди. Шу эритмадан Мор пипеткаси воситасида 10 см
3 ўлчаб кулонометрик ячейкага қуйилди ва 10 см
3 0.1 молярлик калий бромид эритмаси қўшилди. Сўнгра 6 минут 26 секунд давомида ўзгармас i=70 мА токда электргенерацияланган молекуляр бром билан аскарбин кислота кулонометрик усулда титрланди. Аскорбин кислотанинг битта молекуласи икки атом бром билан реакцияга киришиб дегидроаскорбин кислота хосил қилади. Аскорбин кислотанинг моляр массаси С
6Н
8О
6 176.13 г/мол эканлигини билган холда таблетка таркибида унинг массасини ҳисобланг.
Жавоби: 0.4932 г.
17. Сувдаги фенолни кулонометрик усулда аниқлаш учун таҳлил эгилувчи сувнинг 100 см
3 ҳажми ўлчаниб кулонометрик ячейкага қуйилди кислота (фенол учун етарли бўлганидан ортиқча миқдорда) калий бромид қўшиб электрогенерацияланган молекуляр бром билан сувдаги фенол ўзгармас i=30 м А токда, кулонометрик титрланди. Қуйидаги реакция тугалланиши учун 8 минут 20 секунд вақт сарфланди.
C6H5OH + 3Br2 = Br3C6H2OH + 3HBr
Таҳлил этилган эритмадаги фенолни мкг/см3 бирликдаги миқдорини ҳисобланг. Фенолнинг моляр массаси 94.117 г/моль.
Жавоби: 24.4 мкг/см3.
1
8. 100 секунд ўтгач (индикатор) крахмалда кўк ранг намоён бўлиши учун 3.16 мг натрий тиосульфат электрогенерацияланган молекуляр йод билан ўзгармас токни қандай қийматида кулонометрик титрланиши лозим.
Жавоби: 19.3 мА.
19. Кучсиз ишқорий таҳлил этилувчи эритма
таркибидаги арсенит иони AsO33- электрогенерацияланган
молекуляр йод I2 билан, крахмал индикатори иштирокида ўзгармас i=2.5∙10
-3 м А токда кулонометрик усулда титрланади. Титрлаш жараёнида қуйидаги реакция кечади.
AsO
32- + I
2+H
2O =
AsO
43- + 25+2H
+
Титрлаш бошланган вақтдан 6 минут 26 секунд ўтгач эритмада кўк ранг хосил бўлди. Таҳлил этилган эритмадаги мишьяк (III) массасини аниқланг.
Жавоби: 0.375 мг.