Жавоби: 0.4000 моль/дм3.
9. Сульфамид препаратининг тортими 10 см3 суюлтирилган хлорид кислотада эритилиб, таҳлил этилувчи эритма тайёрланди ва тайёрланган эритма 100 см3 гача суюлтирилиб, текширилувчи эритма тайёрланди. Тайёрланган текширилувчи эритмани 0.05 моль/дм3 NaNO2 натрий нитрит эритмаси билан потенциометрик усулда титрлаб қуйидаги натижалар олинди (V-қўшилган титрант ҳажми, Е-занжирнинг ЭЮКи).
V, cм3 15 15.05 15.10 15.15 15.20 15.25
Е, мВ 320 340 450 568 610 615
Таҳлил этилган эритмадаги сульфамид препарати моляр концентрациясини ҳисобланг. Жавоби: 7.575∙10-2 моль/дм3.
10. 250С хароратда барий хлорид эритмасини солиштирма ва эквивалент электр ўтказувчанлиги тегишлича 1.191∙10-3 Ом.см-1 (тоза сувни электр ўтказувчанлик қиймати айириб ташланган) ва 119.1 Ом см-2 моль. Таҳлил этилган барий хлорид эритмасини моляр эквивалент (нормал) концентрацияси ва моляр концентрациясини ҳисобланг.
Жавоби: 0.01 моль/дм3 0.005 моль/дм3.
11. 25оС да кумуш хлориди АqCl тўйинган сувли эритмасининг солиштирма электр ўтказувчанлиги =3.41∙10-6 Ом∙см-1 ўша хароратда тоза сувнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги (Н2О)=1.6∙10-6 Ом∙см-1. Агар кумуш иони ва хлорид иони 250С даги чегаравий харакатчанлиги о(Аq) = 62.2 0(Cl-) = 76.4 Oм cм2 моль бўлса кумуш хлоридини тўйинган эритмасининг моляр эрувчанлиги ва эрувчанлик кўпайтмасини ҳисобланг. Жавоби: 1.31 моль/дм3, 1.72∙10-10.
12. Дори препаратидаги фолий кислотасини полярографик усулда аниқлаш учун препаратнинг 0.570 г тортими 50 см3 0.05 моль/дм3 концентрациялик натрий карбонат эритмасида эритилди. Тайёрланган эритмани 5 см3 ҳажми олиниб унга 5 см3 0.05 моль/дм3 концентрацияли натрий карбонат эритмаси ва 0.1 молярли аммоний хлорид эритмасини 10 см3 30% лик спиртдаги қўшилиб, 20 см3 текширилувчи эритма тайёрланди. Ана шу эритма (25 ± 0.5оС) термостатланган полярографик ячейкага қўйилди. Эритма орқали (унда эриган кислородни йўқотиш учун) азот гази ўтказилди. Текширилувчи эритма полярографияланиб, ёзилган полярограммада полярография тўлқин баландлиги h(X)=28 эканлиги аниқланди. Фолий кислота стандарт намунаси 0.0500 г тортими 50 см3 0.05 молярлик натрий карбонат эритмасида эритилди. Мазкур эритмадан кетма кет 3.4.6.7 ва 8 см3 хажмли аликваталар олиниб хар бирини ҳажми 10 см3 бўлгунча натрий карбонат, 10 см3 дан 30% спиртдаги 0.1 молярлик аммоний хлорид эритмасидан қўшиб 5 та стандарт эритма тайёрланди. Стандарт эритмалар, юқоридагидек шароитда, полярографияланганда қуйидаги натижалар олинди:
V , cм3 3 4 6 4 8
h 15 20 30 35 40
Даражали чизма ва стандарт эритмалар усулида дори препарат таркибидаги фолий кислота масса улушини (фоизда) аниқланг.
Жавоби: 98.25%.
13. Рух Zn2+ катионларини полярографик аниқлаш учун таркибида (полярографик мак-симумни йўқотиш учун) желатина ва (фон электролит) сифатида калий хлорид қўшилган 50 см3 таҳлил этилувчи рух сульфат эритмасидан 20 см3 ўлчаб олиб, термостатланган полярографик ячейкага қуйилди (эриган кислородни йўқотиш мақсадида) эритмадан водород гази ўтказилди. Полярографиялаш натижасида полярографик тўлқин баландлиги 12 бирлик эканлиги аниқланди. Стандарт эритма тайёрланди. Бунинг учун таркибида 0.5 мг/см3 рух ионлари бўлган 10 см3 рух сулфат эритмасига бир неча томчи желатина эритмаси қўшиб 50 см3 гача калий хлорид фон эритмасидан қўшилди. Стандарт эритмасининг 20 см3 ҳажми таҳлил этилувчи эритма полярографияланган шароитда ўлчаб полярографик тўлқин баландлиги 10-бирликга тенг бўлган полярограмма хосил қилинди. Стандарт эритмалар усулида таҳлил этилган эритмадаги рух катионлари массасини ҳисобланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |