Эритмага ботирилган электрод потенциали эритмадага эриган модданинг миқдорига қараб ўзгаради. Демак электрод потенциалининг ўзгаришини ўлчаш йўли билан модданинг миқдор анализини ўтказиш мумкин.
Потенциометрик анализ методи аниқланиши керак бўлган модда эритмасига ботирилган иккита электроднинг потециаллар айирмасини ўлчашга асосланган.
Нернст тенгламаси бўйича аниқланадиган индикатор электроднинг потенциали эритма концентрациясига пропорционалдир.
Лекин индикатор электроднинг потенциалини тўғридан-тўғри ўлчаб бўлмайди. Унинг потенциали амалиётда индикатор электрод ва солиштирма электродлардан тузилган гаьваник элементнинг электр юритувчи кучи(э.ю.к)қиймати билан ўлчанади.
Еинд.эл.Е гальваник Есолиштирма=const
Аммо, қуйидаги сабабларга кўра вольтметрни электродларга тўғридан-тўғри улаб аниқлаш мумкин:
Вольтметрнинг ишлаши учун маълум миқдордаги электр токи керак. Агар бу токни тузилган тузилган гальваник элемент ҳосил қиладиган бўлса, у ҳолда реакцияга киришувчи моддалар концентрациясининг ўзгариши натижасида, шу гальваник элемент потенциалининг пасайиши кузатилади.
Элементнинг ички қаршилиги ҳамкучланишнинг пасайишига олиб келади. Шунинг учун элементнинг ўлчанадиган потенциали унинг реал потенциалидан кичик бўлади.
Элемент потенциалининг ҳақиқий қийматини олиш учун, ўлчаш жараёнида ундан кам миқдордаги ток туриши керак. Бу талабларга жавоб берадиган ўлчов асбоби потециометрдир.
АВ-кучланишни чизиқли бўлувчи
RАС=КАС
К-пропорционаллик коэффициенти
G-гальванометр
S-қайта улагич
S-занжирга номаълум ячейкани (ЕХ) улашда ёки потенциали маълум бўлган стандарт элемент (ЕS) ни ўлчашда ишлатилади.
Ом қонунига биноан
ЕАВ=IRAB=KIAB
EAC=IRAC=К*IAC
EpEx EEs
Биринчи тенгламани иккинчисига бўлсак, у ҳолда
бундан
бўлади.
;
Агар ЕАС=ES ва ЕАС=Ех бўлса,
G. К дан тузилган занжирда ток бўлмайди
Бу пайтда занжир орқали Р батареядан узлуксиз ток ўтади. Бу шароитдан фойдаланиб кетма –кет С нинг шундай нуқтаси топиладики унда G орқали ток ўтмайдиган бўлсин ва номаълум ячейканинг Э.Ю.К. и стандарт элементнинг э.ю.к. ига нисбатан топилади.
Биринчи тенгламани иккинчисига бўлиб қуйидагини топамиз:
бундан
бўлади.
Шундай қилиб иккита чизиқли соҳани ўлчаб ва стандарт элементнинг Э.Ю.К ини билган ҳолда ЕХ ни топиш мумкин. Бундай ўлчашларда Вестоннинг стандарт элементи қўлланилади.
Текширилаётган элементнинг э.ю.к. ини аниқлаш учун юқоридаги формуладани фойдаланилади. Элементнинг схемаси Cd(Hg)CdSO4*8/3 H2O (тўйинган), HgSO4(тўйинган) / Hg Cd(Hg) амальгама. Элементдан ток ўтаётган электродда қуйидаги ярим реакциялар содир бўлади:
Cd(Hg)Cd2++Hg(суюуқ)+2e- анод
Hg2++2e- 2Hg(суюуқ)
Температура 250С бўлганда Вестон элементининг стандарт потенциали Е0=1,10183в.
Потенциалларни тўғридан-тўғри ўлчаш асбоблари Бундай асбобларга электрон-вольтметрлари киради.
Электрон-вольтметрлари занжирда ток кучи 10-12-10-14 а бўлганда ишлайди ва улар уланганда аниқланаётган элемент потенциали ўзгармайди. Бундай асбоблар pH-метрлар дейилади ва уларнинг шкалалари милливольтларда даражаланган бўлади.
Потенциометрларда ишлатиладиган электродлар. Индикатор электроди потенциалининг ўзгаришини кузатиш учун уни потенциали маълум бўлган бошқа электрод билан гальваник элементда улаш керак. Бундай электрод солиштирма элк\ектрод дейилади.
Солиштирма электролдарга қўйиладиган талаблар:
Потенциали маълум ва доимий бўлиши;
Потенциал аниқланаётган модда концентрацияси ва таркибига умуман боғлиқ бўлмаслиги;