Фронт ортидаги фидойилар
1.Фидокор раис Қурбонов Рўзибой 1898-йилда туғилган. 1942-йилда Катқалъа қишлоғидаги ”Қизил октабрь” жамоа хўжалиги бошқаруви раиси лавозимида ишлаб фронт ортини мустаҳкамлашда ва ғалабага жамоа билан бирга ўз хиссасини қўшган Бўйрачилик меҳнаткаш инсон. “Қишлоқ деҳқонининг фаровонликка эришаётганлиги мени ғоят қувонтирар эди”,-дея ёзади у ўзининг таржимаи ҳолида.
-Бутун онгли ҳаётим халқ бахт-саодати, юрт фаровонлиги йўлидаги фидокороно меҳнат билан ўтганидан фахрланиб яшайман” .Катта ва шон-шарафга тўла ҳаёт йўлини босиб ўтган Рўзибой ота Қурбонов юқоридаги сатрларни ўз қўли билан 1958-йил кексалик нафақасига чиқиш чоғида ёзган.
Фронт орқасидаги фидокорона меҳнати учун у ҳукуматнинг 1945-йил 6-июн кунги фармонига кўра “1941-1945-йиллар Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун”медалига сазовор бўлди.Халқи учун жонфидо инсон 1968-йилнинг 17-июнида вафот этди.Кўп фарзандларни вояга етказди.
2.Фидокор механик Қутлибойев Рамат 1909-йилда туғилган.1933-йилда Хива қишлоқ хўжалик механизаторлик курсини битириб келган ва Шовот МТСда ишлаган. Қишлоғимизда бош механик лавозимида ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида кечани кеча, кундузни кундуз демай тинмасдан меҳнат қилиб фронт учун керакли маҳсулотларни етказиб берган. Бу жонфидо инсон давлат медал ва орденлари билан муносиб тақдирланган. Ажайиб,қаҳрамон фарзандлар отаси. Зарифбой Раматов, Пўлат Раматов,Кенжабой Раматовлар элимиз, юртимиз учун фидокорона меҳнат қилдилар ва қилиб келмоқдалар.
Фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб ғалабага ўз хиссасини қўшган .Қаялилик ҳамқишлоқларимиздан Рўзметов Холмат раис, бригада бошлиғи, ғазначи Оллоберганов Сопорвой, мохир тракторчи аёл Мўмина ая , механик Собиров Турсун акалардир .
Уларнинг фидокорона меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган.
Масит маҳалласидан колхоз раиси Оллоберганов Йўлдош , мохир темирчи уста Йўлдош Оллоберганов , илғор колхозчи Яқубов Юсуфбой , Иноят Саъдуллаевлар фронт ортида тинмасдан жанг қилганлар.
Остона маҳалласидан “Кўк экин “ бригадаси раиси Эшчанов Авазмат, ҳисобчи Собиров Ражаббой, тракторчи Қозоқ Хўжамуродов, колхозчи Юсупов Азим, подачи Қўчқоров Назар, колхозчи Қўчқоров Жуманиёз, чорва ферма бошлиғи Худайберганов Каримбой ота , колхозчи Саидёзов Матёз , қишлоқ шўраси Жуманиёзов Мангли акалар халқни шундай қийин йилларда тўқ ва фаровон яшашига сабабчи бўлган инсонлардан биридир. Кенжайев Зариф 1924 йил туғилган ва уруш йилларида Ватан ҳимояси учун тинмасдан хизмат қилган инсонлардан биридир .
Молой маҳалласидан тракторчи Срабойев Йўлдош , чорвадор Матчонов Оллоберган , колхозчи Собиров Раҳим колхозда 1-шофёр бўлиб фронт ортида ғалаба учун тинмасдан меҳнат қилган.
Бўйрачи маҳалласидан Шўра котиби , раис лавозимларида сидқидилдан хизмат қилган Дўсчанов Рўзимбой 1920-йилда туғилган . Хивадаги қишлоқ хўжалик техникумини битириб , колхозга жон дили билан хизмат қилган . Уруш йилларида районда инспектор лавозимида ишлаган . Унинг бу хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланган : чунончи ,” Меҳнат фахрийси “ , ғалабанинг 25 , 30 , 40 ,50 йиллик медалларига лойиқ топилган . Бу инсон фарзандлари-ю неваралари қучоғида бахтли ҳаёт кечириб 2009-йил 23-январда вафот етган .
Хўжаёзов Машариб уруш даврида колхозда илғор колхозчи сифатида ном қозониб , юртдошларига қўлидан келганча ёрдам берган фронт ортидаги жангчи десак адшмаган бўламиз .
Матчанов Юсуф 1909- йил туғилган . Бу инсон нафақат уруш йилларида балки ундан кейин ҳам халқи , юрти учун тинмасдан меҳнат қилган уста ҳунарманд эди. Бу куюнчак инсон 1970 - йилда вафот этган.
Ва ниҳоят муштоқлик билан кутилган ғалабага 1945-йил 2-сентабрда эришилди.Бу урушда собиқ СССР халқлари дўстлиги,фронт билан фронт орқаси бирлиги,эрксевар халқимизнинг сабот-матонати, фидокорона меҳнати,ўз юрти ҳимояси учун жонини қурбон қилишга тайёрлиги,жангчиларимизнинг қаҳрамонона кураши ва бошқа омиллар душман устидан бизнинг ғалабамизни таъминлади.
Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг иштироки хусусида биринчи президентимиз И.А.Каримов бундай деб ёзган эди: ”Иккинчи жаҳон урушига қандай қаралмасин, бу уруш қайси ғоя остида ва кимнинг изми билан олиб борилган бўлмасин, ўз Ватани, эл-юртининг ёруғ келажаги, беғубор осмони учун жанг майдонларида ҳалок бўлганларни , ўз умрларини бевақт хазон қилган инсонларни доимо ёдда сақлаймиз. Бу аччиқ, лекин оддий ҳақиқатни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл ҳам бермаймиз”. (“Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”. 1996.81-бет).
Маълумотларни тўплашда беминнат ёрдам берган Раматов Ганжа устозга , Матчанов Музаффар устозга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз .
Муаллиф: Ишчанов Матёқуб Мадаминович
Ишчанова Ойбика Фарҳод қизи
Do'stlaringiz bilan baham: |