Остона маҳалласидан ( Биз бор ва бизга кўрсатилган ҳужжатларга асосланиб ёзяпмиз)
1. Авезмуротов Раҳим 1924-йил 9-майда туғилган. Армияга 1942-йил декабрда кетган. Ҳарбий мактабни пулемётчилар кичик командири лавозимида битириб, 1943-йилдан урушга кирган.У 77-гвардиячи дивизиянинг 215-гвардиячи ўқчи полкида пулемётчилар кичик командири бўлган.Бу полк дивизия билан бирга жанг қилиб Берлингача етиб борган.Бу жангларда Раҳим Авезмуротов ўз жасоратини кўрсатган. 1945-йилнинг февраль ойида Висла дарёсини кечиб ўтиш пайтида кўрсатган жасорати учун 3-дражали “Шуҳрат”орденига сазовор бўлган.1945-йилда Одер дарёсини кечиб ўтишда эгалланган плацдармни жанг билан кенгайтиришда кўрсатган жасорати учун 2-даражали “Шуҳрат” орденини кўкракига тақган.У бу жангда ўз пулемёти билан фашистлар қуршовида қолиб қўрқмасдан жанг қилиб 10 дан ортиқ фашистларни ўлдирган ва асосий кучларни этиб келишини таъминлаган. 1945-йилнинг апрель ойида Франкфурт ва Берлин шаҳарларини қўлга киритиш учун олиб борилган дахшатли ва аёвсиз жангларда кўрсатган ботирлиги учун 1-даражали “Шуҳрат”орденига тақдим қилинган.
Б у жанглар осон кечган эмас.Ғалаба учун қанча-қанча қурбонлар берилган,қанча-қанча ватандошларимизни қони тўкилган, қанчасидан оилалар айрилган, ҳа, Ғалаба барчамизга керак эди. Бу ғалаба учун жасур жангчилар ҳеч нимани,хатто ҳаётларини ҳам аямадилар! БУ ҒАЛАБА БЎЛСИН АБАДИЙ!!!
Шундай қилиб ҳамқишлоғимиз Раҳим Авезмуротов “Шуҳрат” орденининг 3 карра тўлиқ кавалери бўлган.У урушдан 1946-йилда оиласи бағрига қаҳрамон сифатида қайтиб келади ва узоқ йиллар колхозда механизатор бўлиб ишлаган.Камтарин,меҳнаткаш Раҳим Авезмуротов абадий хотирамизда қолади.У 1983-йил 16-декабрда вафот этган. Кишлок кабристони (Шихамахкам-Шихбобо кабристони).
2. Авезметов Қуронбой 1920-йил 15-июнда туғилган. Урушга 1942-йил 8-сентабрда кетган. Шу йилнинг декабригача 15-ўқчи полкда жанг қилган ва оғир жангларнинг бирида жароҳатланади.Декабрь 1942-йилдан 1943-йил июлгача госпиталда даволанади шу вақтда таътилга уйига келиб кетади. Қайтиб боргач 1943-йил июлдан 1944-йил октабргача 44-ўқчи полк сафида жанг қилади.1944-йил октабрдан 1945-йил ноябргача 26-ўқчи полкда хизмат қилган. Армия сафидан 1949-йилнинг 6-сентабрида қайтиб келади.Унинг эслашича ,уларнинг полки 1942-йилда Сталинградни ҳимоя қилган.Жанглар жуда дахшатли бўлган,айтишича бутун бир ротадан 2та жангчи қолган,қолганлари эса Сталинград остонасида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.Жанговор хизматлари учун давлат томонидан қатор орден ва медаллар билан тақдирланган:”Ватан Уруши”ордени,Ғалабанинг 25,30,40,50 йиллик медаллари .Умрининг сунги кунигача колхозда ишлаган.1999-йил июнда оламдан ўтган.
3.Раҳимов Рўзим 1921-йилда туғилган.1941-йилда урушга кетган.Дахшатли уруш тўфонларини бошдан кечириб, 1950-йилда армия сафидан уйига қайтиб келган.Урушдан кейин 19-автобазада шофёр бўлиб ишлаган .1966-йилдан 1969-йилгача Бўйрачи пахта тайёрлаш пунктида ишчи бўлиб ишлаган.Урушда олган жароҳатлари бу инсонни ҳаётдан эрта кўз юмушига сабабчи бўлди ва Раҳимов Рўзим ака 1969-йилда вафот этди.