2 .Отажонов Эшчан 1925-йилда туғилган. 1943-йил 15-мартда фронтга чақиришган. Шу йилнинг март ойидан июнигача 170-захира ўқчи полкда, июн –сентабр ойларида 13-захира ўқчи полкда , 1943-йилнинг сентабрь ойидан 1944-йилнинг январь ойигача 884-ўқчи полкда жанг қилган. Жангларни бирида ярадор бўлиб госпиталга тушган ва 1944-йил январдан майгача даволанган.Госпиталдан 170-ўқчи полк жангчиси сифатида Чеченистонда 1944-йилнинг майидан- сентабрь ойигача жанг қилган. Яна ярадор ҳолда госпиталга тушган, госпиталда узоқ даволанган, 1944-йил сентабрдан 1945-йил августгача даволанган. Госпиталдан чиққач 1114-ҳарбий қисмда 1945-йил августдан 1946-йил апрелгача хизмат қилган. Апрел 1946-йилдан 1948-йил февралгача 5-захира ўқчи полкда хизмат қилган.Ҳарбий хизматдан катта сержант унвони билан 1950-йил сентабрда демоблизация қилинган.
3 .Каримов Рўзивой 1920-йил 13-февралда туғилган. 1940-йил армия сафига чақирилган. Дахшатли урушнинг илк кунларида қатнашган. У зенитчи артилеряда хизмат қилган ва аскарларимизни немис газанда учувчиларидан ҳимоя қилган. Оғир жанговор йўлни босиб ўтиб Каримов Рўзивой Балгариягача етиб борган. Болгарияни озод қилиш жангларининг бирида кўкрагидан ярадор бўлади ва 1945-йилда уйига қайтариб юборилади. Урушдан қайтгач ўқитувчилар қисқа курсини битириб, қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилади.У инсон шундай интилувчан эдики,ёшлардан қолишмай деб, олий маълумотли бўлай деб , 45ёшида институтга ўқишга кириб , 50 ёшида сиртқи бўлимнинг дипломини олади . Бу инсон 1985 - йил 11 - июнда ҳаётдан кўз юмади . Давлат унинг жасоратларини мукофотсиз қолдирмаган . Серфарзанд инсон . Умрининг охиригача элига хизмат қилди . Отанинг эслашича Рўзивой акани Мадамин бобом жуда хурмат килган ва куллаб – кувватлаган .
4.Эшчанов Эгам 1917-йил 5-майда туғилган. 1940-йил 15-ноябрда армия сафига чақирилган. 170-ўқчи полкда минамётчик бўлиб хизмат қилган. Урушдан қайтгунига қадар бу жасур жангчи шу полкда жанг қилган, урушнинг не не азобларини кўрмаган дейсиз.Юқорида ёзганимиздек минамётчилар душманга биринчилардан бўлиб нишон бўлишган. Уларни нафақат снайперлар , артиллерялар балки ҳаводан ҳам Мессершмитлар нишонга олишган. Шунинг учун минамётчиклар ҳар доим ўз миналарини отиб, жойлашган ўринларини алмаштиришга интилишган. Бундай тактика уларни омон қолишига ёрдам берган. Эшчанов Эгамберган ака 1945-йил 15-майда ғолиб солдат сифатида урушдан уйга қайтади. У давлатнинг бир неча орден ва медалларига сазовор бўлган: ”Улуғ Ватан уруши”ордени, ”Германия устидан ғалаба “ медали, ғалабанинг 20,25,30,40 йиллик медаллари билан ҳам тақдирланган. Урушдан кейин халқ хизматида бўлиб, колхозда алоқа бўлимининг бошлиғи сифатида ишлади ва шу ердан нафақага чиқди.Бу инсон 1992-йил 21-март куни ҳаётдан ўтди.
5.Қурбонов Карим 1918-йилда туғилган.Бу вахшиёна урушнинг биринчи кунлариданоқ барча ҳамюртларимиз қатори Қурбонов Карим ҳам 1941-йилнинг кузида Ватан ҳимоясига отланади. Шавқатсиз жангларнинг бирида оғир ярадор бўлади. Госпиталда ётиб даволангач, яна жанговор сафга қайтади.Энг оғир 1941-42-йиллар ҳам ортда қолди, уруш тарозуси биз томонга оғди энди фашистлар эмас Ватан ҳимоячилари фашистлардан бирин-кетин босиб олган шаҳар ва қишлоқларини қайтариб ола бошладилар. Мана чегара ҳам яқин қолди, 1944-йил ҳужумга ўтган жангларнинг бирида яна яраланди ва узоқ муддат госпиталда даволанишга мажбур бўлди. 1946-йилда оиласи бағрига қайтиб келди ва умрининг охиригача колхозда ишлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |