5.Юсупов Худайберган бедарак йўқолган .
6.Юсупов Йўлдош уруш бошланган пайтда урушга кетиб ярадор холатда кайтиб келади,иккинчи маротаба яна кетиб кайтиб келмайди.
7.Юсупов Козок Улуг Ватан уруши катнашчиси , жанг майдонидан ярадор холда демоблизатция килинган.
Бу уч оға – ини ботирлар бир оиладан , етти фарзанддан учтаси Ватан ҳимоясига отланиб,иккитаси жанг майдонларида қолиб кетишган . Уларнинг хотираси элдошларимиз қалбида абадий яшар!..
8.Бобожонов Жуманиез урушнинг дахшатли кунларида Ватан химоясига кетиб кайтиб келмаган.
Қаяли маҳалласидан
1.Давлетов Қурбон Бўйрачи қишлоғи Қаяли маҳалласида 1915-йилда туғилган.1941-йил 22-декабрда душманга нафрат, Ватанга муҳаббат ҳис-туйғулари фронтга йўллади. У 1941-йил 22-декабрдан 1943-йил 27-июнгача 4-ўқчи полкда жанговор вазифаларни бажарган. Яралангач даволаниб 1943-йилдан 1944-йил 30-сентабргача трафейний полкда(жангдан кейин қурол-яроғ аслаҳаларини йиғувчи)хизмат қилган. Ярадор ҳолда 1944-йил 25-сентабрдан 1945-йил 7-октабргача Киров шаҳридаги ҳарбий госпиталда даволанган ва шу йили демоблизация қилинган.Уйга қайтиб келгач калхозда бригадир лавозимида фидокорона меҳнат қилган,кўп мукофотларга сазовор бўлган.Шулар ичида Ғалабанинг 20,30,40,50 йиллик медаллари билан ва “Меҳнат фахрийси” медали билан тақдирланган. Давлетов Қурбон ота 1999-йил 10-сентабрда ҳаётдан кўз юмди.Унинг сиймоси қишлоғимиз халқи, фарзандлари ва набиралари хотирасида абадий қолади.
2 .Мадримов Маткарим 1914-йилда туғилган.1941-йилда урушга кетган (ҳужжатлари сақламнаган, аммо жанговор медаллари сақлаб қўйилган). ”Ватан уруши” ордени, ғалабанинг 25,30,40,50 йилликлари ва “Жасорат” медаллари билан тақдирланган. Фарзандининг эслашича отаси Гвардиячи полкда минамёт новоткачиси бўлиб хизмат қилган.Ҳарбий ҳужжатлардан ва бадиий асарлардан биламизки миномётчиларни фашистлар биринчи галда нишонга олишган,бу қисматдан Маткарим бува ҳам четда қолмаган.Жангларнинг бирида оғир яраланиб 1944-йил демоблизация қилинган.Умрининг охиригача колхозда хизмат қилган. Эл-юрт хурматидаги инсон еди.
3 . Мадрахимов Қўчқор 1922-йилда туғилган.1941-йил 12-декабрда фронтга кетган.Ва шундан 1943-йил июлгача 21-ўқчи полкда жанговор вазифаларни бажарган.Дахшатли жангларнинг бирида 1943-йил июль ойида ўнг оёғидан оғир яраланиб,шу йилнинг 15-декабригача госпиталда даволанган ва демоблизация қилинган.Урушдан кейин нафақага чиққунча Бўйрачи пахта тайёрлаш пунктида бухгалтер лавозимида ишлаб келди. Қўчқор ака ҳам “Қизил Юлдуз” ордени ва бир неча жанговор медаллар билан тақдирланган.
Кучкор ака ва Маткарим бобо элимиз фахрийси ,Дунега номи кетган халк хофизи К.Отаниезовнинг амакилари булишган.
4 .Абдуллайев Мангли 1924-йилда туғилган.1942-йил 24-сентабрда Ватан ҳимоясига отланган.Урушнинг дахшатли вақтлари, 1942-сентабрдан 1943-йил сентабргача 25-ўқчи полкда жанг қилган,Гвардиячи унвонига сазовор бўлган,ўқ отишда моҳир мерган бўлган.Шунинг учун умрининг охиригача овчилик қилган.Жангларнинг бирида ярадор бўлиб даволангач уруш тугагунча 594-ҳаво кучлари дивизиясида сапёр бўлиб хизмат қилган ва ҳарбий аэродромларни миналардан тозалаган.У ўзининг жасоратлари учун давлат томонидан қуйидаги орден ва медаллар билан тақдирланган: ”Ватан уруши” ордени, ”Жасорат”, ғалабанинг 20,30,40,50,60,70 йилликлари медаллари билан тақдирланган.Урушдан кейин колхозда колхозчи бўлиб кўп йиллар хизмат қилган ва “Меҳнат фахрийси “ медали кўкрагини безарди.2018-йилда вафот этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |