5.Рўзметов Нормат 1920-йилда туғилган.1941-йилда Ватан ҳимоясига отланган , дахшатли жангларнинг бирида бедарак йўқолган.
6 .Отожонов Режаббой 1922-йилда туғилган. Уруш бошланиши билан 1941-йил кузда Ватан ҳимоясига отланган. Ватанни ҳимоя қила туриб, дахшатли жангларнинг бирида бедарак йўқолган.
7.Абдримов Йўлдош. Биринчилар қаторида 1942 - йилда Ватан ҳимоясига отланган.Бобомни эсдаликларида езилишича:”Мен билан Абдримов Йўлдош ,Уйрот кишлогидан Каландаров Хажи,Манглибойлар кетдилар...” деб езилган.Демак Абдримов Йўлдош ака хам 1942-йилнинг кузида ,яъни 6-сентябрда урушга кетган. Урушда ярадор бўлиб қайтади.Узоқ йиллар калхозда ишлайди. Кўп фарзандлар тарбиялайди.
Отамни айтишича Мадамин бобом Йўлдош акани куп еслар екан.Фарзандлари Олимбой ва унинг укаларини отам учратганида отасининг хикоялари эсига тушиб хайратланарди.
Эсингиздами Шолоховнинг” Инсон такдири”... икки йоловчи даре йокасида учрашиб,паронни кутаетиб,булиб утган аевсиз уруш хакидаги сузлари,нолишлари,мардликлари.Канчалик азоб чекмасинлар, галабага,еруг кунларга ишониб эсон-омон уйларига,йок-йок уйларидан колган харобаларига кайтишларига ишониб,жону-тани ила душманга карши урушганлар ва ниятларига етганлар!
Кайтмаганлар-чи...?! Брест остоналари , Киев , Харков , Смоленск , Донецк , Москва , Сталинград , Ленинград , Орел ,Курск – эсласанг канча - канча шахар-у кишлоклар , урмонларда хали хам жасади топилмаган,номлари тикланмаган Ватандошларимиз йотибди ? ! Улар хакикий кахрамонлар , Ватан химоячилари , Ватан учун жон берган инсонлар . Эслаш огир аммо эсламаслик гунох ! Куз ешисиз эслолмайсан хам .
Замондошлар , элдошлар ! .. Сизга насихатимиз : - Унутманг ! Хотираларини эсингиздан чикарманг !!!
Биз улар олдида КАРЗДОРМИЗ ! Карзимизни тинчлик билан , хамкорлик ва халол мехнатимиз билан кайтарайлик .
Масит маҳалласидан.
1 .Қурбонов Бозорвой 1911-йилда Бўйрачи қишлоғи Масит маҳалласида туғилган. 1941-йилда фронтга ихтиёрий равишда жўнаган.Урушнинг енг дахшатли вақтларида она Ватанни ҳимоя қилиб жанг қилган.1942-йил жангларнинг бирида оёғидан ярадор бўлган.Госпиталда маълум муддат даволангач уйга бир оёқсиз қайтиб келган.2 –гуруҳ ногирони. Кўп фарзандлар отаси.Фарзандлари ўқитувчи,ишчи бўлиб элга хизмат қилмоқдалар.
2.Абдримов Жумон 1916-йилда туғилган.1942-йил 16-июнда урушга кетган. Шимолий фронтда жанг қилган.227-ўқчи полкда 1942-йил июндан 1945-йил сентабргача жанговор вазифаларни бажарган.Урушда оғир ярадор бўлган, елкасидан ўқ еган. 1945-йилда демоблизация қилинган.Давлат орден ва медаллари билан тақдирланган. Фарзандларининг айтишича Фин қўлтиғига чиққанда ичишга сув тополмай балчиқ сувларини тиндириб каскаларида ичганларини эсларкан ва урушдан қайтгач ҳеч қачон қайнатилмаган сув ичмаган.Урушдан кейин Жумон бобо ўқитувчилик қилган .Умрининг оҳиригача ешларни тарбиялади , эл-юрт кадрига сазовор булди .
3 .Норбоев Тоживой 1910-йилда туғилган. 1942-йилнинг ёзида фронтга жўнаган(ҳужжатлари сақланмаган).Фарзандларининг эслашича Тоживой ота Берлингача борган, Рейхстагни кўрган 1946-йилгача Германияда хизмат қилган, 1946-йилда демоблизация қилинган. Урушдан қайтгач колхозчи бўлиб ишлаган. Давлат орден ва медаллари билан тақдирланган. Афсуски хеч бир орден ва медаллари сакланиб колмаган .
4 . Рўзметов Йўлдош 1921-йил 15-июнда туғилган.1943-йил урушга кетган. Жангларнинг бирида ўрмонда дарахт тепасидан душман снайпери ўққа тутиб Йўлдош акани оғир ярадор қилади.Теккан ўқ чап елкасидан кириб танасини орқасини қўпориб чиқади,жангдан кейин санитарлар уни топиб госпиталга жўнатади.Пензадаги госпиталда тўққиз ой қимирламай ётган, 1945-йилда уйига қайтарилган. Урушдан кейин колхозда табелчи бўлиб ишлаган, 6 нафар фарзанднинг отаси . Жанговор орден ва медаллар соҳиби. 1997-йил 31-январда вафот этган.
5.Бекчанов Матёқуб 1922-йилда туғилган. У 1940-йилда армия сафига чақирилган. Урушни бошланишидан урушни охиригача жанг қилган, Сталинград учун бўлган жангларда қатнашган, жанговор медаллар билан тақдирланган. 1947-йилда демоблизация қилинган. Урушдан кейин калхозда табелчи бўлиб ишлаган. Кўп фарзандларни тарбиялаб вояга етказган. 2000-йил 18-январда вафот етган.
6.Абдуллаев Қуронбой 1910-йилда туғилган. Ўқитувчи, 1943-йилда урушга кетган. Дахшатли жангларнинг бирида оғир ярадор ҳолатида душманлар асирга олади”. Ҳеч кимнинг бошига бу кунлар тушмасин- дер экан Қурбонбой ота. Бу ерда яъна бир бор Михаил Шолховнинг “Инсон тақдири” асари эсимга тушади.Қанчалик қийноқ, эзилиш ва пасткашликларни кўрган ”Каҳрамон Соколов”. 1947-йилда Қурбонбой ота уйига қайтиб нафақага чиққунча калхозда калхозчи бўлиб ишлаган.1989-йил 12-майда вафот этган.Кўп фарзандлар отаси.
7 .Жуманиёзов Бекжон 1912-йилда туғилган. 1942-йилнинг баҳорида Ватан ҳимоясига отланган.Сталинград остоналари, Курск, Белград, Украинани озод қилиш жангларида қатнашган.1944-йилнинг оғир жангларини бирида ярадор бўлади, госпиталда даволаниб, 2-гуруҳ ногирони сифатида уйига қайтади. Ногиронлигига карамай , нафақага чиққунча колхозда ишлаган. Кўп фарзандлар отаси.
8 .Иноятов Қозоқ 1924-йил 20-майда туғилган. Урушга 1942-йилнинг 15-сентабрида кетган. 1088-ўқчи полкда, сўнг 5-октабрдан 288-ўқчи полкда жанг қилган. ”Жасорат учун” медали билан тақдирланган.Урушда ўнг оёғидан ярадор бўлган. 16-март 1943-йилда бошидан оғир яраланади. Даволангач 1944-йил оғир жангларнинг бирида ўнг елкасидан жароҳат олади. Госпиталда ётиб кўп даволанади. Демоблизация қилингач колхозда ишлайди. Чкалов колхозида ферма бошлиғи , бригадир , 1971 - йил сентабрдан Чкалов мактабининг хўжалик бошлиғи лавозимида ишлайди . 3 - гуруҳ ногирони . Кўп орден ва медаллар соҳиби шунингдек “ Германия устидан ғалаба ” медали соҳиби , ғалабанинг 20 , 25 , 30 , 40 , 45 , 50 , 60 йилликлари ва “ Жасорат медаллари , ” Қизил Юлдуз ” , ” Улуғ Ватан уруши ”орденлари эгасидир . 2006 - йил 23 - апрелда вафот этган . Фарзандлари элимиз турли жабхаларда эл - юртимизга хизмат қилмоқдалар .
Do'stlaringiz bilan baham: |