Ер юзида абадий бўлсин ҳаёт! Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатиб,ўз юртини


Оқкўл маҳалласидан урушга кетиб бедарак йўқолганлар ва ҳалок бўлганлар



Download 5,96 Mb.
bet13/14
Sana13.11.2022
Hajmi5,96 Mb.
#865001
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ер юзида абадий бўлсин қуёш

Оқкўл маҳалласидан урушга кетиб бедарак йўқолганлар ва ҳалок бўлганлар:
1.Пирнафасов Жуманазар 1920-йилда туғилган.Урушда ҳалок бўлган.
2.Жуманиёзов Юсуфбой 1918-йилда туғилган. 1941-йилда кетган вақтида изидан 6ойлик фарзанди қолган , урушда ҳалок бўлган.
3.Бобониёзов Қозоқ 1914-йилда туғилган.1942-йил декабрда урушга кетган. Бедарак йўқолган.
4.Отожонов Раимбой 1918-йилда туғилган.1941-йил майда урушга кетган.Бедарак йўқолган.
5.Гаданиёзов Очил урушда бедарак йўқолган (офицер)(афсуски тўлиқ маълумотга эга эмасмиз)
6.Пинёзов Ҳасан 1913-йилда туғилган.Бедарак йўқолган.
7.Машарипов Хўжаниёз урушда бедарак йўқолган.
8.Қурбонов Раҳимберган 1924-йилда туғилган. Урушда ҳалок бўлган.
9.Эшчанов Юсуфбой 1919-йилда туғилган. 1941-йилда урушга кетган. Бедарак йўқолган.
10.Эшчанов Жуманазар урушда ҳалок бўлган.
11. Қутлимуродов Эгамберган урушда бедарак йўқолган.
12.Қутлимуродов Қодирберган урушда бедарак йўқолган.(қўшниларининг эслашича онаси Гулжон момо вафотига қадар фарзандларини интизорлик билан кутиб ўтирган).
13.Раҳимов Абдулла 1911-йилда туғилган. 1941-йилда урушга кетган. 1943-йилда бедарак йўқолган.
14.Собиров Камол 1918-йилда туғилган. Бедарак йўқолган.
15.Собиров Очил 1921-йилда туғилган. Урушда ҳалок бўлган.
16.Собиров Қўшил 1924-йилда туғилган. Бедарак йўқолган.
17.Ботиров Сопоқ 1942-йилда урушга кетган. Бедарак йўқолган.
18.Шарипов Қозоқ урушда бедарак йўқолган.
Ўзбекистондан урушга сафарбар этилганлардан 263005 киши ҳалок бўлди,132670 киши бедарак йўқолди, 60452 киши ногирон бўлиб қайтади. Бу машъум уруш туфайли энг камида тўрт юз минг оила бевосита айрилиқ азобига дучор бўлган.
Халққа айтинг,
Мен асло ўлганим йўқ…
Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ Мен элимнинг юрагида яшайман,
Эрк деганнинг тилагида яшайман!
Василий Гроссман “Уруш йиллари “ асарига кирган “ Треплин дўзахи “ очеркида бу урушга таъриф бериб , шундай ёзган : “ Ҳозирги урушдек урушлар жуда қўрқинчлидир , вахшийдир . Фашистлар томонидан тўкилган беайб инсонлар қони оз эмасдир !
Аммо бугун Германиянинг қилган вахший жиноятлари учун жавобгарлики ҳақида гапириш камлик қилади !
Бугун ер юзидаги барча эрксевар инсонлар ва Дунёнинг ҳар бир фуқароси , оиламиз келажаги , эртаси ҳақида жавобгар эканлигини сезган ҳолда жар солиши шарт ! Ҳар бир инсон бугун ўз виждони олдида , ўз фарзанди , онаси , Ватани олдида ҳамда инсоният олдида , бутун вужуди , онги , тафаккури ила : “ Нима берди бизга фашизм, рассизм деган саволга жавоб бериш керак, бу вахший нацизм , гитлеризм қаердан ва қандай пайдо бўлди ? ! Ҳамда у уммонимизнинг на у томонида на бу томонида абадул – абад қайта тикланмаслиги учун нима қилмоқ керак ?!” – дея ўйланиши ва бунга чек қўйиши шарт!!!
…Нацизм, фашизм гитлерчиларни тирик инсонларни йўқ қилиши учун ер юзида қўрқинчли ҳар бир инсонни дахшатга соладиган номларни : Майданек , Сабибур , Белжиций , Бухенвальд , Освенцим , Хатынь ,Треблинки – каби ўлим концлагерларини қуришга сабаб бўлган.
…Ва бу вахшийликлар ҳақида ҳар куни эсимиздан асло чиқармай ўйланишимиз керак!
Кимгаки эрк , виждон , иймон , эркин ҳаёт керак бўлса ва барча халқлар , барча инсоният ҳаёти ҳақида қайғурса , уруш оловини ёқилишига чек қўйиши керак !”(Сентабрь 1944-йил).
Биз бу дахшатли урушни эслар эканмиз унинг инсоният бошига солган кулфатларини ҳам тилга олмоғимиз даркор.6 йил давом этган бу қонли уруш дунёнинг 61 давлатини ўз домига тортди.Уларда дунё аҳолисининг 80% яшар эди.Армия сафларига жами 110 млн киши сафарбар этилди.Бу вайронокор урушда 67 млн киши ҳалок бўлганлигини адабиётлардан ўқишимиз мумкин ва урушдан кўрилган зарарни қоплаш учун 4 триллион доллар сарф этилди.Уруш охирида хаттоки ракета қуроли ҳамда атом бомбаси яратилиб синовдан “муваффақиятли”ўтди.Эрксевар халқимиз биргаликда фашизм балосига қарши ҳамжиҳатлик билан курашганликлари тарих зарварақларида битилганлиги ҳеч кимга сир эмас.Душманга қарши нафақат ўз жонидан кечишга тайёр бўлган жангчиларимиз,балки уйида ўтирган қари чоллар-у,аёллар ҳам тинмасдан жанг қилган десак адашмаган бўламиз.Вахшиёна жангларни бартараф этишда фронт ортида турган инсонларнинг ҳам хизматлари тенгсиз эди,улар кечани кеча ,кундузни кундуз демай, иссиқ совуққа қарамасдан далаларда, заводаларда ишлаб бор- будини урушга ,яқинларига жўнатишган, ҳатто ўзлари қуруқ нон ва оддий сув ичишган бўлса ҳам… ! Қаранг қандай фидокор ва якдил бўлишган улар!..
Душманга қарши кураш авж палласига кўтарилгани сари, фронт ортида турган минглаган ватандошларимиз ўз фарзандлари, оталари учун керакли бўлган қурол- аслаҳаларни, кийим-кечакларни ва ўзидаги деярли ҳамма озиқ-овқатларни етказиб беришга бел боғлаганлар.Бу ҳақиқий Ватанпарварлик намунаси эди… Халқимизнинг Ватанга бўлган фидойилиги ва муҳаббатига қанчадан-қанча мисоллар келтиришимиз мумкин, улар ўз ихтиёрлари билан ўз жамғармаларидан мудофаа фонди ташкил қилишганидан ҳам хабаримиз йўқ эмас, албатта. Собиқ СССрнинг бошқа халқлари каби Ўзбекистонликлар уруш йилларида мамлакат мудофаа жамғармаси учун жами 649,9 млн сўм пул ва 22кг олтин ва кумуш тўпладилар.Ўзбекистон колхозчилари 1942-йилда танк коллонаси қуришга шахсий жамғармаларидан 260млн сўм топширдилар. Урушнинг дастлабки ярим йилида 420-мингдан ортиқ турли иссиқ буюмлар юборилди. Бу жамғармаларнинг маълум қисми ҳам бизнинг вилоятимиз томонидан жўнатилганлигини айтиб ўтишни жоиз топдим, жами уруш йилларида Хоразм вилоятидан 50 млн дан ортиқ нақд пул топширилганлиги, 50 мингдан зиёд қишки кийим, 1943-йилнинг охирида озод қилинган районлар учун 130 та от, 201 ҳўкиз, 1446 та қўй, 675 та ечки, 7954 т дон маҳсулотлари жўнатилганлигини илмий адабиётлардан билишимиз мумкин.
Мен бу фактларни бежизга келтирганим йўқ, фронт ортида бўлса ҳам фидокорона меҳнат қилган инсонларни эслаш ва ҳурмат бажо келтириш ҳар бир фарзанднинг бурчи эканлигини унутмаслигимиз керак! Биз оз бўлса ҳам қишлоғимиздаги шундай фидокорона меҳнатлари билан ғалабага маълум миқдорда ўз хиссасини қўшган инсонлар тўғрисида маълумот бериб ўтиш керак деган қарорга келдик, токи бу каби воқеалар ҳозирги ёш авлод учун намуна бўла олсин!..


Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish