Улуғбек Юсуфбой ўғли Жўраевнинг “Ҳалқаро почта жўнатмалари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш” мавзусидаги “Почта алоқаси технологияси” мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини олиш учун ёзилган битирув ишига берилган раҳбар
ХУЛОСАСИ
Мамалкатимизда комплекс равишда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар барча соҳалар каби “Ўзбекистон почтаси” АЖда ҳам ўз натижаларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Халқаро почтамт” филиалида ҳам тубдан модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳар бир почта жўнатмаси жўнатувчидан олувчига етиб боргунча ягона ишлаб чиқариш жараёнининг бир қанча мажбурий босқичларидан ўтади, бунинг натижасида почта алоқаси хизматига берилган буюртма почта алоқаси маҳсулотига айланади.
Почта алоқасининг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, почта алоқасидан террористик мақсадларда фойдаланиш ҳолларини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек почта жўнатмаларининг сақланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси объектлари бинолари ва иншоотларининг, шахсий таркиби, ускунаси, почта жўнатмалари, молиявий маблағлари ва моддий захираларининг хавфсизлигини таъминлаш ва барча ҳолатларда қўллаш мумкин бўлган барча қоидаларни тавсифлаб беришнинг имконияти йўқ, сабаби хавфсизликни таъминлаш талаблари доимий ўзгариб турувчи босқичдадир.
Диплом ишининг мавзуси “Ҳалқаро почта жўнатмалари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш” бўйича бўлиб биринчи бобда Халқаро жўнатмаларини хавфсизлигини таъминланилишининг назарий ва хуқуқий асослари, Почтани кузатиш ва қўриқлашда почта хавфсизликни таъминлашни назарий жиҳатдан ёритиб беришга эътибор қаратган.
Ишнинг иккинчи бобида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Халқаро почтамт филиалида почта жўнатмаларини хавфсизлигини таъминлашнинг бугунги кун ҳолати, Халқаро почта жўнатмаларида хавфли предметлар ва моддаларни жўнатишнинг типик ҳолатларининг хориж тажрибаси кўрсатилган.
Ишнинг учинчи бобида Халқаро почта жўнатмаларини хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва қурилмалари бўйича лойиха, янги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Диплом ишида баъзи камчиликлар ҳам мавжуд.
Жумладан:
Хавфсизликни таъминлашни ривожлантириш масалалари ва хорижнинг илғор тажрибаларидан кенгроқ фойдаланиш даражасини юксалтиришга имкониятни яратилишини тадбиқ этилиши.
Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг меъёрий-хуқуқий асосланиши диплом ишнинг ўрганганлик даражасини белгилайди. Мазкур ишда таклифларга қонуний асосларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу диплом иши “Почта алоқаси технологияси ” мутахассислиги талабларига жавоб беради, тугалланган диплом иш характерига эга ва ҳимояга тавсия этилади.
“Почта алоқаси техналогияси ” кафедраси
к.ў.,
Do'stlaringiz bilan baham: |