Ер тузишни лойихалаш


 Дала шийпонларини ва сув таъминоти манбааларини



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

5. Дала шийпонларини ва сув таъминоти манбааларини
лойиҳалаш
Дала шийпонлари хўжалик марказларидан узоқдаги алмашлаб экиш 
массивларида ҳайдалма ерлар майдони катта бўлганда қурилади. Улар дала 
ишлари даврида механизаторлар ва ишчиларнинг қисқа муддатли ёки узоқ 
яшашлари, овқатланиш ва ҳордиқ чиқаришлари, қишлоқ хўжалик техникаси 
туриши ва уларни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, жорий ва профилактика 
таъмирлашларини ўтказиш, ишчиларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш учун 
хизмат қилади.
Дала шийпонлари қуйидаги турларга бўлинади: 
капитал жихозланган, ҳайдалма ерлар массивлари қишлоқлардан 5 км 
ошиқ масофада жойлашганда ташкил этиладиган;
енгил типдаги, бинолари капитал жихозланмаган, бостирмалари, очиқ 
техника турадиган жойлари, иситилмаган бинолари бор; 


358 
кўчма, вагончаларда жихозланган ва кам сонли тез йиғиладиган 
вақтинчалик иншоотларга эга.
У ёки бу турдаги дала шийпонларини қуришнинг мақ- 
садга мувофиқлиги тўғрисида қарорни қабул қилиш учун қурилишга 
сарфланадиган капитал харажатлар, йиллик амортизация ажратмаси ва 
эксплуатация харажатлари ва ишчи кучини ташиш учун қилинадиган 
харажатларнинг пасайиши натижасида олинадиган фойда аниқланади. 
Фойда

Э
л
қуйидаги ифода бўйича аниқланади: 

Эл
К
R n
C
Е
дшф
т


  
3
2

бунда 
3
- дала ишларига меҳнат сарфи, одам-кун, 
К
дшф
- дала шийпонидан 
фойдаланиш коэффициенти (бригаданинг дала шийпонида бўлиш кунлари 
сонининг дала ишлари даври узунлигига нисбати); 
R
-хизмат кўрсатиладиган 
массивгача бўлган ўртача масофа, км; 
n
- бир кунда бир одамнинг қатнашлари 
сони; 
С
т
-1 одамни ташиш қиймати, сўм; 
Е
-машинада ташиладиган одамлар 
сони (тўлдирилиш коэффициентини ҳисобга олиб). 
Агар капитал харажатларнинг қопланиш коэффициенти (қоплпниш 
муддати) меъёридан ошмаса ёки хўжаликка маъқул бўлса, дала шийпонини 
қуриш тўғрисида қарор қабул қилинади. 
Дала шийпони учун хизмат кўрсатиладиган массив марказида, сув 
таъминоти манбааси ва электр тармоғи ёнида жойлашган далалар ва ишчи 
участкаларга боришга қулай, санитария-гигиена, қурилиш-лойиҳалаш ва бошқа 
шароитлари бўйича яроқли ер майдончаси ажратилади. 
Дала шийпонининг майдони намунавий лойиҳалар ёки ўхшашлар 
маълумотлари бўйича аниқланади. 
Дала шийпонини жойлаштириш билан бир вақтда дала сув таъминотини 
ташкил этиш аниқланади. Лойиҳаланаётган сув манбааси (шаҳта қудуғи, 
артезан қудуғи) ишчи ва машиналарга қуйиш учун яроқли, етарли даражада 
яхши сувга эга бўлиши керак. Бир кеча-кундуздаги сув сарфи меъёрлари 
қуйидагидек: хўжалик-ичиш мақсадлари учун бир одамга - 40-60 л, тракторлар 
ва комбайнлар учун -120-150 л.
Сойлар, чуқурликлар ва бошқа табиий пастқамликлар
мавжуд бўлганда қатор вазиятларда, комплекс фойдалани-ладиган (суғориш, 
балиқ урчитиш, сувдан техника эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун) кўллар 
қурилади.
Сув манбааларини жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий баҳолашнинг 
асосий кўрсаткичлари дала сув таъминоти учун йиллик харажатлар ва сув 
иншоотларини қуриш учун харажатлар ҳисобланади. Қурилишнинг иқтисодий 
самараси ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатлари камайиши, капитал 
харажатларнинг қопланиш муддати билан аниқланади.
Агар доимий сув таъминоти манбааларини қуриш самарасиз бўлса, дала 
сув таъминоти сувни ташиб олиб келиш йўли билан ташкил этилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish