Ер тузишни лойихалаш


 Дала йўлларини жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
4. Дала йўлларини жойлаштириш
Дала йўллари мавжуд ёки янгидан қурилаётган магистрал йўлларга 
қўшимча қилиб, шундай ҳисобда лойиҳаланадики, улар тармоғи хўжалик 
ҳудудида транспорт алоқаларини, ҳамда далаларда қишлоқ хўжалик 
техникасига хизмат кўрсатишни таъминласин. 
Дала йўлларини лойиҳалашда қуйидагиларни таъминлаш керак: 
хохлаган далага ва ишчи участкага келишни; 
йўлларнинг жойлашган ўрнини далалар, ишчи участкалар, чегаралари, 
ўрмон полосалари, гидротехник иншоотлар билан боғлашни; 
далада технологик жараёнларни бажариш ва
техникага хизмат кўрсатиш қулайлигини; 
қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг бажарили-шини;
хўжаликдаги ички магистрал йўллар билан алоқани; 
хўжалик марказлари, дала шийпонлари, машина-трактор парклари ва 
алмашлаб экиш далалари орасидаги энг қисқа алоқани. 
Дала йўллари асосий ва ёрдамчи йўлларга бўлинади. 
Асосий дала йўллари
дала магистраллари аҳамиятига эга. Улар одатда, 
далалар гуруҳига ёки бутун алмашлаб экишга ҳизмат қилади ва одамларни, 
юкларни ташиш ва техникани олиб келиш учун мўлжалланади. Улар асосан, 
далаларнинг калта томонлари бўйлаб жойлаштирилади, шу-нинг учун асосий 
дала йўлларидан технологик мақсадлар (агрегатларни ёнилғи, сув, уруғлик 
билан таъминлаш, техниканинг айланиши) учун ҳам фойдаланилади. 


357 
Асосий дала йўллари кенг қамровда техниканинг ўтишига, қарама-қарши 
йўналишларда ҳаракатланаётган машиналар ўтишига, технологик жараёнлар 
(юклаш ва тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва ш.ў.) бажарилишига 
мосланган бўлиши керак. Бунинг учун уларнинг кенглиги 6 метрдан 10 
метргача бўлиши керак.
Ёрдамчи кўндаланг йўллар
, асосан хизмат кўрсатиш чизиғи сифатида 
фойдаланилади ва кенглиги 4-5 м қилиб лойиҳаланади. Улар далаларнинг 
қишлоқ хўжалик техникасига хизмат кўрсатишга қулай ва аҳоли яшаш жойига 
ёки дала шийпонига яқин жойлашаган томонларида жойлаштирилади.
Ёрдамчи бўйлама йўллар
далаларнинг, полосалар орасидаги ва бошқа ишчи 
участкаларнинг узун томонлари бўйлаб жойлаштирилади. Уларнинг асосий 
вазифаси - ҳосилни олиб кетиш, ўғитларни олиб келиш, кўндалангига ишлов 
беришда агрегатларга хизмат кўрсатиш, бошқа далаларга ўтишни 
таъминлашдир. Бу йўлларда ҳаракат интенсивлиги кичик бўлгани учун, улар 3-
4 м кенгликда лойиҳаланади. 
Дала ишлари даврида технологик аҳамиятга эга
(агрегатларни юкдан бўшатиш полосалари, ёнилғи қуйиш, ёнғинга қарши ва 
бошқ.) вақтинча йўллар ташкил этилади, улар лойиҳавий планга туширилади. 
Дала йўллари дала ишлари даврида автомашиналар ва трактор 
агрегатларининг ўтиши учун яроқлилигини ҳисобга олиб лойиҳаланади. 
Шунинг учун улар, асосан, тупроқ йўллардир. Маблағ бўлса улар ҳар хил 
қўшимчалар билан (шағал, қум ва бошқ.) мустаҳкамланади, тўғриланади ва 
жипслаштирилади. 
Алмашлаб экишларда йўл тармоғининг қалинлиги юк айланиш миқдорига, 
далалар ва ишчи участкалар сонига, майдонларига ва жойлашишига боғлиқ 
бўлади. Юк айланиши қанча юқори ва ишчи участкалар кўп бўлса йўл тармоғи 
қалинлиги шунча катта бўлади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish