Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
3. Иҳота дарахтлари полосаларини жойлаштириш
Ҳайдалма ерларда яратиладиган ҳимоя дарахтлари полосалари уч турга 
бўлинади: 
1. 
Далани ҳимоялавчи (шамолни синдирувчи), тупроқ-ларнинг сув 
эрозияси йўқ текислик ҳудудларда ва ясси қияликларда жойлаштириладиган, 
бўйлама (асосий) ва кўндаланг (ёрдамчи) полосаларидан ташкил топадиган.
2. 
Сув 
ажратадиган 
жойлардаги, 
рельефнинг 
баланд-ликлари 
қирраларидаги сув ажратувчи элементларда жойлашадиган. 
3. 
Сувларни тартибга солувчи, ер юзасидан оқадиган сувларни ушлаш ва 
тупроқлар ювилишининг олдини олиш учун қияликларга кўндаланг 
жойлаштириладиган. 
Агар алмашлаб экиш далалари бевосита жарликлар ва сойлар қирғоқларига 
туташадиган бўлса, улар чегаралари бўйлаб жарбўйи ва сойбўйи ўрмон 
полосалари жойлаштирилади.
Текислик жойларда далаларни муҳофаза қилувчи (шамолни синдирувчи) 
ўрмон полосалари лойиҳаланади. Унинг вазифаси - шамол тезлигини 
пасайтириш, қорларни ушлаш ва уларни текис тақсимлаш, тупроқлар ва 
ҳавонинг намлигини ошириш, қишлоқ хўжалик зараркунандалари-нинг табиий 
душманларини - қушлар, ҳашоротлар ва бошқ. кўпайтиришдир. Иҳота 
дарахтлари полосалари билан ҳи-мояланган майдонларда қишлоқ хўжалик 
экинлари ҳосил-дорлиги кўтарилади. Ҳимояланган минтақадаги ҳосилдор-
ликнинг ошиши озиқ-овқат ва техника экинлар бўйича 25-30%, сабзавотлар ва 
озуқа экинларининг яшил массаси бўйича - 35-40% етади деб ҳисоблаш қабул 
қилинган.
Иҳота дарахтлари полосаларини лойиҳалашда уларнинг йўналишлари; 
иҳота полосалари орасидаги масофа ва уларнинг кенглиги белгиланади.
Текислик жойларда бўйлама (асосий) полосаларнинг йўналишлари иложи 
борича зарарли шамолларнинг (жану-бий чўл туманларида-гармсиллар ва чанг-
тўзонли бўронлар келтириб чиқарадиган шамоллар, шимолий туманларда - қор 
бўронли шамоллар) асосий йўналишларига кўндаланг (перпендикуляр) қилиб 
белгиланади. 
Бўйлама (асосий) ўрмон полосалари одатда алмашлаб экиш далаларининг 
узун томонлари билан боғланади, майдонлари катта бўлганда улар далалар 
ичида ҳам лойиҳаланади. Бўйлама полосаларга перпендикуляр қилиб кўндаланг 
(ёрдамчи) полосалар далаларнинг калта томон-лари бўйлаб жойлаштирилади. 
Бўйлама (асосий) ўрмон полосалари орасидаги масофа далаларни зарарли 
шамоллардан яхши ҳимоялашни таъминлаши керак. Бу масалани ечиш 


355 
талабига дарахтлар баландлигидан 20-30 марта катта масофа, тупроқлар 
турларига қараб 350-600 м жавоб беради. 
Кўндаланг полосалар орасидаги масофа 2000 м гача, қумлоқ тупроқларда -
1000 м гача қилиб белгиланади. 
Иҳота дарахтлари полосалари кенглиги улар тузулиши (конструкцияси) 
билан боғланади. Далаларни муҳофаза қилувчи (шамолни синдирувчи) 
полосалар одатда шамол ўтказадиган тузулишда (конструкцияда), камдан-кам 
ҳолларда ервизакли (ажурли), 3-4-5 қаторли, кенглиги 9, 11, 13 м қилиб 
лойиҳаланади. Ўрмон полосалари учун ҳайдалма ерларни тежаб-тергаб 
сарфлаш мақсадида, ҳамда уларни яратиш ва парваришлаш учун харажатлар 
катталигини ҳисобга олиб, иҳота дараҳтлари учун минимал зарур майдонни 
аниқлашга ҳаракат қилинади.
Иҳота дараҳтлари полосалари ҳимоялайдиган майдон Р қуйидаги ифода 
бўйича аниқланади: 
P=L
1
C
1
+L
2
C
2
-C
1
C
2
n, 
бунда L
1
L

- мос тарзда барча бўйлама ва кўндаланг ўрмон полосаларининг 
умумий узунлиги, м; С
1
С
2
- мос тарзда бўйлама ва кўндаланг ўрмон 
полосаларининг ҳимоя таъсири полосалари кенглиги, м; n - полосалар 
орасидаги участкаларнинг умумий сони. 
С
1
ва С
2
қийматлари қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади: 
С
1
,
2
= НК
ип 
К
а
,
бунда Н - иҳота дарахтлари полосаларининг ўртача баландлиги (10-15 м); 
К
лп
- иҳота дарахтлари полосаси ҳимоя таъсирининг карралиги (25-30); К
а

шамол йўналиши ва иҳота полосаси ташкил этадиган бурчакларнинг тўртта 
жуфт йўналишлари бўйича ( шл+ж, шлшқ+жғ, шқ+ғ, шлғ+жшқ) шамоллар 
такрорланишига боғлиқ ҳимоя таъсирининг ўртача коэффициенти
K
K f
i i




100
,
бунда К

i
- шамолнинг иҳота полосасига урилиш бурчагига боғлиқ ҳимоя 
таъсири коэффициенти (a); 
f
i
- тўртта жуфт йўналишлар бўйича шамоллар 
такрорланиши, %.
К
ai
қиймати қуйидагидек қабул қилинади: a 90
0
учун - 1,0; 80
0
- 0,98; 70
0

94; 60
0
- 87; 50
0
- 0,77; 45
0
- 0,71; 40
0
- 64; 30
0
- 0,50; 20
0
- 0,35; 10
0
- 0,20; 0
0
- 0,05. 
Иҳота дарахтлари полосаларини яратиш харажат-ларини ҳамда иҳота 
дарахтлари полосаларининг агроиқ-лимий таъсири ҳисобига ҳимояланган 
майдонлардан олина-диган соф даромадни ҳисобга олиб, капитал харажатлар 
самарадорлиги ҳисобланади (ВолковС.Н. Экономическая эффективность 
внутрихозяйственного землеустройства: Ўқув қўлланмаси.- М.: МИИЗ, 1990. 
104-109 б.). 
Сувларни ажратадиган жойлардаги ва сувларни тартибга соладиган ўрмон 
полосаларига таъсир этувчи асосий омил жойнинг рельефи ҳисобланади. 


356 
Сувларни ажратувчи жойлардаги кенглиги 10 метргача бўлган полосалар 
сув ажратувчи чизиқлар йўналиши бўйича улардан қуруқроқ жанубий ва 
жанубий-шарқий йўналишлардаги қияликлар томонга сурилиб лойиҳаланади. 
Сувларни тартибга солувчи кенглиги 10-15 м ўрмон полосалари қияликка 
кўндаланг горизонталлар йўналишида жойлаштирилади ва далалар ва ишчи 
участкалар чегараларига боғланади. 
Шамолни қайтарувчи ўрмон полосаларига нисбатан қишда йўлларда қор 
кам бўлиши ва уларда шамол яхши эсиб туриши учун дала йўллари уларнинг 
шамол тегадиган томонидан лойиҳаланади. 
Дала йўллари рельеф бўйича ўрмон полосаларидан юқорида, горизонт 
томонлари бўйича эса - соя кам тушади-ган, яхши қизийдиган жанубий 
томонида жойлаштирилади. 
Ўрмон полосалари яқин жойлашган ҳудудга салбий таъсир ҳам кўрсатади, 
у экинларнинг сояда қийналиши, қор уюмларининг пайдо бўлиши, тупроқлар 
ва ҳаво намли-гининг ҳаддан ташқари ошиши, дарахтлар илдизларининг 
экинларга таъсири, айланиш полосаларидаги экинларнинг топталиши ва бошқ. 
кўринишида намаён бўлади. Бу таъсир, асосан, 0-1,5H (ўрмон полосаларидан 50 
метргача) бўлган минтақада кўзга ташланади, шунинг учун қатор вазиятларда, 
ўрмон полосалари бўйлаб кўп йиллик ўтлар тасма шаклида жойлаштирилади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish