Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Буюк Британия ХХ асрнинг 70- йиллари бошида



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Буюк Британия ХХ асрнинг 70- йиллари бошида.
Э. Хитнинг “янги консерватизми”
Консерваторлар партияси мухолифатда бўлган даврида унинг 
мафкуравий доктринаси ва ташкилий тузилиши тубдан ўзгарди. 
Бу йўналишдаги биринчи қадам партия раҳбарини сайлаш ҳуқуқи 
Парламентдаги партия фракцияси депутатларига берилиши бўлди. 
Бундай сайловлар илк бор 1965 йилда бўлиб ўтди. Асосий кураш уч 
номзод ўртасида бўлиб ўтди: Эдвард Хит, Реджинальд Модлинг ва 
Энок Пауэлл. Ҳар учала сиёсатчи ҳам 50- йилларнинг бошида пар-
тия орасида “Ягона миллат” номли гуруҳни тузиш билан танилган 
консерваторлар янги авлоди вакиллари ҳисобланар эдилар. 
1966 йилги сайловлардаги мағлубиятга қарамасдан, консерва-
торлар партияси аста-секин ўз мавқеларини мустаҳкамлаб борди. 
1967 йилдан бошлаб, у ҳукумат маҳаллий органлари ва Парламент-
га қўшимча сайловларида кўпроқ муваффақиятларга эришди. Аммо 
партиянинг раҳбариятидаги аҳвол тобора кескинлашиб бораёт-
ган эди. Кескин тўқнашув 1967 йилда рўй берди. Унда “1922 йил 
қўмитасидаги” “орқа курсичилар” “нархлар ва даромадлар” сиёсати-
га қатъий қарши чиқишди. Аммо Хит, Модлинг ва Маклеодлар, ак-
синча, ҳукуматнинг бундай сиёсатини қўллаб-қувватлашди. Бунинг 
натижасида Хит партия раҳбари Э. Дью Каннинг лавозимидан чет-
лашиши ва унинг ўрнига ўзининг тарафдори А. Барбар тайинлани-


88
шига эришди. 1967 йилда “яширин кабинет” таркибидан тори “эски 
гвардиячиларининг” охирги вакиллари ҳам четлаштирилди. 
Консерваторлар партиясининг раҳбариятидаги ихтилофлар Хит-
нинг шахсий обрўсини анча тушириб юборди. 1970 йил январ ойида 
ижтимоий фикр сўрови натижасига кўра, сайловчиларнинг 44% и 
Хитни ёмон раҳбар деб ва фақат 31% и яхши раҳбар деб баҳолашган. 
1970 йилги Парламент сайловларидаги ғалабасидан сўнг Хит хавф-
ли рақибларни йўқотишга киришди. Ҳукумат таркибига Дью Канн 
ва Пауэллар киритилмади. Р. Модлинг ўзининг илгариги обрўсини 
йўқотди. 1972 йилда эса ҳукуматдан умуман четлаштирилди. 
Я. Мак-леод Молия вазири лавозимини эгаллади, аммо бир ой-
дан сўнг оламдан ўтди. Маҳкамадаги асосий мавқеларни Хитнинг 
содиқ тарафдорлари эгаллашди. Янги ҳукумат таркибини К. Жозе 
ва М. Тэтчерлар раҳбарлигидаги партия ўнг қанотининг кам сонли 
вакиллари эгалладилар. Сайловдаги ғалабадан кўп ўтмасдан, Хит 
ва партиянинг Парламентдаги фракцияси ўртасида ҳам яхши муно-
сабатлар ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Вақт ўтиши билан Хит 
ҳукумат сиёсати масалаларида Парламентдаги партия фракцияси 
билан умуман маслаҳатлашмай қўйди. 
Парламент ислоҳоти давлат бошқаруви тизимидаги ташкилий 
янгиланишлар билан бирга ўтказилди. Хитнинг раҳбарлик даври-
да вазирликларнинг тузилиши янада ойдинлашди ва уларнинг сони 
камайтирилди. Ҳукуматнинг молиявий соҳадаги ваколатлари оши-
рилди. Ҳукумат ҳар йили маҳаллий ҳокимият органлари молиявий 
ҳолатини тафтиш (ревизия) қилиш ва “нотўғри харажатлар” учун 
кенгаш аъзолари ва бошқа мансабдор шахслардан жарима ундириш 
ҳуқуқига эга бўлди. Маҳаллий бошқарув тизимининг ўзи эса 1972 
йилдаги қонунга мувофиқ анча тартибга солинди. Графликлар сони 
қисқартирилиб, уларнинг ҳудудлари катталаштирилди. Маҳаллий 
ҳокимият ваколати барча даражаларда кенгайтирилган ва унифика-
циялаштирилган (бир шаклга келтириш) эди. 1972 йилдаги қонунга 
мувофиқ, маҳаллий ижрочи ҳокимият раҳбарлари вазифасини ўтаб 
келган кенгашлар раҳбарларининг ваколатлари бироз кенгайтирил-
ган эди. 
Давлат бошқарувининг ислоҳоти Англия ҳамда Уэльсга 
тааллуқли бўлди. Қийинчилик, ўзига хос маъмурий тузилишга эга 
бўлган Шотландия ва Шимолий Ирландияда юзага келди. Олдинги 
лейборис-тик ҳукуматдан фарқли ўлароқ Хит бу минтақалар ўзини-
ўзи бошқариш ҳуқуқи берилишини хоҳламади. Шотландияда маъму-


89
рий ислоҳотларни ўтказиш иши тўхтатилган эди. 1972 йилдан бош-
лаб Шимолий Ирландияда Лондоннинг тўғридан-тўғри бошқарув 
жорий қилинган эди. Маҳаллий ҳукумат барча ваколатлардан маҳрум 
қилинди. Шимолий Ирландиянинг сиёсий муҳторияти расман бекор 
қилинмаган бўлса-да, унинг ҳудудида фавқулодда қонунчилик амал 
қила бошлади. Унинг мазмунини 1973 йилдаги “Шимолий Ирлан-
дия тўғрисида”ги ва 1974 йилдаги “Терроризмнинг олдини олиш 
тўғрисида”ги қонунлар ташкил қилди. Фавқулодда қонунчиликнинг 
терроризмга қарши курашга қаратилган фаолияти бутун Бирлашган 
қироллик ҳудудига ёйилди. 
Қатъий чораларнинг кўрилиши Ольстер муаммосини ҳал 
қилолмади. Шимолий Ирландиядаги Британия ҳарбий қисмлари оз-
чиликни ташкил этган католиклар томонидан босқинчилар армия-
си сифатида қабул қилинди ва террористик ҳаракатлар нишонига 
айланди. Ижтимоий кайфиятни кескин ўзгартирган ҳодиса 30 де-
кабр 1972 йилда бўлиб ўтган “қонли якшанба” бўлди. Унда инглиз 
қўшинлари қўзғалган католикларга қарата ўт очди ва Лондондерри-
да 13 кишининг ўлимига сабаб бўлдилар. Ғазабланган олмон бунга 
жавобан Дублиндаги Британия элчихонасига бостириб кириб, уни 
бутунлай ёқиб юборди. Шундан кейин Ирландия Республикаси Ар-
мияси (ИРА) сулҳ тузишдан қатъиян бош тортди ва амалда инглиз 
ҳукуматига қарши террористик урушни бошлади. Фақат 1972–1975 
йилларда Шимолий Ирландияда 475 киши ўлдирилди. Кескинликни 
бартараф этиш мақсадида Британия Ҳукумати мамлакат тарихида 
илк бор референдум ўтказишга қарор қилди. 
1973 йил 8 мартда Шимолий Ирландия фуқароларига Ольстер-
нинг Бирлашган қироллик таркибидан чиқиб, Ирландия Республи-
касига қўшилишига нисбатан ўз муносабатини билдириш имкони 
берилди. Аммо референдумнинг сиёсий самараси ниҳоятда паст 
бўлди. Кўпчиликни ташкил этган протестантлар ажралишга қарши 
чиқди, озчилик бўлган католиклар эса референдумга бойкот эълон 
қилди.
Буюк Британия ва Ирландия ҳукуматлари Ольстер муаммосини 
ечиш учун сўнгги марта 1973 йилнинг декабрида уриниб кўришди. 
Музокара Саннингдейл Шартномасини тузиш билан якунланди. На-
тижада Ирландия Республикаси ва Шимолий Ирландиянинг вазирла-
ри ва Парламентларидан иборат давлатлараро маслаҳат органи – Ир-
ландия Кенгаши тузилди. Аммо бу Шартноманинг ратификацияси 
протестант экстремистларнинг чиқиши туфайли пучга чиқди. 


90
М. Тэтчер раҳбарлигида таълим соҳасида ислоҳот ўтказилди. 
Таълим муассасаларига таълим жараёни мазмунини танлаш ва 
унинг шаклларини белгилаш бўйича тўла эркинлик берилди. Тэтчер 
ўқувчиларнинг қобилияти ва имкониятига асосланган энг дифферен-
циал (индивидуаллашган) таълим моделини жорий қилмоқчи эди. 
Унинг фикрича, хусусий таълим муассасалари давлат мактаблари-
ни бутунлай сиқиб чиқара олмайди, аммо улар таълим тизимининг 
элитор (нуфузли) қисми бўлиб келиши керак. Давлат мактабларига 
келсак, уларни таъминлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари 
кескин камайтирилди. Олий мактабларда ҳам бу харажатлар камай-
тирилди, аммо бу талабалар сонининг кескин пасайишига олиб кел-
ди. Консерваторлар таълим соҳасини коммерциаллаштиришга (ти-
жоратлаштиришга) ўтказиш ҳақида очиқчасига гапирмасалар-да, 
бироқ амалда бунга тўла шароит яратиб берилди. 
Иқтисодиётни либераллаштириш (эркинлаштириш) бўйича Хит 
ҳукумати солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш чораларини кўриб 
чиқди. Тўғри солиқларни камайтириш ва эгри солиқларни ошириш 
иқтисодиётнинг “реал сектори”ни рағбатлантириши, саноат ишлаб 
чиқаришига қўйилган сармоялар рентабеллигини (самарадорлиги-
ни) ошириш керак эди. Ҳар бир фунт стерлингдан даромад солиғи 
миқдорини 6 пенсдан камайтириш самарали натижа берди. Бу 
сўнгги 11 йил ичида биринчи марта амалга оширилди. Аҳолининг 
энг кам таъминланган қатлами (деярли 10 миллион киши) даромад 
солиғидан умуман озод қилинган эди. Йирик корпорацияларнинг 
олаётган фойдасига солинадиган солиқлар ҳажми анча камайтирил-
ди. Компанияларни алоҳида даромадларига қараб солиққа тортиш 
тизими ягона солиқ ставкаси билан алмаштирилди. Бу эса энг са-
марали ва рақобатбардош ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берди. 
Дастлабки сармоя қўювчилар учун солиқ имтиёзлари оширилди. 
Тўғри, сармоя қўйишлар динамикасининг ўсиши ишончсизли-
гича қолаверди. 1970 йилда ички инвестициялар олдинги йилги 
кўрсаткичдан 2,5% кўп эди, аммо 1971 йилда бироз орқага чекиниш 
рўй берди. 1972 йилда эса сармоя қўйишлар 1% га ошди. Бундай 
вазиятда ҳукумат йирик инвестицион дастурларни амалга ошириш-
га мажбур бўлди, бу эса саноатга сармоя қўйишда давлат ҳиссасини 
50% (1964 йилда 45%)гача оширишни талаб қиларди. Бу 1973 
йилдаёқ ишлаб чиқариш 7% га ўсишини таъминлади. Аммо, шу би-
лан бир вақтда, давлат қарзлари ҳам ошиб кетди. 
Британия иқтисодиётига 70- йиллар бошида рўй берган халқаро 


91
валюта тизимини тубдан ўзгартириш ҳам салбий таъсир кўрсатди. 
Жаҳон молиявий бозорининг либераллашуви Европа валюта ҳудудига 
долларнинг босимини янада кучайтирди. Барқарор бўлмаган Брита-
ния молия бозори турли чайқовчилик ҳужумлари учун қулай бўлиб 
қолди. Бу эса инфляциянинг яна ўсишига сабаб бўлди. 1972 йил ию-
лида муомалага киритилган фунт стерлингнинг “эркин сузиши”дан 
сўнг, унинг курси тез пасайиб кета бошлади. 1972 йил ноябрда Хит 
ҳукумати ўз иқтисодий стратегиясини тубдан ўзгартириши ва “ин-
фляцияга қарши сиёсат”нинг янги босқичга ўтишини маълум қилди.
Инфляцияга қарши сиёсатнинг фаоллашувидан ташқари, ҳукумат 
яна саноат ишлаб чиқаришини фаол бошқаришга қайтишга мажбур 
бўлди. Миллий манфаатлар учун муҳим ҳисобланган соҳалардаги 
хусусий корхоналарга субсидиялар (пул билан ёрдам) бериш тиклан-
ди. Бу дотация (корхоналарга давлат томонидан соғломлаштириш 
учун бериладиган пул маблағи) воситалари эса ишлаб чиқаришни 
янгилаш учун эмас, балки бандлик даражасини сақлаб туриш учун 
ишлатилди. Натижада ҳукумат самарадорлик даражаси энг паст кор-
хоналарни нафақат қўллаб-қувватлаш, балки уларни миллийлаш-
тиришга (бу сиёсат “чўлоқ ўрдаклар”ни қўллаб-қувватлаш номини 
олди) мажбур бўлди. Қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам дотация 
ажратилди. Ҳукумат фаоллиги саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш 
динамикасини сақлаб қолишга имкон берди. Аммо жаҳон бозори-
да Буюк Британия позицияси ёмонлаша борди. 1973 йилда унинг 
жаҳон экспортидаги улуши 6,6% гача пасайди. 
Бундай шароитда Буюк Британиянинг ЕИҲга қўшилиш учун 
учинчи уринишининг муваффақиятли бўлиши катта аҳамият касб 
этди. 1973 йил 1 январдан бошлаб Буюк Британия, Дания ва Ирландия 
Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоларига айла-
нишди. Аммо бирлашишнинг иқтисодий самараси узоқ истиқболда 
намоён бўлиши мумкин эди. Ҳозирча Британия Ҳукуматига жиддий 
ён босишлар, жумладан, инглиз ички бозорида қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларига нархларни анча ошириш, Ҳамдўстлик мамлакатлари 
билан тузилган савдо келишувларини ЕИҲ талаблари асосида қайта 
кўриб чиқиш, халқаро савдода захира валютаси сифатида фунт стер-
лингдан фойдаланишдан воз кечиш, ЕИҲ бюджетига Буюк Британия 
аъзолик тўловининг миқдорини ошириш кафолатларини беришга 
тўғри келди. Натижада Британиянинг “Умумий бозор”га қўшилиши 
бошида мамлакат тўлов балансининг яхшиланишига эмас, балки 
ёмонлашувига олиб келди. 


92
1971 йил охирида Британия иқтисодиёти яна бир жиддий 
имтиҳонга дуч келди. Нефть инқирози – “ёнилғи шоки” деб аталган 
инқироз иқтисодиётни хасталантириб қўйди. Октябр ойида ОПЕК 
нефтнинг ҳар баррели нархини мисли кўрилмаган даражада–3 дол-
лардан 18,65 долларгача ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу 
Ғарб мамлакатлари иқтисодиётини глобал ёнилғи инқирозига дучор 
қилди. Ёнилғи инқирози билан боғлиқ бўлган харажатларни оши-
риш халқ хўжалигининг барча соҳаларида маҳсулот таннархининг, 
шунингдек, улгуржи ва чакана савдо нархларининг кескин ошишига 
олиб келди. Сотиб олиш қобилияти ва талабнинг пасайиши ҳамда 
инвестициянинг камайиши инқирознинг чуқурлашишига сабаб 
бўлди. 
Ўзининг нефтга бўлган эҳтиёжининг 2/3 қисмини Ўрта Шарқдан 
импорт қиливчи Буюк Британия инқироздан катта талофат кўрди. 
Бу вазиятда Хит навбатдан ташқари Парламент сайловларини 
ўтказишга қарор қилди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish