6
Осиё ва Шимолий Африка мамлакатларидан сўнг, Африканинг
қолган халқлари ҳам мустақиллик йўлига ўтишди. “Африка йили”
деб эълон қилинган 1960 йилнинг ўзидаёқ Англия, Франция, Италия
ва Бельгиянинг собиқ мустамлакалари ўрнида 17 та давлат сиёсий
мустақилликка эришди. Бу жараён яна давом этди. 1973–1975 йил-
ларда португалларнинг собиқ мустамлака халқлари мустақилликка
эришди. 1989 йилда Африкада сақланиб қолган ягона мустамлака –
Намибия ҳам суверен давлат мақомини олди.
Натижада мустамлака ва ярим мустамлакалар ўрнида мустақил
давлатлар ташкил топди. 1997 йилда Гонгконг батамом Хитой их-
тиёрига ўтган бўлса, 1999 йилнинг 20 декабрида Ғарбнинг охирги
мустамлакаси Хитойнинг шарқий қирғоқларида жойлашган порту-
галларнинг миттигина колонияси – Макао ҳам Хитойга қайтариб
берилди. Шундай қилиб, Ғарбнинг Осиёдаги 500 йиллик мустамла-
качилигига (“де-юре”га) батамом барҳам берилди.
Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли
аъзолари сифатида тан
олинган мустақил давлатларнинг сони анча ошди. 1945 йилда
БМТнинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги Декларацияни 51 та дав-
лат имзолаган бўлса, ҳозирги вақтда 192 та давлат бу ташкилотнинг
тенг ҳуқуқли аъзолари ҳисобланди.
Шарқда мустамлакачиликка барҳам берилгач (Япониядан
ташқари), сиёсий режага кўра давлатлар уч гуруҳга бўлинди: 1) ка-
питалистик йўлдан тараққий этаётган давлатлар (70–80-
йилларда
улар орасидан янги индустриал давлатлар (ЯИД) ажралиб чиқди;
2) Европа қитъасидан ташқарида жойлашган социалистик давлат-
лар бу давлатлар социалистик ҳамдўстликнинг бир қисми бўлса-да,
олдиларида турган вазифалар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
даражасига кўра учинчи дунё давлатлари ҳисобланар эди; 3) социа-
лизмга ўтиш йўлидан бораётган давлатлар.
60–70- йиллар мобайнида социализмга ўтиш йўлидан бораёт-
ган давлатларда инқилобий-демократик партиялар етакчиликни ўз
қўлларига олишди. Бу партиялар социалистик характердаги чуқур
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни кўзда
тутган дастурларга
эга эдилар. Социализмнинг исломий, африкача, ҳиндча шарқий-
миллий вариантлари ишлаб чиқилди. Бу
давлатлар, асосан, СССР
ва Европадаги социалистик давлатларнинг моддий, сиёсий ва маъ-
навий кўмакларига кўз тикар эдилар. Шу билан бирга, гоҳида бу
давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишига салбий таъ-
сир кўрсатаётган омиллар ҳам кўзга ташланиб қолар эди бу салбий
омиллар социалистик тараққиёт йўлини танлаган барча давлатлар-
7
да мавжуд бўлиб, булар қуйидагилар эди: иқтисодиётнинг ҳаддан
ташқари марказлаштирилиши ва давлат назоратининг кучлилиги. Бу
омил меҳнаткашларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигига тўсқинлик
қиларди) шахсга сиғиниш; бошқарувда маъмурий-буйруқбозлик
усулларининг эскирганлиги; ишлаб чиқаришда
самарадорликни
ошириш стимулларининг йўқлиги ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: