Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Фаровон ҳукумат: дастлабки қадамлар ва асосий



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Фаровон ҳукумат: дастлабки қадамлар ва асосий
институтларнинг ташкил этилиши
Аралаш иқтисодиёт тўлиқ шаклланиб бўлди. Бу иқтисодиёт ор-
ганик жиҳатдан турли хил иқтисодий фаолият ва мулкий шакллар 
(хусусий, жамоавий, давлат)нинг келишувидан келиб чиқди. Со-
циал-реформистик ва социал-демократик ҳукуматларнинг давлат 
тепасида турган вақтларида айрим йирик корхоналарнинг ва саноат 
тармоқларининг тўлиқ миллийлаштирилиши (масалан, кўмир, те-
мир йўл транспорти) натижасида бирмунча йирик давлат секторла-
ри юзага келди. Шундай қилиб, илғор Ғарбий Европа давлатларида 
бу сектор саноатнинг 20–25% ини ташкил этди. Аралаш иқтисодиёт 
давлатнинг планли режалаштириши ва назорати, хусусий тадбир-
корлик ташаббускорлигини ўзида жамлаб олди.
Иқтисодий соҳадаги ютуқлар фаровон ҳукуматнинг механизм-
лари ва асосий институтларининг шаклланишига имконият яратиб 
берди. Бу дастурларда кам таъминланган аҳоли қатламига ижтимо-
ий ёрдам бериш, янги ишчи ўринларини
 
яратиш, нафақа таъмино-
ти, соғлиқни сақлаш ва маорифни қўллаб-қувватлаш каби масала-
лар марказий ўринларни эгалларди. Капитал ва меҳнат ўртасидаги 
муносабатларда ҳукумат аралашуви муҳим аҳамият касб этар эди. 


18
Давлат органлари тадбиркорлар ва касаба уюшмалари ўртасида 
чиқадиган низоларга барҳам бериш ва ўзаро муросага келишлари-
да ҳакамлик ролини бажара бошлади. Бу саъй-ҳаракатлар натижа-
сида давлат органлари жамоавий шартномаларнинг имзоланишига 
ўз ҳиссаларини қўшар эди. Давлат соғлиқни сақлаш, маориф, илм-
фан ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига фаол кўмак бериб келган 
эди. Шу билан, барча фуқароларга тенг имкониятлар ва ижтимоий 
кафолатлар яратиб бериш кўзда тутилган эди. Давлат сиёсати кенг 
аҳоли қатламининг турмуш даражасини жамиятда тўла таъминлан-
ган қатламлар даражасига етказишга қаратилган эди. Бу ҳолатни 
нафақа таъминоти, бепул мактаб таълими, болалар учун оилалар-
га бериладиган нафақа, ишсизлик ва меҳнатга лаёқатсизлиги учун 
тўланадиган нафақаларда кўриш мумкин эди.
Бу принципларнинг тўлиқ бажарилганлигини социализмнинг 
скандинавча ёки шведча моделини қабул қилган Дания, Норвегия ва 
Швеция давлатларида кўриш мумкин. Бу моделнинг характерли бел-
гиларига жуда қисқа вақт мобайнида юқори самарали иқтисодиётга 
эга бўлиш, барча меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, 
қашшоқликни тугатиш, дунёда энг ривожланган ижтимоий таъми-
нот тизимини ташкил этиш, саводхонлик ва маданиятда юксак дара-
жаларга эришиш мақсадлари туради. Баъзан бу моделни “функцио-
нал социализм” деб ҳам аташарди. Чунки бу моделда демократик 
давлат ижтимоий адолатни юзага келтириш учун миллий даромадни 
қайта тақсимлаш вазифасини амалга оширди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish